Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси


Гипотензив дори воситаларининг энг самарали комбинациялари


Download 1.93 Mb.
bet18/23
Sana23.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1388846
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
1-Arterial hipertenzialarning differensial tashhis

Гипотензив дори воситаларининг энг самарали комбинациялари:

  • Диуретик ва бета-адреноблокатор;

  • Диуретик ва ААФ ингибитори (ёки АII антагонисти);

  • Кальций антагонисти (дигидропиридин) ва бета-адренодлокатор;

  • ААФ ингибитори ва кальций антагонисти;

  • Альфа-адреноблокатор ва бета-адреноблокатор;

  • Диуретик ва марказий таъсир қилувчи воситалар.



Даволашнинг самарасизлик сабаблари:

  • Гипотензив дориларни паст дозаларда қўллаш, АБ ни оширадиган воситалар (антидепрессантлар, кортикостероидлар, ностероид яллиғланишга қарши дорилар (НЯКП), симпатомиметиклар, тўмовга қарши воситалар, қорамўғ (спорин) алкалоидлари, комбинацияланган перорал контрацептивлар, психотроп воситалар) ни қабул қилиш;

  • Врач кўрсатмаларини нотўғри бажариш;

  • Буйрак артериялари стенози;

  • Чекиш, қизилмия илдизи, кофеин истеъмол қилиш;

  • Семизлик;

  • Алкоголни суистеъмол қилиш;

  • Ош тузини ортиқча истеъмол қилиш;

  • Симптоматик артериал гипертония (аксарият холларда буйрак касалликлари натижасида);

  • Ҳажм ошиб кетиши билан зўриқиш (масалан, диуретикларни етарли миқдорда қабул қилмаслик);

  • Амфетаминлар, кокаин ва бошқа наркотиклар шунингдек анаболик стероидларни қабул қилиш.

Агар даволашнинг самарасизлиги сабаблари аниқланмаса, бемор мутахассисга юборилади.


Қарияларда учрайдиган артериал гипертонияни даволаш.
Умумий кўрсаткичлар.

  • Хатто алоҳида холда учрайдиган систолик артериал гипертонияда ҳам даволаш чораларини олиб бориш зарур;

  • Кўп холларда дориларсиз даволаш самара беради;

  • Қарияларда ош тузи истеъмол қилишни чегаралаш ёшлардагига нисбатан бирмунча кўпроқ ижобий натижага олиб келади;

  • Дорилар билан даволаш терапевтик дозанинг ярмидан бошланади;

  • Артериал босим аста-секин пасайтирилади;

  • 70 ёшдан ошган, жиддий ёндош касалликлари бўлмаган беморлар ёшлар каби даволанилади;

  • Асоратланмаган АГ ли ёши 80 дан ошган қарияларда гипотензив терапия, шарт эмас;

  • Қарияларда гипотензив дорилар аксарият холларда ножўя таъсир қилади;

  • Улар кўпинча ҚБ га таъсир қиладиган дорилар - НЯҚП, паркинсонизмга қарши воситалар, фенотиазин унумлари қабул қилишларини ёдда тутиш лозим.

Қарияларда артериал гипертензияни дорилар билан даволаш тамойиллари
Кексаларда учрайдиган АГ ни даволашда кальций антаганистларига мансуб бўлган дигидропиридин гуруҳи (нифидипин ёки унинг аналоглари 40 мг кундалик миқдорда) биринчи ўринда туради. Улар бир оз сийдик ҳайдаш хусусиятига эга бўлиб, паст ренинли турдаги АГ ни даволашда яхши таъсир қилади, ҳамда артериялар деворини қисқарувчанлигини ошириб, бош мияда ва буйракларда қон айланишини яхшилайди. Кальций антагонистлари II бўғимига мансуб бўлган, узоқ таъсир этувчи исрадипинни кунига 2,5- 10,0 мг дан 1-2 марта тавсия этиш ўнғай ва самаралидир. Кекса ёшдаги беморларни даволашда α1 –адреноблакаторларни жуда эҳтиётлик билан қўллаш лозим, чунки улар бош мия ишемияси билан кечувчи ортостатик гипотензияга олиб келиши мумкин.
Кекса ёшдаги кўплаб беморлар учун диуретиклар асосий даволаш воситаси ҳисобланади. Даволашни кичик дозалардаги тиазид гуруҳидаги (гидрохлортиазид 12,5- 25,0 мг) дорилардан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Бу миқдор углевод ва ёғ алмашинувига таъсир этмайди ва кексалар орасида юрак қон –томир касаллигидан ўлимни камайтиради. Гипокалиемия холатида даволашга калий препаратларини эмас, балки калий сақловчи диуретик воситаларни қўшган маъқул ёки тиазид ва калийни сақловчи диуретикларни биргаликда қўллаш тавсия этилади. Шу билан бир каторда қарияларда диуретиклар қовуқ дисфункциясини қийинлаштириши мумкинлигини (масалан, сийдик тутолмаслик) унутмаслик лозим.
АГ стенокардия билан бирга кечганда ва диуретикларни қўллашга қарши кўрсатмалар бўлганда кичик дозаларда -адреноблокаторлар тайинланади. Алоҳида систолик артериал гипертонияда (айниқса юрак етишмовчилиги мавжуд бўлганда) ААФ ингибиторлари ва кальций антагонистлари яхши самара беради.


Ёмон сифатли артериал гипертензияларни даволаш
Ёмон сифатли АГ ни даволаш кардиалогия бўлимида ҚБ ни етарли миқдорда яхши туширадиган воситалар ёрдамида тез олиб борилиши лозим. Гипотензив воситалар таркибида α- адреноблокаторлар (прозазин), миноксидил, ААФ ингибиторлари, простогландин (PgE) препаратлари, нитропруссид натрий каби кучли қон босимини туширувчи дорилар мавжуд бўлиши керак. Ёмон сифатли АГ ни даволашда гипотензив воситалар қўйидаги кундалик дозаларда қўлланилади:
Фурасемид 200-640 мг, суринкали буйрак етишмовчилигида эса 800- 1000 мг гача;
Пропраналол 320-1000 мг; прозазин 10- 15 мг; диазоксид 600-1000 мг; эналоприл –20- 40 мг; капотен –100- 150 мг.
Уни даволашда монотерапия кам ёки умуман ёрдам бермайди. Шу сабабли гипотензив воситаларни биргаликда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиб, бу услуб бир томондан тезроқ ҚБ ни туширса, иккинчи томондан дориларнинг ножўя таъсирини камайтиради.
М.С. Кушаковский қўйидаги кундалик дозадаги гипотензив воситаларни биргаликда қўллашни таклиф этган:
а) анаприлин 320 мг, фуросемид –500 мг, прозазин 15 мг;
б) гуанитидин 150 мг, урегит –150 мг, эналаприл –20 мг;
в) клофелин –1,5 мг, фурасемид – 200мг; прозазин 15 мг;
Оптимал миқдордаги тўрт компонентли (β –блокатор + диуретик + кальций антоганисти + α- блокатор) комбинациялаш ҳам яхши самара беради.

Бундан ташқари кучли томирларни кенгайтириш хусусиятига эга бўлган калий каналлари активатори миноксидилни кунига максимал 40 мг дан ёки 50 мг нитропруссид натрийни 250 мл 5% ли глюкоза эритмасида томир ичига томчилаб юбориш мумкин. Юқоридаги усуллар ёрдамида етарли натижага эришилмаган холларда даволашга 1,5 мг динопростонни (PgЕ2) 0,3 мл 0,5% ли спиртли эритмаси, 200 –400 мл изотоник эритмага қўшиб томирга томчилаб юбориш мақсадга мувофиқдир. 2-4 муолижадан иборат бўлган динопростон билан даволаш курси беморни бошқа гурухдаги гипотензив воситаларга сезувчанлигини оширади.
Гипертоник кризларни даволаш.
Гипертоник кризларга учраган беморлар даволанганда асаб ва юрак тизими зарарланиши белгилари кучайиши олдини олиш мақсадида АБ ни кескин пасайтириш мумкин эмас. Систолик АБ ни дастлабки рақамлардан тахминан 25%, диастолик босимни эса 10% гача пасайтириш тавсия этилади.

Гипертоник кризни шифохонагача ва шифохона босқичларида даволаш чора-тадбирларининг тартиби 17-18-жадвалларда келтирилган.


Гипертоник кризни шифохонагача бўлган босқичда даволаш чора-тадбирларининг мажмуи:
17-жадвал


Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling