Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси


Дори гуруҳи ва унинг бошланғич дозаси


Download 1.93 Mb.
bet17/23
Sana23.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1388846
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
1-Arterial hipertenzialarning differensial tashhis

Дори гуруҳи ва унинг бошланғич дозаси

Вазоактив простагландинлар ва простациклин синтези стимуляторлари

Кўрсатмалар

Қарши кўрсатмалар

Эҳтиёткорлик

Асосий ножўя таъсирлари

Простенон (простагландин Е) 1,0 мл. дори 200 мл. натрий хлориднинг изотоник эритмасида эритилиб минутида 18-20 томчи в/и кун ора; Циклетанин 50 –75 мг. ичиш учун (простациклин синтезини фаоллаштиради).

Гипертоник кризлар ва гипертония касаллигининг резистент шакллари.

Оғир юрак етишмовчилиги.

Аллергик реакцияларга мойиллик.

Аллергик реакция;
Диспептик бузилишлар;
Бош оғриғи;
Организмда суюқликнинг ушланиб қолиши.

16-жадвал


Артериал қон босимини тезкорлик билан пасайтирувчи ёрдамчи воситалар

Дори гуруҳи ва унинг бошланғич дозаси

Вазоактив простагландинлар ва простациклин синтези стимуляторлари

Кўрсатмалар

Қарши кўрсатмалар

Эҳтиёткорлик

Асосий ножўя таъсирлари

Дибазол 1%- 3-4 мл. м/о ёки в/и.

Гипертоник кризлар.

Оғир юрак етишмовчилиги.

Аллергик реакцияларга мойиллик.

Камдан кам ҳолларда артериал қон босимининг парадоксал равишда кўтари-лиши; Қарияларда юрак қон отишининг пасайиши.

2,4% эуфиллин 10 мл. натрий хлориднинг изотоник эритмасига эритилиб 5-7 минут давомида в/и юборилади.

Бронхообструктив синдром билан бирга келувчи гипертоник кризлар;
Юрак астмаси.

Оғир юрак етишмовчилиги;
Тахикардия;
Гипотония;
Миокард инфаркти.

Тахикардия;
Стенокардия;
Экстрасистолия;
Яра касаллиги.

Тахикардия;
Кўнгил айниши;
Бош оғриғи;
Юрак атрофида оғриқлар;
Камдан кам ҳолатларда мушаклар тортилиши.

10 мл. 25 % магний сульфат натрий хлориднинг 10 мл. изотоник эритмасига эритилиб 5-7 минут давомида в/и ёки м/о юборилади.

Ритм бузилишари билан бирга келган ва мия томирлари етишмовчилиги билан асоратланган гипертоник кризлар.

Оғир юрак етишмовчилиги; Миокард инфаркти.



Кекса беморлар;
Буйрак ва жигар фаолиятининг бузилиши.

Нафас олишнинг тўхташи;
Кўнгил айниши;
Кучли оғриқлар;
Полиурия;
Тўсатдан бола ташлаш.

1-2 мл. 0,25 % дроперидол 10 мл. натрий хлориднинг изотоник эритмасига эритилиб секинлик билан в/и юборилади.

АГ миокард инфаркти билан бирга; Депрессия;
Мия-томир етишмовчилиги билан асоратланган гипертоник кризлар; Ўпка шиши.

Атеросклероз;
Экстрапирамидал бузилишлар.

Инсульт;
Блокадалар;
Оғир юрак етишмовчилиги.

Паркинсонизм;
Бош оғриғи;
Ҳаяжонланиш;
Бош айланиши;
Тери реакцияси.

Дорилар билан даволаш қўйидаги холларда қўлланилади:
- биринчи марта аниқланган симоб устуни хисобида диастолик АБ > 95 мм. даражасидаги барқарор АГ да;
- мулжал-аъзолар шикастланганда;
- номедикаментоз даво самара бермаганда
Гипотензив дориларни танлашда уларнинг ножўя таъсирларини хисобга олган холда, ҚБ жуда пастга тушириб юбормасликка ва ортостатик гипотензияга йўл қўймасликка харакат қилиш лозим. Шу билан бирга даволаш самарадорлигини камайтирадиган омилларни ҳам бартараф этиш керак.


Гипотензив моддаларни қабул қилишнинг замонавий тамоиллари.

  • АБ кўтарилиши билан боғлиқ бўлган касалликлар ривожланишини камайтириш ва беморлар орасида ўлимни олдини олиш (профилактика);

  • АБ ни бемор учун оптимал даражада ушлаб туриш;

  • Бемор турмуш тарзини яхшилаш.



Шифохонада даволашга кўрсатма

  • Оғир ва ўрта оғирликда кечувчи гипертоник кризлар;

  • Фаол даволаш замирида тез –тез қайталанувчи гипертоник кризлар сабабини аниқлаш ва мос дори воситаларини танлаш;

  • Амбулатор шароитда олиб борилган комплекс даволаш замирида АБ ни тушмаслиги;

  • Симптоматик АГ ни истисно этиш ва беморнинг иш қобилиятини аниқлаш.



Дори воситалари билан даволашга умумий кўрсатмалар:

  • Даволаш монотерапиядан бошланади;

  • Даволашнинг самарадорлиги тўғрисида 4-6 хафтадан кейин хулоса қилинади;

  • Даволаш самарасиз бўлганда дори миқдори максимал даражагача кўтарилади ёки унга бошқа гуруҳдаги гипотензив дори қўшилади, айрим холларда эса у дори бекор қилиниб бошқа гуруҳдаги гипотензив дори воситалари буюрилади;

  • Бир вақтнинг ўзида бир гуруҳдаги иккита дори буюрилмайди;

  • Турли гуруҳ гипотензив дори воситаларини тавсия қилишда уларни қўллашга кўрсатма ва даволаш схемасига асосланади.

Даволашнинг бошланишида уни босқичма-босқич қўллаш тамоиилига амал қилинади.
Биринчи босқич: тиазид диуретик ёки кардиоселектив  - адреноблокатор.
Иккинчи босқич: диуретик+-адреноблокатор.
Учинчи босқич: диуретик+-адреноблокатор+ангиотензинни айлантирувчи фермент (ААФ) ингибитори.
Айрим холларда даволаш бошқа гуруҳлардаги дорилардан ҳам бошланади. Сўнги йилларда кенг қўлланилаётган дори гуруҳлари уларни ишлатишга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар 5- жадвалда келтирилган.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling