Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


-БОБ. БИОТИББИЙ ЭТИКАНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ


Download 0.89 Mb.
bet2/38
Sana08.02.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1176160
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Биоэтика ўқув қўлланма Б М 2 к 3 сем doc

1-БОБ.
БИОТИББИЙ ЭТИКАНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ

Саломатлик инсон ҳаёти сифати тўғрисидаги индивидуал тасаввурларнинг ажралмас атрибутидир. Шу муносабат билан врачлик ноёб, шарафли, муқаддас касб эканлиги билан кўпинча бошқа касбларга нисбатан жамиятда устунлик сифати билан ажралиб туради. Аммо шуни эсда тутиш керакки, устунлик (олижаноб ахлоқий маънода) катта ҳуқуқлар билан эмас, балки катта масъулият билан боғлиқдир, айниқса шифокор ўз амалиётида нафақат касбий, балки ҳуқуқий ва ахлоқий муаммоларга ҳам дуч келади. Ушбу муаммонинг авж олиши - масалан, фундоментал ахлоқий принципларни ўз ичига олган Гиппократ қасамида ўз вақтида - ХХ асрнинг 70-йилларида биоэтика ва унинг бўлимлари, масалан, биотиббий этика, биотиббий тадқиқотлар этикаси ривожланиш учун узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган шарт-шароитлар шаклланишига олиб келди.




1.1. Биотиббий этика: тушунчаси, ўрни, структураси, мазмуни
Тиббий билимлар тизимида биотиббий этиканинг ўрнини ва унинг предметини аниқлаш учун "ахлоқ", "касбий этика", "касбий тиббий этика", "амалий этика", "деонтология", "тиббий деонтология", "биоэтика" каби тушунчаларни кўриб чиқиш, "биотиббий этика" ва уларнинг ўзаро боғлиқлик хусусиятларини аниқлаш керак.
Этика - бу одоб-ахлоқ назариясини ўрганадиган фалсафий фандир. Ахлоқнинг амалий томони - бу амалий ҳаёт, инсон ҳаётининг ўзига хос томонларини, шу жумладан касбга оид ахлоқий фаолиятни тартибга солишдир.
Касбий этика - бу мутахассиснинг касбий фаолияти жараёнида унинг ўзига хос аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда харакатидаги хулқ-атвор томойиллари ва меъёрлари.
2 Касбий тиббий этика (ёки тиббий этика) - тиббий муолажалар пайтида юзага келадиган ахлоқий муаммоларни ўрганиш ва хал қилиш йўлини излашга қаратилган касбий этика. Тиббий этиканинг асосий тамойиллари Гиппократ томонидан шакллантирилган, деб ҳисобланади.
Шахснинг умуман жамият олдидаги бурчи ҳақидаги таълимот- этиканинг қисми деонтология деб аталади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling