Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

УАШ тактикаси 
 
Консерватив даволаш йилига 2 марта куз-баҳор мавсумида 
ўтказилади; тез-тез рецидивларда – йилига 4 марта: Антибиотикотерапия 10 
кун НЯҚП - кўрсатма бўйича, кальций препаратлари, аскорбин кислотаси. 
Маҳаллий даво: лакуналар ичидаги моддани чиқариб ташлаш, антисептик 
эритмалар билан чайиш, ультратовуш терапия, лазертерапия, балчиқ билан 
даволаш, УВЧ, СВЧ. 
Хирургик даво – тонзилэктомия. 
Кўрсатмалар: 
 
қўлланилган даво самара бермаганда; 
 
декомпенсация (яққол намоён бўлган тонзилоген интоксикация, 
паратонзиляр абсцесслар, рецидивланувчи паратонзиллитлар); 
 
ўтказилган ревматизм. 
Паллиатив даво: муртаклар дерматокогуляцияси, лакуналарни қириб 
тозалаш, криотаъсир лазер деструкция. 
Умумий тавсиялар: кун тартибига тўғри амал қилиш, рационал овқатланиш, 
жисмоний бадантарбия, инфекция учоқларининг санацияси (милклар, 
тишлар, синуситлар, отитлар); организмни чиниқтириш, ҳаводаги чангни 
бартараф этиш. 
 


23 
Пастки нафас олиш органлари касалликлари 
Бронхитлар 
 
Ўткир бронхит 
Этиологияси 
 
95% - вируслар, 5% - микоплазма, хламидиялар 
Диагностикаси 
 
Вирусли бронхит токсикозсиз, кўпинча субфебрил ҳароратда 1-3 кун 
давомида ривожланади, ҳансираш ўртача (минутига 50 тагача), 
обструкциянинг клиник белгиларисиз кечади. 
УАШ тактикаси 
 
Оғир қуруқ йўталда - йўталга қарши дори-воситалари, зарурият бўлса – 
муколитиклар тавсия этилади. Мукаплазмали ва хламидияли бронхитларга 
шубҳа қилинса – макролидлар (эритромицин, макропен) тавсия этилади. 
Бронхиолит 
Этиологияси 
 
РС – вирус, парагрипп, грипп, энтеровируслар. 
Диагностикаси 
 
Обструктив бронхит ЎРВИ нинг 1-3 кунига ривожланади: 
ҳуштаксимон хириллашлар, қуруқ кам йўтал, ҳансираш 1 минутга 50, камдан 
– кам 60-70 мартагача кузатилади. 
Бронхолитда обструкция шиллиқ қатлам гиперсекрецияси билан шишиши 
сабабли юзага келади. Майда пуфакчали хириллашлар кўплиги хос, 
ҳансираш минутига 70-90 марта. 
УАШ тактикаси 
 
Ораль регидратация 100 мл/кг/суткагача. Намоён бўлган обструкцияда: 

-агонистлар (сальбутамол 1 мг) қабул қилинади. 

-агонистлар самара 
берилса – касалхонага ётқизилади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling