қисмига таъсир этувчи диуретикларнинг самарадорлиги паст бўлиб, бу
реабсорбцияланмаган натрийнинг Генли қовузлоғи кўтарилувчи қисмининг
семиз сегментида қайта сўрилиши билан боғлиқ. Шунингдек нефроннинг
дистал қисмига таъсир этувчи диуретикларнинг самараси ҳам нисбатан паст
бўлади, чунки бу қисмгача фильтрацияланган натрийнинг кўп қисми
реабсорбцияланиб (5-10%и етиб келади) бўлади.
Шунинг учун Генли
қовузлоғининг семиз сегментига таъсир этувчи дори воситалари энг
самарали диуретиклар ҳисобланади.
Расм 5. Қовузлоқ диуретикларнинг таъсир механизми.
Таъсир механизми. Генли қовузлоғи кўтарилувчи қисмининг семиз
сегментида натрий, калий ва хлор ионлари каналча бўшлиғидан
эпителий
ҳужайрасига Na
+
/K
+
/2Cl
-
котранспорти орқали ташилади. Ушбу жараён
натижасида ҳосил бўлган энергия ҳисобига кальций ва магний ионлари ҳам
эпителий ҳужайрасига ўтади. Қовузлоқли диуретиклар Na
+
/K
+
/2Cl
-
котранспортини ингибирлаш орқали натрий,
калий ва хлор ионларининг
реабсорбциясини чеклайди. Натижада натрийурез, калийурез, хлорурез ва
диурез ривожланади. Шунингдек кальций ва
магний ионларининг
Do'stlaringiz bilan baham: