Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги республика тиббий таълимни ривожлантириш маркази абу али ибн сино номидаги бухоро давлат


Download 288 Kb.
bet7/9
Sana06.02.2023
Hajmi288 Kb.
#1169323
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Механик сариқлик

Холангит
Холангит бу - ўт йўлларининг ўткир ёки сурункали кечувчи носпецифик яллиғла-ниш касаллигидир. Холангитда жигар ичи ва жигардан ташқари ўт йўллари зарарланиши мумкин. Касаллик 50-60 ёшдаги аёлларда кўп учрайди. Холангит кўпгина ҳолларда гастродуоденит, холецистит, ўт тош касаллиги , гепатит, панкреатит каби касалликлар билан бирга кечади ва оғир асоратлар бериб беморнинг ўлимига сабаб бўлади.
Этиологияси

  1. Бактериал; 2.Паразитар; 3. Асептик этиологияли холангитлар тафовут килинади. Кўпгина холангитлар ўт йўлларига бактериал қўзғатувчилар (ичак таёкчаси, стафилококк, энтерококк, ноклостридиал анаэроб инфекция, сил микобактерияси, спирохета) тушишидан юзага келади .

Микроорганизмлар ўт йўлларида 12 бармок ичак бўшлиғи оркали гематоген – дарвоза венаси орқали киради. Паразитар холангитлар – асосан описторхоз, аскаридоз, лямблиоз, стронгилоидоз, фасциолоидоз кабилардан юзага келади.
Асептик ферментатив холангит – ўт йўлларининг активланган меъда ости бези ферментлари билан таъсирланишидан келиб чиқади. Бу ҳолатда аввал асептик яллиғланиш юзага келади. Склерозловчи холангит ҳам асептик типда кечади .
Холангит келиб чиқиш сабабларига мойиллик туғдирувчи сабаблар: холестаз, ўт йўллари раки, холедохолитиаз, фатер сўрғичи стенози кабилар киради. Касалликни келтириб чиқарувчи омилларга: эндоскопик манипуляция (ретроград панкреато-холангиография, стентлаш, сфинктеротомия) операцияларда ўт йўлларини ятроген шикастлаш кабилар мисол бўлади. Механик сариқлиқни сабаблари ўз вақтида бартараф қилинмаса йирингли холангит асорати кузатилади ва бу 30%гача ўлимга олиб келади.
Классификацияси
Кечишига кўра: а) ўткир; б) сурункали холангитлар.
Патоморфологик ўзгаришларга қараб: катарал, йирингли, дифтерик, некротик холангит турлари тафовут қилинади .
Катарал холангит ўт йўллари шиллиқ қавати шиши, гиперемияси, лейкоцитар инфилтрацияси, эпителий десквамацияси билан намоён бўлади. Йирингли холангитда ўт йўллари девори яллиғланиб, кўп сонли абсцесслар юзага келади. Ўт йўллари деворида фибриноз парда (дифтерик холангит) ва некроз ўчоқлари (некротик холангит) пайдо бўлиши касаллик оғир формага ўтганлигидан дарак беради .

Download 288 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling