Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги республика тиббий таълимни ривожлантириш маркази абу али ибн сино номидаги бухоро давлат


Download 288 Kb.
bet9/9
Sana06.02.2023
Hajmi288 Kb.
#1169323
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Механик сариқлик

Инструментал текшириш усуллари
Қорин бўшлиғи ва жигар УТТси, ўт йуллари улътрасонографияси, КТ кабилар киради. Булар ёрдамида ўт йўлларининг тасвири олиниб, уларнинг ҳажми, жигар-даги ўчоқли ва структур ўзгаришларни аниқлаш мумкин. Аниқ информация берув-чи текшириш усулларига: эндоскопик ретроград панкреатохолангиография, магнит резонанс панкреатохолангиография, тери ва жигар орқали холангиография киради .
Дифференциал диагнрстикаси
Тошсиз холецистит, вирусли гепатит, бирламчи билиар цирроз, плевра эмпиемаси, ўнг томонлама пневмониядан фарқлаш керак.
Даволаш
Холангитни даволашда асосий вазифа: яллиғланишни, интоксикацияни ва ўт йўллари тусиғини бартараф қилиш керак. Касалликни келтириб чиқарувчи сабаблар ва асоратланганлигига қараб консерватив ёки оператив даволанади.
Консерватив - даволашда тўшак режими, очлик тайинлаш, спазмолитиклар, яллиғланишга қарши, антибактериал, антипаразитар препаратлар, инфузион терапия, гепатопротекторлар берилади. Этиотроп даво касаллик қўзгатувчисини йуқотишга каратилган булиб , бактериал флорали холангитда асосан цефалоспорин ва аминогликозидлар, метронидазол билан бирга қўлланилади. Гижжа инвазияси аниқланганда – антипаразитар воситалар тайинланади. Интоксикация кучли бўлганда плазмофорез қўлланилади.
Оператив - Холангитда ўт суюқлиги чиқишини нормаллаштирмай туриб даволаб бўлмайди, шунинг учун кўпинча хирургик даво қўлланилади. Ўт йўллари конкрементлари экстракцияси, холедохни эндоскопик стентлаш, жигар ва тери орқали ўт йўлларини дренажлаш, ўт йўлларини ташқи дренажлаш кабилар бажарилади. Склерозланувчи холангитда эса даволашнинг эффектив усули – жигар трансплантатациясидир.
Прогнози ва профилактикаси
Ўткир йирингли холангитда, жигар абцесси, жигар буйрак етишмовчилиги, сепсис каби асоратлар кузатилганда натижа ўлим билан якун топиши мумкин. Катарал холангитни ўз вақтида даволаш яхши натижа беради. Холангитни олдини олиш учун гастродуоденит, тошсиз холецистит, ўт тош касаллиги, панкреатит, гижжа инвазияси кабиларни вақтида даволаб, ўт йўлларида операциядан кейин беморлар хирург гастроэнтролог назоратида туриши зарур.




Download 288 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling