9-мавзу. Моддалар алмашинуви ва функцияларини гормонлар
орқали бошқарилиши
Идора этишнинг умумий томонлари ва идора этувчи системалар
иерархияси. Гормонларнинг кимёвий табиати, биологик функциялари ва
таьсир механизмига қараб таснифлаш. Эндокрин ва нерв системаларининг
боғлиқлиги. Стероид гормонлар биосинтези ва катаболизми. Сув-туз
алмашинувининг идора этилиши. Карбонсувлар, ёғлар ва аминокислоталар
алмашинувининг гормонлар орқали идора этилиши. Кальций фосфатлар
алмашинувининг идора этилиши. Жинсий гормонлар. Қалқонсимон без
гормонлари. Маҳаллий таьсир кўрсатувчи гормонлар.
10-мавзу. Қон биокимёси
Қоннинг асосий вазифапари, кимёвий таркиби. Қон плазмаси оқсиллари
ва уларнинг вазифалари (альбуминлар, глобулинлар, транспорт оксиллари,
ферментлар). Эритроцитлар ва гемоглобин. Гемоглобин синтези ва унинг
бошқарилиши. Темир алмашинуви. Қон буфер системаси, кислота асос
мувозанати ва унинг бузилиши. Қоннинг нафас функцияси. 0 2 ва С 0 2
ташилиш механизми. Қон ивиш тизими ва витамин К нинг кон ивиши ва
фибринолиздаги аҳамияти. Қон ивишига қарши тизимлар.
11-мавзу. Бириктирувчи тўқима биокимёси
Коллаген оқсилининг аминокислота таркибини ўзига хослиги, бирламчи
ва
фазовий
қурилишлари,
биосинтези.
Лизин
ва
пролинларни
гидроқсилланишда витамин С аҳамияти. Авитаминоз С белгилири. Коллаген
толаларини ҳосил бўлиши, бириктирувчи тўқиманинг фибриляр оқсиллари.
Гликозаминогликанлар ва протеогликанларнинг биологик вазифалари (таянч,
ҳимоя,
механик,
боғловчи,
ион
бошқариш).
Минераллашмаган
макромолекулалар фибрилляр оқсиллари.
12-мавзу. Тиш қаттиқ ва юмшоқ тўқимаси биокимёси
Тиш қаттик тўқимаси кимёвий таркиби (эмаль, дентин, цемент).
6
М аш гулотни
ж нҳозлаш:
ФЭК, пробиркапар, штативлар, пипеткапар,
фермент фаоллигинн аниқлаш учун кўлланилувчи махсус реактивлар
йигмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |