Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Баланит (баланопостит) 
Умумий маълумотлар ва статистик кўрсаткичлар 
 
Баланит – жинсий олат бош қисми терисининг яллиғланиши. Одатда 
баланит олат чекка кертмаги ички қаватининг яллиғланиши (баланопостит) 
билан бирга кечади. Эмизикли болаларда баланопостит тагликларни ўз 
вақтида алмаштирмаслик туфайли келиб чиқади. 
Этиологияси 
 
Қўзғатувчиси – Candida albicans. 
 
Диагностикаси 
 
Симптомлари. Дастлабки кўриниш – олат бош қисми ва чекка 
кертмаги соҳасида қизариш ва ачишиш, кейинчалик бактериал инфекция 
қўшилади. 
Лаборатор текширув. Олат бош қисми ва чекка кертмаги ички қаватидан 
олинган ажралмани экиш. 
УАШ тактикаси 
 
Ота-оналарга маслаҳатлар. 5 ёшгача олат чека кертмаги ювилмайди. 
6-7 ёшдан бошлаб, ҳафтасига 1 марта олат бош қисми эҳтиётлик билан 
яланғочланиб, илиқ сувда ювилади. 
Медикаментоз даволаш. Антимикроб терапия: замбуруғли инфекцияда - 
маҳаллий тарзда нистатин, миконазол ёки клотримазол суртма дорилари 
тайинланади; 
Бактериал инфекцияда – хлорамфеникол ёки хлортетрациклин; 
Трихомонозда – метронидазол ёки тинидазол ичилади. 
Рецидивланувчи баланопоститда – мутахассис - хирургга йўлланма берилади 
(циркумцизия) 
Цистит 
Умумий маълумотлар ва статистика кўрсатгичлари. 
 
Цистит - қовуқнинг яллиғланиши. Кузатилиш частотаси - аҳолининг 
33% ўз ҳаёти давомида цистит билан оғриб ўтган. Беморнинг аксарияти – 
аёллар, чунки аёллар сийдик чиқариш канали эркакларникига нисбатан қисқа 
ва кенг, ҳамда орқа чиқарув тешигига яқин жойлашган. 
Этиологияси 


71 
 
Инфекция: 90% ҳолларда – E.Coli, шунингдек Candida albicans
Irichomonas Vaginalis, Proteus spp., Streptococcus faecalis ва бошқалар. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling