Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

 
Дифференциал ташхис 
 
Туғма гемолитик анемия, турли дори-дармонлар келтириб чиқарган 
гемолитик анемия билан дифференциал ташхис ўтказилади. 
УАШ тактикаси 
 
Ҳомиладорлик пайтида бир неча ҳафта мобайнида антителолар титри 
аниқлаб борилади, титр 1:16 ва кўп бўлиши кейинчалик ҳам текшириш 
лозимлигини кўрсатади. Вақтидан олдин туғиш хавфи она қорни 
трансфузиясига боғлиқ бўлган хавфдан устун бўлмаса (ҳомиладорликнинг 34 
ҳафтасида) туғишга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилади. 
Гемолитик касаллик билан туғилган чақалоқларни касалхонага ётқизиш 
зарур.
 
Профилактикаси 
 
Барча аёлларда биринчи ташрифдаёқ резус-омилни текшириш лозим. 
Резус-манфий аёлларга 200-300 мкг антирезус-иммуноглобулин юборилади. 
 
Чақалоқлардаги сариқлик 
 
Умумий маълумотлар ва статистик кўрсаткичлар. 
50% ўз вақтида туғилган ва 80% чала туғилган чақалоқларда сариқлик 
кузатилади. Аксарият ҳолларда бу физиологик сариқлик бўлиб, даволанишни 
талаб этмайди. Сариқликнинг патологик тури шубҳа қилинганда зардобдаги 
бевосита ва билвосита билирубин миқдорини аниқлаш лозим. 
Физиологик сариқлик 
 
 
Вақти-соати етиб туғилган чақалоқларда – зардобдаги билвосита 
билирубин миқдорининг ортиши таркибида HbF фетал гемоглобини мавжуд 
эритроцитларнинг парчаланиш оқибатида вужудга келади. Сариқлик бола 
ҳаётининг 3-суткасида ёки кечроқ намоён бўлиб, 10-суткасида йўқолиши 
характерлидир. Физиологик сариқлик кўп кузатилади, бироқ бундай ташхис 
сариқликнинг барча сабаблари кўриб чиқилгандан кейингина қўйилади. 
Физиологик сариқликда баъзан нур билан даволаш ўтказилади. 
Патологик сариқлик 
 
 
Билирубин ҳосил бўлиши, метаболизми ва экскрециясининг бузилиши 
оқибатида кузатилади. Сариқликнинг клиник белгилари эртачи, бола 
ҳаётининг дастлабки 24 соатида намоён бўлади ва вақти-соати етиб туғилган 


35 
чақалоқларда 10 сутка, чала туғилган чақалоқларда 2 ҳафтадан ортиқроқ 
сақланади. Патологик сариқликнинг асосий белгилари: чақалоқлардаги 
гемолитик касаллик, эритроцитоз, ирсий фермент танқислиги, она сутидан 
сариқлик ўтиши, дори препаратларининг қўшимча таъсири, сепсис, 
гипотиреоз, ўт йўллари атрезияси. 
Қайд этилган барча ҳолатларда педиатр маслаҳати зарур. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling