54
Калконсимон без касалликлари буйича клиник протоколлар
ГК ташхислаш алгоритми
ГК даволаш алгоритми
Адабиётлар:
1. 2018 European Thyroid Association Guideline for Management of Grave’s
Hyperthyroidism. Eur Thyroid J 2018;7:167–186
https://doi.org/10.1159/000490384
2. 2016 American Thyroid Association Guidelines for
Diagnosis and Management of
Hyperthyroidism and Other Causes of Thyrotoxicosis. Thyroid 2016;26:1343-1421. DOI:
10.1089/thy.2016.0229.
3. Руководство по ведению болезни Грейвса. Европейская тиреоидологическая ассо-
циация. Перевод под редакцией Муратовой Ш.Т. Ташкент, 2018. – 42с.
55
Шифокорлар учун қўлланма
ТИРЕОТОКСИК КРИЗНИНГ
диагностикаси ва даволаш бўйича клиник
протоколлар
1.Шифр МКБ-10 бўйича
Е05.5 Тиреоид криз ёки кома
1. Таьриф:
Тиреотоксик криз – организмнинг адаптацион –
компенсатор меха-
низмлари имкониятларини батамом издан чиқиши ва тиреотоксикозни ўт-
кир ривожланиши фонида нисбий буйрак усти бези етишмовчилиги
билан
характерланувчи патологик ҳолат ҳисобланади.
Тиреотоксикоз – клиник синдром бўлиб,қалқонсимон без томонидан
ишлаб чиқариладиган тиреоид гормонларнинг (Т3 и Т4), ошиши билан ифо-
даланади.
Ривожланишига олиб келувчи омиллар:
- Трофик факторлар натижасида қалқонсимон безнинг мейёридан ортиқ
стимуляцияси;
- Қалконсимон безнинг синтези ва стимуляцияси мейёридан ошиши на-
тижасида келиб чиқадиган гормонларни автоном кўп ишлаб чиқарили-
ши;
- Қалқонсимон безнинг аутоиммун, инфекцион, химик ёки механик жа-
роҳатланиши натижасида гормонлар ортиқча миқдорининг чиқариб
юборилиши.
- Гормонларни экстра тиреоид манбаъларидан: Эндоген (struma ovarii,
метастатик диференцияланган ҚБ раки) ёки экзоген.
Do'stlaringiz bilan baham: