Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ


Шифохона ичи инфекциясини олдини олиш бўйича эпидемияга қарши чора-тадбирлар


Download 109.52 Kb.
bet19/29
Sana08.03.2023
Hajmi109.52 Kb.
#1252936
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
Ўткир ичак инфекцияларини диагностикаси ва даволаш тўғрисидаги ССВ

Шифохона ичи инфекциясини олдини олиш бўйича эпидемияга қарши чора-тадбирлар
Даволаш профилактика муассасалари тиббиёт ходимлари томонидан касалликни кириш холлари ёки пациентлар, ходимлар ва беморларга парвариш қилувчи шахслар ичида ўткир ичак инфекциялари (ЎИИ) билан касалхона ичида зарарланишини оператив кузатувини ва ўз вақтида аниқлашини амалга оширишлари лозим.
Сальмонеллёз касаллигига гумон қилинган бемор аниқлаган тақдирда қуйидаги шошилинч чора-тадбирлар ўтказилиши зарур:
- ҳудудий ДСЭНМга шошилинч хабарнома бериш;
- беморларни зудлик билан изоляция қилиш, уларни юқумли касалликлар бўлимига ёки профил бўлимларнинг диагностик боксларига (полубокслар) ўтказиш;
- 7 кун ичида бемор ётган палатага янги бемор қабул қилмаслик;
- юқиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларни 7 кун назоратга олиш ва лаборатория текширувлар ўтказиш (бактерия ташувчилар ва касалликни яширин даврида ёки клиник белгисиз турларини ўз вақтида аниқлаш учун);
- бемор ва тиббиёт ходимлар орасида сальмонеллёзга қарши махсус фагопрофилактика ишларини олиб бориш;
- жорий ва якунловчи зарарсизлантириш ишларини ўтказиш;
- эпидемиологик суриштирув ишларини олиб бориш, беморлар, тиббиёт ходимлари ва беморларга парвариш қилувчи шахслар орасида юқиш ва юқтириш омилларини аниқлаш, қилинган ишларни таҳлил қилиш ва административ чора-тадбирларни белгилаш.
Бир ёки бир нечта даволаш профилактика муассасалар бўлимларида гуруҳли сальмонеллёз касалланиши аниқланганда ёки сальмонеллалар ҳавода ва ташқи муҳит объектларида топилганида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- бемор ва бактерия ташувчиларни алоҳидалаб, юқумли касалликлар бўлимига ётқизиш;
- ДПМ бўлимида гуруҳли юқтириш аниқлангандан сўнг янги бемор қабул қилмаслик ва бемор изоляция қилинган кундан бошлаб 7 кун давомида мулоқотда бўлганлар устидан назорат ўрнатиш;
- бўлимда якуний зарарсизлантириш ишларини олиб бориш ва вентиляция тизимини тозалаш.
- касаллик манбаини аниқлаш учун мулоқотдагилар ва тиббиёт ходимлари орасида серологик ва бактериологик текширув ўтказиш;
- бактереофаг билан махсус профилактик ишларини ўтказиш;
- беморларни палатадан палатага кўчириш ва беморни ҳолатига қараб эрта жавоб бериш тақиқланади;
- бўлимни вақтинча эпидемик кўрсатмага асосан фаолияти тўхтатиш ҳудудий ДСЭНМ ходимлари томонидан амалга оширилади;
- бўлимда мажмуавий эпидемияга қарши чора-тадбирлар ва мулоқотда бўлганлар устидан тиббий кузатув ишлари ўтказилганидан сўнг бўлимнинг иш фаолиятини давом эттириши ҳудудий ДСЭНМ рухсати билан амалга оширилади.

Download 109.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling