1. Совуклик ташувчи учун буғлатиш ёки қайнаш жараёнини ўта кичик
ҳароратларда олиб бориш керак эмас. Қайнаш
хароратини пасайиши
натижасида буғланиш босими камайиб, совуқлик ишлаб чиқариш
камаяди, бунда эса солиштирма электроэнергия сарфи кўпаяди.
2. Компрессор бир текис қуруқ режимда ишлаши лозим. Бунинг учун
совитувчи агентнинг сўриб олиётган буғларининг ҳарорати
аммиакни
буғланиш ҳароратидан 5..15 К га, фреонга нисбатан эса 20...30К га
кўпроқ фарқланиши керак. Агар компрессорга суюқлик кириб қолса
гидравлик туртки содир бўлади.
3. Совуқлик
ташувчиси
буғнинг
конденсацияси
паст
бўлишини
таъминлаш
керак.
Конденсацияланиш
ҳарорати
ортса,
конденсацияланиш босими ва жараёнда бажариладиган иш ҳам ортади,
лекин буғланишнинг солиштирма иссиқлиги камаяди. Конденсация
жараёнининг босими ва ҳарорати конденсаторга
келиб тушадиган
сувнинг ҳароратига ва миқдорига боғлиқ.
4. Совуқлик агентини конденсатини
қайта
совитиш солиштирма
унумдорликни оширади. Бу жараёнда сув аввал қайта совитгичга ўтади
ва кейин конденсаторга келиб тушади. Совитувчи агентни 1 Кельвинга
оширилса совуқлик ишлаб чиқариш унумдорлиги 0,4 % га ортади.
5. Совитиш мосламасини тежамкор ва авариясиз ишлатиш учун, ишни
бошлашдан аввал совитувчи мосламалар ва ускуналар совуқ сув билан
ювилиб ва совитилиб олиниши керак. Бундай ҳолда
мослама ва
ускуналарнинг ҳарорати +20....+30
0
С атрофида бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: