ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА ТИББИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ
АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ БУХОРО ДАВЛАТ
ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
МЕХАНИК САРИҚЛИК
Тиббиёт олий ўқув юрти профессор- ўқитувчилари
ҳамда даволаш ва тиббий педагогика факултетлари
V курс талабалари учун госпитал хирургия фанидан
ўқув – услубий қўлланма
Машғулотнинг мазмуни :
Назарий қисм
САРИҚЛИК . САРИҚЛИК ТУРЛАРИ ВА САБАБЛАРИ
Билирубин алмашинувининг алоҳида ёки бир неча поғоналаридаги бузилиш-лари гипербилирубинемия ривожланишига олиб келади. Қон зардобида умумий билирубин миқдори 34.2-40 мкмол/л (меъёрида 8,5-20,5 мкмол/л) ошганда сариқлик белгиси пайдо бўлади.
Билирубининг нормал алмашунуви
Соғлом организмда ўртача 800-1200 мл сутка давомида ўт суюқлиги жигардан ишлаб чиқарилади. Шунинг таркибида 250 мг билирубин пигменти бўлади. Қонда нормада 20,5 мкм/л гача умумий билирубин, шун-дан 15,4мкм/л гача боғланмаган (озод, эркин, конюгирланмаган ёки билвосита) били-рубин, боғланган билирубин (бевосита, тўғри конюгирланган ёки били-рубиндиглюкуронид) 5,1 мкм/л ни ташкил қилади. У гемоглобин таркибига кирувчи протопорфириннинг парчаланиши натижасида биливердиндан ҳосил бўлади. (1-расм).
Демак, қондаги билвосита билирубиннинг миқдори эритроцитлар гемолизи жадаллигига боғлиқдир. Билвосита билирубин заҳарли бўлиб, сувда эримайди. Қон плазмасида билвосита билирубин алъбумин билан боғланганлиги учун буйрак коптокчаларидан филтрланмайди, шунга кўра унинг миқдори меъёридан юқори бўлса ҳам, сийдик билан ажралиб чиқмайди .
Гепатоцитлар билвосита билирубинни фаол тутиб қолади ва уни бевосита (боғланган ёки билирубиндиглюкуронид) билирубинга айлантиради. Бунда билво-сита билирубин глюкуронилтрансфераза (ГТФ) ферменти ёрдамида бир ёки икки молекула глюкурон кислота билан боғланади . Ҳосил бўлган бевосита билирубин (монобилирубин ёки диглюкуронид) гепатоцитлардан ўт капиллярларига чиқа-рилади. Лекин бу пигментнинг маълум бир қисми қон капиллярларига қайта тушиши мумкин . Шунинг учун қонда меъёрида оз миқдорда (5,1 мкм/л гача ) боғланган билирубин аниқланади. Ўт капиллярларида босимнинг ортиши натижасида унинг диффузияси ортиши мумкин.
Ўт таркибидаги ажралган бевосита билирубин ўт ажратиш йуллари ва ингичка ичакнинг юқори қисмида уробилиногенга, йўғон ичакда эса стеркобилиногенга айланади. Ингичка ичакда ёғ кислоталари билан бирга сўрилган уробилиноген портал вена системаси қонига тушади, жигар хужайраларида тутилади ва парчаланади. Жигар хужайраларида кечувчи бу ва бошқа жараёнлар ферментлар ёрдамида катализланади, бу эса энергияга боглиқдир. Йўғон ичак пастки қисмида стеркобилиногеннинг бир қисми сув билан бирга геммороидал веналарга сўрилиб, портоковал анастамоз орқали пастки ковак венага тушади. Сувда эрувчанлиги ва оқсил билан боғланмаганлиги сабабли буйракда енгил филтрланади ва сийдик билан ажралиб уни сомон сариқ рангга бўяйди.
Турли сабабларга кўра вужудга келувчи сариқликларда ўт пигментлари алмаши-нувининг бузилиши кузатилади, аммо ҳар бир сариқлик ўзига хос хусусий белгиларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |