Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ
Бруцеллёзнинг профилактикаси
Download 264.33 Kb.
|
Приказ-№-37-по-ООИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Одамларни касаллик юқишидан ҳимоялаш бўйича тадбирлар
Бруцеллёзнинг профилактикаси
Бруцеллёзнинг профилактикаси ветеринария–санитария, хўжалик ва тиббий -санитария чора-тадбирларни қамраб олиб, пировард мақсад ҳайвонлар орасида инфекцияни бартараф этиш ва аҳоли орасида касалликни тугаллашдан иборатдир. Бруцеллёзни зооантропоноз инфекция эканлигини эътиборга олган ҳолда, эпидемик хотиржамлик негизини дастлаб инфекцияни ҳайвонлар орасида олдини олиш ва пайдо бўлган эпизоотия ўчоқларини йўқотиш тадбирлари ташкил этади. Бруцеллёзнинг профилактикасидаги тиббий санитария чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат: 1) одамларни касаллик юқишидан ҳимоялаш; 2) профессионал контингентларни профилактик кўрикдан ўтказиш; 3) санитария -тарғибот ишларини олиб бориш. Одамларни касаллик юқишидан ҳимоялаш бўйича тадбирлар Одамларнинг бруцеллёз билан касалланиши олдини олиш чора-тадбирлари республика, вилоят, туман ва ҳар бир алоҳида хўжалик, корхоналарда бруцеллёзга қарши кураш ва унинг профилактикаси бўйича ишлаб чиқилган режага мувофиқ равишда амалга оширилади. Иш режалари “Одам ва ҳайвонларда бруцеллёзга қарши кураш” Давлат Дастури асосида барча алоқадор ташкилот ва уюшмалар иштирокида тузилади ва маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Одамларни касаллик юқишидан ҳимоялаш кенг умумсанитария ва ветеринария чоралар ўтказиш ҳамда шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади: - касаллик манбаини топиш ва нейтраллаш бўйича чоралар ўтказиш; - хўжалик ва корхонанинг санитария-гигиеник ҳолатини талаб даражасида бўлишини таъминлаш, дезинфекция режимига риоя этиш; - бруцеллёз касаллиги бўйича нохуш хўжаликдаги ҳайвонни сўйиш қоидаларига риоя этиш, асбоб-ускуналарни, биноларни дезинфекция қилиш, чиқиндиларни зарарсизлантириш, касалланган ҳайвонни олиб келишда фойдаланилган транспортларни дезинфекция қилиш; - бруцеллёз касаллиги бўйича нохуш хўжаликлардаги ҳайвонларнинг сутларини, сўйиш маҳсулотларини қайта ишлаш ва фойдаланишда ўрнатилган қоидаларга риоя этиш; - хўжаликларда ҳайвонлар билан ишлаш қоидаларига риоя этиш; - ходимларни, жумладан бруцеллёз касаллигини юқиш хавфи юқори бўлган ишларга вақтинча жалб қилинганлар шахсий гигиена ва индивидуал ҳимоя воситалари (халатлар, резина қўлқоплар, енгликлар, клеенкали фартуклар, махсус оёқ кийим ва ҳ.к.) билан таъминланиши, ўз вақтида уларни алмаштириш ва ювиш; - маиший биноларни, дам олиш учун хоналар, овқатланиш жойлари, ювиниш ва бошқаларни мавжудлиги ва улардан тўғри фойдаланиш; - иссиқ сув, ювувчи воситалар, дезинфекцияловчи воситалар билан таъминланиши; - хўжалик ва корхоналарда марказий дезинфекцияни, махсус кийимларни ювиш ва тозалашни ташкиллаштириш; - ишчилар ўртасида гигиена қоидалари, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, бруцеллёзга қарши режимга риоя этиш бўйича йўриқнома ўтказилиши шарт. Шунга ўхшаш йўриқнома шахсий қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг эгалари ўртасида ҳам ўтказиш керак; - бруцеллёзни юқиш хавфи юқори бўлган ишларга фақатгина тегишли йўриқномадан ўтгандан сўнг рухсат этилади. Бруцеллёзга қарши тадбирларни ташкиллаштиришни давлат санитария-эпидемиология кузатуви тартибида назорат қилиш, чорвачилик ва шахсий хўжаликларда, ҳайвон маҳсулотларини ва хом ашёларини қайта ишлаш корхоналарида бруцеллёзга қарши режимга риоя этган ҳолда, вирулент культура билан ишловчи лабораторияларда одамларни касалланишини олдини олиш ўрнатилган тартибда амалга оширилади. Бруцеллёзни юқиш хавфи бўлган чорвачилик хўжаликларида, яйловларда, қушхоналарда, қўйлар жунини олиш пунктларида, гўшт ва сут комбинатларида ва бошқа ташкилотларда бруцеллёзга қарши режимга риоя этиш бўйича текширишни эпидемиолог, санитария врачи ҳамда ветеринар мутахассислар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ўрнатилган тартибда амалга оширади. Download 264.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling