Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги республика тиббий таълимни ривожлантириш маркази абу али ибн сино номидаги бухоро давлат
Ёмон сифатли механик сариқлик сабаблари
Download 288 Kb.
|
Механик сариқлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Механик сари қ ли қд а
- Диагностикаси
Ёмон сифатли механик сариқлик сабаблари:
1) Ошкозон ости бези бошчаси раки окибатида ўт йўлларининг босилиб қолиши 2) Катта дуоденал сўрғичининг раки 3) Гепатохоледох йўли раки 4) Ўт қопи раки 5) Жигарнинг бирламчи ёки метастатик раки. Патогенези Механик сариқликнинг интенсивлиги, клиникаси ва асоратларнинг тез кузатилиши ўт йўлларининг қисман ёки тўлиқ бекилиб қолишига сабаб бўлувчи яхши ёки ёмон сифатли омилларга ва уларнинг қаерда жойлашишига боғлиқ бўлади. Ўт йўлларининг қисилиши сабабли умумий ўт йўлларида ўтнинг димланиши, босимнинг ошишига, ўт йўллари ва ўт қопининг кенгайишига, боғланган билирубинни қонга сўрилиши оқибатида унинг миқдорининг ошишига олиб келади. Ўт йўлларининг тошлар билан ўткир тутилиб қолишида билиар гипертензия тезда ривожланиб ўзига хос клиник белгилар билан намоён бўлади. Клиникаси Механик сариқликнинг клиникаси касалликка сабаб бўлувчи омилларга боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Беморда холедохолитиаз бўлганда 2 та белги яққол намоён бўлади. 1.Ўт–тош касаллиги санчиғи (хуружи) белгилари. 2. Механик сариқлик белгилари: Беморларда бошқа сабаблар оқибатида намоён бўладиган сариқлик ўзига хос клиник белгилар билан намоён бўлиб, ўт йўлларининг қисман ёки тўлиқ тутилиши ва касалликнинг кечиши вақтига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Механик сариқлиқда терининг қора рангга ўтувчи тўқ яшил (ерсимон ) тусда бўлиши, кучли тери қичишиши, нажаснинг ҳар хил даражада намоён бўлувчи рангсизланиши каби холестаз белгилари хос. Сариқликнинг ўзига хослиги ўт суюқлигининг билиар тизимда ушланиб қолиши, билирубиннинг бир қисми биливердинга оксидланиши ва қонга ўтиши ҳамда уни склераларга, тери ва шиллиқ қаватларга тўқ сариқ тус берилиши билан тушунтирилади. Жигар ости сариқлигида тери ва шиллиқ қаватларнинг сарғайиши одатда, секин -аста кучайиб боради. Бу ўт йўлларининг тош, ривожланаётган ўсма ва бошқа сабабларга кўра секин – аста босилиши натижасида юз беради. Бундай ҳолларда беморларни ҳолсизлик, иштаҳасизлик, тез чарчаш, озиб кетиш, кўнгил айниш ва қайт қилиш безовта килади. Терининг қичиши, нажаснинг оқариши (ахолик нажас), сийдикнинг пиво рангида бўялиши кузатилади. Механик сабаблар натижасида келиб чиққан ва узоқ кечувчи cариқликда талоқнинг катталашиши, жигарнинг катталашиши эса - иккиламчи билиар циррози ривожланганлигини кўрсатади. Сариқлик мавжуд бўлган беморларда силлиқ, зичлашган ва катталашган ўт қопининг пайпасланиши кўп ҳолларда ундаги ўсма билан обструкциясидан (Курвуазе симтоми ) – кам ҳолларда умумий ўт йўлларидаги тошдан далолат беради. Қонда боғланган билирубин, холестирин ошади. Тимол синамаси 3-4 ҳафтагача манфий бўлади. Механик сариқлик 4 ҳафта ва ундан кўпроқ давом этганда қонда боғланмаган билирубиннинг ва АЛТ , АСТ нинг ошиши, жигар ҳужайраларининг иккиламчи зарарланганидан далолат беради. Жигарда функционал ўзгаришлар паренхиматоз сариқликка ўхшайди. Механик сариқлик сабаблари эрта аниқланиб бартараф қилинмаганда, беморларда йирингли холангит, жигар комаси холемик қон кетишлар (ПТИ нинг пасайиши, қон ивиш вақти узайиши ва б.) каби асоратлар кузатилади. Диагностикаси 1. Беморларнинг шикояти, анамнези 2. Физикал текшириш усуллари (ОППА) 3. Лаборатор (клиник, биокимёвий ) тахлиллар 4. Махсус текшириш усуллари натижалари 5. Олинган маълумотлар асосида қиёсий ташхислаш. Download 288 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling