Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги республика тиббий таълимни ривожлантириш маркази абу али ибн сино номидаги бухоро давлат
Download 288 Kb.
|
Механик сариқлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёлғон сариқлик
- Гемолитик сариқлик этиологияси, патогенези, клиникаси
САРИҚЛИК (Госпел касаллиги) (грекча . icterus- сариқлик) деб тери кўз склераси ва шиллиқ қаватларнинг тўқималарида билирубиннинг тўпланиши натижасида сариқ рангга бўялишига айтилади.
Сариқлик жигарнинг аксарият касалликларида шунингдек, ўт йўллари ва қон тизими ҳамда бошка аъзо ва тизимларнинг баъзи касаликларида ҳам кузатилади . Сўнгги ҳолда сариқлик билирубиннинг алмашинувининг иккиламчи бузулиши натижасида пайдо бўлади. Классификацияси Келтириб чиқариш сабабига кўра турлари: • Гемолитик (жигар усти ) сариқлик ; • Паренхиматоз (жигар – ҳужайрали) сариқлик; • Механик (жигар ости, обтурацион) сариқлик ; Чин ва ёлғон сариқлик тафовут қилинади. Чин сариқликка киради: 1) Гемолитик ( жигар усти ) сариқлик – Эритроцитларнинг интенсив парчаланиши ва боғланмаган билирубин кўплаб ҳосил бўлиши билан боғлиқ ; 2) Паринхиматоз (жигар–ҳужайрали ) сариқлик-жигар хужайраларида боғланмаган билирубинни боғланган билирубинга айланмаслиги билан боғлик. 3) Механик (жигар ости, обтурацион) сариқлик - ўт йўлларининг қисман ёки тўлиқ бекилиб қолиши натижасида ўтнинг ичакка тушмаслиги билан боғлиқ. Ёлғон сариқлик – тери қопламларининг сарғайиши (бунда шиллиқ қаватлар сарғаймайди) каротиннинг тўпланиши билан боғлиқ. Бу асосан сабзи, лавлаги, апелсин, қовоқнинг кўп миқдорда истеъмол қилиниши билан боғлиқ. Шунингдек акрихинин , пикрин кислотаси ва бошқа препаратлар қабул қилганда юзага келади . Гемолитик сариқлик этиологияси, патогенези, клиникаси 1) Гемолитик (жигар усти) сариқлик - кўп миқдорда боғланмаган билирубин ҳосил бўлиши билан боғлик бўлиб, бундай ҳолатда жигар ҳужайралари боғланмаган билирубинни боғланган билирубинга айлантира олмайди. Гемолитик сариқлик моиятида турли хил сабаблар оқибатида эритроцитларнинг интенсив парчаланиши ва кўп миқдорда боғланмаган билирубиннинг ҳосил бўлиши ётади. Сабаблари: Бирламчи ва иккиламчи гиперспленемик синдром, қонда эритроцитларнинг гемолизига сабаб бўлувчи заҳарли моддалар тушганда ёки сўрилганда, катта гематомаларда эритроцитларнинг парчаланиши оқибатида вужудга келади. Бу cариқликда намоён бўладиган клиник ва лаборатор белгилар сариқликларнинг дифференциал диагностикасида келтирилган. Энзимопатик сариқлик - билирубиннинг интрагепатоцитар метаболизми бузулиши натижасида вужудга келади. Пигмент алмашунувида қатнашувчи ферментлар синтезининг пасайиши ёки синтезлана олмаслиги унинг асосий сабабидир. Келиб чиқиши жиҳатидан бу сариқликлар асосан ирсийдир. Келиб чикиш механизмига кўра 3 тур энзимопатик сариқлик тафовут этилади. Download 288 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling