Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси


Download 1.93 Mb.
bet19/23
Sana23.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1388846
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
1-Arterial hipertenzialarning differensial tashhis

Умумий чора-тадбирлар

Дорилар билан даволаш

  1. Қатъий ётоқ тартиби, ўпка шиши хавфи бўлганда – ўтирган ҳолда;

  2. Артериал гипертензиянинг мониторинги ва ҳар 10-15 минутда бемор ҳолатини динамикада баҳолаб туриш;

  3. Артериал гипертензия ва ЭКГ мониторинги; ўтказилган даволашнинг самарадорлигини баҳолаш; шифохонага олиб боришга тайёрлаш ва эвакуация қилиш. Эвакуация санитар траспортда ётқизилган ҳолда, носилкаларда, врач ёхуд фельдшер ҳамроҳлигида амалга оширилади.

Капотен 6,5-50 мг тил остига, коринфар 10-20 мг. тил остига; клофеллин 0,075-0,15 мг. тил остига; фуросемид 80-120 мг. тил остига; лабеталол 200- 400 мг. тил остига.
В/и оқим билан юбориладинган инъекцион дорилар:

  • дивазол 1% 5 мл.;

  • обзидан 0,1% 5 мл. 10 мл. физ. эр-мага;

  • клофеллин 0,01% 1 мл. 10 мл. физ. эр-мага;

  • руседил 0,1% -0,5 мл.;

  • дроперидол 2 мл. 20 мл. физ. эр-мага;

  • гиперстат (диазоксид) –20 мл.;

  • апрессин 0,5-1 мл. 20 мл. физ. эр-мага;

  • лазикс;



18-жадвал

Гипертоник кризни шифохонада даволаш чора-тадбирларининг мажмуи





Умумий чора-тадбирлар

Дорилар билан даволаш

1. Қатъий ётоқ режими;

  1. Артериал гипертензиянинг мониторинги ва бемор ҳолатини динамикада баҳолаш;

  2. Артериал гипертензия ва ЭКГ мониторинги; ўтказилган даволаш самарадорлигини баҳолаш;

  3. Симптоматик артериал гипертензияни инкор қилиш мақсадида беморни кўрсатмага мувофиқ текширувдан ўтказиш;

  4. В/и томчилаб юбориладиган гипертензив дорилар; Артериал гипертензияни доимий ва узоқ даволашга мўлжалланган индивидуал муолажани танлаш.

В/и томчилаб қўшимча тайинланади:

  • пентамин 5% - 1 мл. 100 мл. физ. эр-мага;

  • метилдофа (альдомет) - 250-500 мг. 100 мл. физ. эр-мага;

  • эналаприлат 1 мл. (1,25 мг.) 100 мл. физ. эр-мага;

  • изокет (перлинганит) 0,1 % - 10 мл. 100 мл. физ. эр-мага;

  • арфонад {триметафан) 5% - 5 мл. 200 мл. физ. эр-мага;

  • натрий нитропруссиди (ниприд) -50 мг. 400 мл. физ. эр-мага;

  • лабеталол (трандат) - 200 мг. 200 мл. физ. эр-мага;

  • адалат 0,01 % - 50-100 мл. захира аралашмаси: ниприд ва арфонад 10:1 нисбатда (в/и томчилаб).

Ўтказилаётган даволашнинг самарадорлиги: диастолик артериал қон босимнинг 90 мм.сим.уст.дан кам бўлиши ва систолик артериал қон босимнинг дастлабки 20 минутда бошланғичига нисбатан 25-30 % пасайиши. Гипертоник энцефалопатия ва каротид атеросклерознинг яққол белгиларида диастолик артериал қон босими 110 мм.сим.уст.гача пасайтирилади, бунда артериал қон босимини тезкорлик билан пасайишида ишемик инсульт ривожланиш хавфи ҳисобга олинади.
ГК ни бартараф этишда АБ ни аста-секин, камида 1 соат давомида пасайтириш зарур. I тип ГК ни даволашни нифедипин (коринфар 10-20 мг) дан бошлаш мумкин. Бир соат давомида ушбу дори наф бермаса клофеллинни 0,075-0,15 мг дозада сублингвал қабул қилиш ёки унинг 1,0-1,5 мл 0,01% эритмасини изотоник суюқликда вена ичига аста- секин юбориш тавсия қилинади. Бемор ортостатик холатга тушмаслиги учун дори юборилаётганда у горизонтал холатда бўлиши лозим.
Яққол эмоционал қўзғалиш ва тахикардия билан кечадиган ГК да 0,5-1,0 мг рауседилни изотоник эритмада вена ичига ёки мушак орасига юбориш яхши натижа беради. Қўрқув, ҳавотирлик сезгиси билан ўтадиган ГК да эса 1,0-1,5 мл 2,5 % аминазин 20 мл изотоник эритмада вена ичига ёки 2 мл 0,25 % ли дропередол 100 мл изотоник эритмада вена ичига томчилаб юбориш мумкин. Агар ГК тахикардия ва экстрасистолиялар билан кечса -адреноблокаторлардан индерал, (обзидан, анаприлин) қўлланилади.
ГК даволашда қўлланиладиган яна бир гипотензив дорилардан бири, - ва -адреноблокаторлик хусусиятига эга бўлган лобеталол томир ичига 40-50 мг юборилганда систолик ҳамда диастолик АБ тезда тушади. Зарур бўлганда ҳар 5 минутда (умумий дозаси 200 мг гача) томир ичига юбориш мумкин.
Асоратланмаган гипокинетик синдромли II типдаги ГК одатда оғир кечади. Давони 10-20 мг коринфарни тил остига сўришни тавсия қилишдан бошлаш лозим. Бир вақтни ўзида тез таъсир қиладиган диуретиклардан 40-80 мг лазикс калий препаратлари билан бирга вена ичига юборилади.
Криз даволангандан кейин «рикошет» шиш кризларини олдини олиш мақсадида ААФ ингибиторларини 1/2 таблеткадан, ҳар ярим соатда 1-2 кун мобайнида бериб борилади. Энапни 1,25-2,5 мг дан физиологик эритмада вена ичига томчилаб, 25-50 мг капотен сублингвал 10 мг коринфар билан бирга қўллаш мумкин. Секин-аста вена ичига юборилган 150-300 мг артериал вазодилататори диазоксид АБ ни 5 минутдан кейин тушириб бир неча соат мобайнида бир меъёрда сақлаб туради.
Ўткир коронар етишмовчилиги билан асоратланган гипертоник кризда қўйидаги дори воситалари қўлланилади:
- 0,5 мг нитроглицерин аэрозол кўринишида ёки сублингвал;
- 10 мг нитроглицерин 100 мл изотоник эритмада вена ичига томчилаб;
- 0,005% ли – 1 мл фентанил, 0,25% ли – 2-4 мл дропередол билан 20 мл изотоник эритмада аста-секин вена ичига;
- АГ сақланиб қолганда, айниқса тахикардия ва экстрасистолиялари бўлган беморларга 0,01 % -0,5-1 мл клофеллин ёки 0,1% ли 5 мл индерални 15-20 мл изотоник эритмада аста-секин вена ичига юбориш яхши натижа беради;
Ўткир чап қоринча етишмовчилиги билан асоратланган гипертоник кризда:
- 0,5 мг нитроглицерин аэрозол кўринишда ёки сублингвал;
- 10 мг нитроглицерин 100 мл изотоник эритмада вена ичига томчилаб;
- 0,01 % ли - 1 мл клофеллин ёки 5% ли – 0,5-1,0 мл пентамин изотоник эритмада вена ичига томчилаб;
- лазикс - 40-80-120 мг венага оқим билан;
- гиперкатехоламинемияни йўқотиш мақсадида 2-4 мл диазепам мушк орасига ёки вена ичига;
-дропередол - 0,25% ли - 1-2 мл мушак орасига ёки томир ичига;
- ўпка шишида 1% -1,0 морфинни 0,5 мл дан бўлиб- бўлиб (2-3 боскичда) томир ичига юбориш яхши самара беради;
- юқорида кўрсатилган дорилар наф бермаганда 30 мг нитропруссид натрий 400 мл изотоник эритмада вена ичига томчилаб юборилади.
Мия қон- томир етишмовчилиги билан асоратланган гипертоник кризда:
- 10 мг ломир ёки 10-20 мг коринфар тил остига берилади, самара бўлмаганда 0,01% ли 1 -1,5 мл клофеллин 15-20 мл изотоник эритмада, вена ичига томчилаб юборилади;
- дегидратация мақсадида 30-60 мг лазикс вена ичига оқим билан;
- кекса ёшдаги беморларга 2,4% ли - 10 мл эуфиллинни изотоник эритмада томир ичига аста-секин юбориш мумкин.
Талваса синдромини йуқотиш учун 2-4 мл диазепамни изотоник эритмада вена ичига юбориш мақсадга мувофиқдир.
Бош мия шиши белгиларини йўқотиш учун қуйидагилар тавсия этилади:
- 80-120 мг лазикс томир ичига томчилаб;
- 25 % ли-10-20 мл магний сульфат изотоник эритмада томир ичига юборилади;
- АБ ни тез пасайтириш учун нитроглицерин, нитропруссид натрий, арфонад, лабеталоллардан бирортасини вена ичига томчилаб юбориш мумкин.
Қарияларда гипертоник кризни бартараф этиш учун:

- 5-10 мг коринфар сублингвал ёки 3,4 мг нифедипин вена ичига томчилаб;
- 0,1%ли -1 мл клофеллин 15-20 мл изотоник эритмада вена ичига секинлик билан;
- зарурат бўлганда 20-40 мл лазикс вена ичига оқим билан;
- 4 мл кавинтон 100 мл изотоник эритмада вена ичига томчилаб ҳамда 2,4%ли-10 мл эуфиллинни изотоник эритмада вена ичига аста-секин юбориш яхши самара беради.
Феохромоцитома билан оғриган беморда ГК ни бартараф этиш:
- беморни бош томони баланд қилиб ётқизилади;
- 1%ли-1 мл тропофен (регитин) 10 мл изотоник эритмада аста-секин вена ичига юборилади. Бу муолажа криз бартараф этилгунча хар 5 минутда такрорланади;
- 0,5% ли 5 мг фентоламин изотоник эритмада хар 5 минутда АБ тушгунча вена ичига юборилади;
- ГК тахикардия билан кечганда қўшимча 0,1% ли 1 мл анаприлин 10 мл изотоник эритмада венага ёки 10-20 мг анаприлин ичишга буюрилади.
Хуруж тўхтагандан кейин седатив воситалар билан бирга 0,03 г пирроксан кунига 3-4 марта тавсия этиш мақсадга мувофиқдир.
Гипертоник кризнинг турли хил кечишларини даволашда тавсия қилинадиган дорилар мажмуи 19-20 жадвалларда келтирилади.

19-жадвал


Гипертоник кризларни турли хил кечишларида даволаш






Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling