32
Профилактик эмлашлар
Асма билан оғрийдиган беморларни барча вакциналар билан профилактик
эмлашга кўрсатма
берилган, бу эмлашларни ремиссия даврида бола
аҳволининг спонтан ёки медикаментоз стабиллашуви фонида ўтказилади.
Навбатдаги хуруждан кейин эмлаш муддатлари
индивидуал тарзда
белгиланади аксарият ҳолларда бу муддат 2-3 ҳафтадан ошмайди,
эпид.кўрсатмаларга биноан вақтлироқ муддатларда ҳам ўтказилиши мумкин.
Асосий (базис) даволаш (ингаляциядаги стероидларни ҳам қўшганда)
эмлашларни ўтказишга тўсқинлик қилмайди, узоқ муддат (2 ҳафтадан зиёд)
стероидларни 20 мг/суткасига дозада тизимли равишда қабул қилаётган
беморлар бундан мустасно. Специфик (махсус) иммунотерапия қабул
қилаётган болалар аллерген инъекциясидан кейин 2-4 ҳафтадан сўнг
эмланади, эмлашлардан кейин худди шу муддатда аллерген инъекцияси
қайталанади.
Do'stlaringiz bilan baham: