22
мг/кг/суткасига (максимал доза – 2 г/суткасига) 10 кун мобайнида 2-3
мартадан ичилади. Оғир ҳолларда прокаинбензилпенициллин, 1-1,5 млн
бирлик/суткасига мушак орасига 3-5
кун давомида юборилади, сўнгра
феноксиметилпенициллин юқорида келтирилган схема бўйича 10 кун
давомида юборилади.
Симптоматик даво: тўшак режими; кўп миқдорда суюқлик, томоқ ғарғара
қилинади, масалан,
аспирин билан; оғриқсизлантириш
учун парацетамол
берилади.
Ингаляция ва антисептик дорилар ичиш чекланади (улар ҳалқумни
қичиштиради).
Бурундан нафас олишни енгиллаштириш учун тумовга қарши воситалар 3
сутка давомида тайинланади.
Сурункали тонзиллит
Диагностикаси
Танглай равоқларининг қизариши ва танглай муртаклари ва равоқлари
ўртасида чандиқли қўшилишлар.
Ғовакли, ёки чандиқли - ўзгарган қаттиқлашган муртаклар.
Казеоз – йирингли тиқинлар ёки лакуналардаги суюқ йиринг.
Регионал лимфаденит
Юқорида қайд этилган белгилардан икки ёки ундан ортиғи мавжуд бўлганда
сурункали тонзиллитга ташхис қўйилади.
Муртаклар юзасидан суртма олинади. Қон таҳлили: анемия, лейкоцитоз, ЭЧТ
ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: