Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги республика тиббий таълимни ривожлантириш маркази абу али ибн сино номидаги бухоро давлат


Download 288 Kb.
bet8/9
Sana06.02.2023
Hajmi288 Kb.
#1169323
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Механик сариқлик

Клиникаси
Ўткир йирингли холангит клиникаси тўсатдан юзага келиб, Шарко триадаси (юқори тана ҳарорати, ўнг қовурға ёйи ости соҳасида оғриқ, сариклик) билан намоён бўлади. Ўткир холангит тана ҳароратининг кескин 38- 40 С га кўтарилиши, ваража, терлаш билан кечади. Шу билан бирга ўнг қовурга ёйи ости соҳасидаги ўнг елка, курак ва бўйинга иррадиацияловчи оғриқ кузатилади. Ўткир холангитда интоксикация белгилари тез намоён бўлади, ҳолсизлик ошади, иштаҳа пасаяди, бош оғриғи. кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши кузатилади, кейинроқ склера ва шиллиқ қаватлар сарғайиши юзага келади. Сариқлик фонида кечқурунлари кучаядиган тери қичишиши кузатилади.Қичишиш натижасида бемор танасида тери тирналишларини кўриш мумкин. Шарко триадасига эс хушни бузилиши ва шок қўшилади. Бу симптомокомплекс – Рейнолдс пентадаси деб аталади.
Ўткир холангит холецистопанкреатит, гепатит, билиар цирроз, жигар абсцесслари, перитонит, сепсис инфекцион токсик шок жигар етишмовчилиги каби асоратларни бериши мумкин.
Сурункали холангит – ўткир холангит асорати ҳисобланади. Сурункали холангитнинг латент, қайталанувчи, узоқ давом этувчи, септик, абсцессланувчи ва склеротик формалари фарқланади. Склерозловчи холангитда ўт йўллари деворидан бириктирувчи тўқима ўсиб, ўт йўллари стриктураси ва деформациясини чақиради. Сурункали холангит клиник белгилари динамикада кучайиб борувчи характерга эга. Касаллик ўнг қовурға ёйи ости соҳасидаги кучсиз оғриқлар ва дискомфорт билан характерланади. Сариқлик кечки стадияларида кузатилиб касаллик оғир формаларида кечаётганлигидан далолат беради. Умумий белгиларига: субфебри-литет, чарчаш, ҳолсизлик кабилар киради.

Диагностикаси
Бемор шикояти, анамнези, объектив текшириш лаборатор ва инструментал текширишга асосланади. Шарко триадасига асосланиб касалликни аниқлаш, лабо-ратор ва инструментал текширишлар ўтказиш керак. Холангитда билирубин, ишқо-рий фосфатаза, трансаминаза, алфа–амилаза ошади. Холангит қўзғатувчиларини аниқлашда ўт йўллари фракцион дуоденал зондланиб, ўт суюқлигини бактериал экма қилиш зарур. 60 % ҳолларда аралаш бактериал флора аниқланади. Паразитар инвазия бор йўқлигини аниқлаш мақсадида нажас гижжа тухумига текширилади. Қон тахлилларда лейкоситоз, ЭЧТ нинг жуда юқори бўлиши кузатилади.

Download 288 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling