Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/25
Sana23.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1717231
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
1-1

 
 
 
 
 
 
 
 
 



 
 
МАЪРУЗА №1 
 
«ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН МЕЪЁРИЙ 
ХУЖЖАТЛАР» 
 
Маъруза режаси: 
 
1.Фармакогнозия фанинг тараққиѐт йўналишлари ва инновациялар. 
2. Ўзбекистонда охирги йилларда доривор ўсимликлар бўйича қабул
қилинган меъѐрий хужжатлар. 
3. Доривор ўсимликларни етиштириш бўйича GACP қоидалари.
4. Табиий маҳсулотлардан олинган дори воситаларини стандартлаштириш 
қоидалари.
1. Фармакогнозия фанинг тараққиёт йўналишлари ва инновациялар
Тиббиѐт аммалиѐтида қўлланиладиган дори воситаларнинг 38-40% ини 
ўсимликлардан олинадиган препаратлар ташкил қилади. Баъзи оғир 
касалликларни даволашда ишлатиладиган муҳим аҳамиятли айрим доривор 
препаратларни (юрак гликозидлар, қатор алкалоидлар, терпенлар, 
сапонинлар, стероид ва фенолли бирикмалар ва бошқа биологик фаол 
моддалар) шу вақтгача синтез йўли билан олиш имкони бўлмади. Уларни 
олиш манбаи ҳозиргача фақат ўсимликлар бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон 
майдони турли иқлим ҳудудларидан ташкил топганлиги боис унинг флораси 
жуда бой. Унда 4000 дан ортиқ ўсимлик турлари бўлиб, шулар ичида 600 
яқин тури доривор ўсимликлар ҳисобланади. Аммо уларнинг ҳаммасидан 
ҳам тиббиѐт амалиѐтида касалликларни даволаш учун ҳали тўлиқ 
фойдаланилмайди. Фақат 250 га яқин туридаги доривор ўсимлик лардан 
тиббиѐт амалиѐтида, қолганлари эса ҳалқ табобати ва фармацевтика 
саноатида 
фойдаланилади. 
Маҳаллий 
фармацевтика 
саноатини 
ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири, доривор ўсимликлар 
хом-ашѐсидан замонавий дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил 
этишдир. Дунѐ аҳолиси томонидан истеъмол қилинадиган умумий дори 
воситаларида табиий ўсимликлардан тайѐрланган дори воситаларининг 
қисми ўсиш суръати ортмоқда. Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатлар 
фармацевтика бозорида шундай дори воситаларининг улуши 50-60%гача 
етади1 . Ўзбекистонда ҳам, МДҲнинг бошқа давлатлари қатори, аҳоли 
томонидан истеъмол қилинадиган дори воситаларининг асосий қисми, яъни 
85-90%ни кимѐвий синтезланган фаол қўшимчалардан тайѐрланган дори 
воситалари ташкил этади. Ва бу фармацевтика компаниялари импортининг 
асосий қисмини ташкил этади. Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб 
чиқарилган дори воситаларининг фақатгина 3% дагина табиий ўсимликлар 



компонентлари иштирок этади. Мамлакатимизда, кўпгина дори воситаларини 
ишлаб 
чиқаришда 
фойдаланиладиган 
асосий 
фармацевтика 
субстанцияларининг саноат синтезининг мавжуд эмаслиги, табиий хом-
ашѐдан тайѐрланган субстанцияларни ишлаб чиқаришни, кўпгина 
касалликларни 
даволашда 
фойдаланиладиган 
замонавий, 
юқори 
технологияли ва арзон дори воситаларининг кенг ассортиментини яратишни 
тақозо этади. Бироқ, ўсимликларни ѐввойи тарзда териб олиш, ўрнатилган 
стандартлардаги ва керакли миқдордаги хом-ашѐни олишнинг иложи 
йўқлиги, саноат плантацияларини яратишни талаб қилади. Доривор 
ўсимликшуносликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари сифатида 
қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: - ѐввойи тарзда териб олиш (табиатни 
муҳофаза қилиш йўли билан ҳажмларни кўпайтириш); - маданий доривор 
ўсимликларнинг саноат плантацияларини барпо этиш; - янги доривор 
ўсимликларни билан танишиш ва экишни ўзлаштириш, тажриба 
участкаларини ташкил этиш; - ноѐб доривор ўсимликлар турларини 
маданийлаштириш учун махсус шароитлар яратиш (иссиқхона ва бошқалар). 
Ушбу вазифаларни ечимини топиш учун Вазирлар Махкамасининг «2015-
2017 йилларда ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликларни етиштириш, 
йиғиш ва ундан хом-ашѐларни қайта ишлашни кўпайтириш чора-тадбирлари 
тўғрисида», 
«Махаллий 
фармацевтика 
корхоналарида 
доривор 
ўсимликлардан тайѐр дори воситалари ва биолагик фаол қўшимчаларни 
(БАД) ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 
«Ўзбекистон Республикаси махаллий фармацевтика тармоғи салохиятини 
ошириш билан бирга, импорт ўрнини босувчи дори воситаларини ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги бир қатор баѐнлари 
тасдиқланди. (Biren Shah, A.K.Seth. Textbook of Pharmacognosy and 
Phytochemistry. 
New 
Delhi.-Elsevier.-2010.–p.578.) 
Доривор 
ўсимликшуносликни ривожлантириш ишларига Давлат табиат қўмитаси, 
ўрмон хўжаликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзфармсаноат» АК ва 
«Дори-дармон» АКлар жалб қилинган. Ўрмон хўжаликлари томонидан 
тайѐрланган 
доривор 
ўсимликлар 
хом-ашѐсини 
етказиб 
беришни 
мақбуллаштириш 
мақсадида 
«Ўзфармсаноат» 
АК 
ҳузурида 
«Ўзфармтаъминот» УК ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида қуйидаги 
ишлар амалга оширилди: - доривор ўсимликшуносликни ривожлантириш 
Дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди; -янги норматив қоида ва ҳужжатлар 
ишлаб 
чиқилди 
ва 
тасдиланди, 
рухсат 
берувчи 
ҳужжатлар 
мукаммаллаштирилди, доривор ўсимликлар хомашѐсини етиштириш, йиғиб 
олиш ва тайѐрлашдан бошлаб тайѐр дори воситалари ва БФҚларни ишлаб 
чиқаришда 
мувофиқлаштириш 
механизм 
яратилди 
ва 
амалда 
фойдаланилмоқда; - энг талабгир бўлган доривор ўсимликлар учун 4,0 минг 
гектар майдонларда саноат плантациялари яратилди; - доривор ўсимликлар 
хом-ашѐсини қайта ишлаш мақсадида 77 та янги ишлаб чиқаришлар ташкил 
этилди, бунда технологик ускуналар сотиб олиш учун 46,7 млн. АҚШ 
доллари ўзлаштирилди; - доривор ўсимликлар йўналишида фармацевтика 



фаолиятини олиб бориш учун 78 та корхонага лицензиялар берилди; - 
қўшимча 21 та доривор ўсимликлар рўйхатдан ўтказилди; - корхоналар 
томонидан дори воситаларини ишлаб чиқариш учун 521,2 тонна маҳаллий 
ўсимликлар хом-ашѐси сотиб олинди; - маҳаллий ўсимликлар хом-ашѐси 
асосида қиймати 32,0 млрд. сўмдан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқарилди. 
Доривор ўсимликшуносликни ривожлантириш дастурининг иштирокчилари 
ўртасида яратилган янги ўзаро муносабатлар тизими, жорий йилнинг 
охиригача ва келгуси йилда, тайѐр дори воситалари ва БФҚлар ассортименти 
ва ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтирадиган қўшимча 80 та янги ишлаб 
чиқаришларни яратишни таъминлайди. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling