Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Download 391.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/56
Sana13.09.2023
Hajmi391.64 Kb.
#1677425
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56
Bog'liq
Kitob 2966 uzsmart.uz

Совуқлик ташувчилар
Совитилувчи объектлардан иссиқликни совитувчи мосламага етказиб
берувчи моддалар совуқлик ташувчи моддалар дейилади. Масалан: буғ-
компрессорли совитишли мосламасига бу модда етказиб берилади ва у ерда
буғлатилиши.


Совуқлик ташувчилар 2 хил бўлади: суюқ ва қаттиқ. Биотехнологияда
қаттиқ совуқлик ташувчилар қўлланилмайди. Суюқ совуқлик ташувчиларга
тузларни сувли эритмаси мисол бўла олади.
Совуқлик ташувчиларга қуйидаги асосий талаблар куйилади:
Музлаш хароратини пастлиги,
юқори иссиқлик сиғимига эга бўлиши,
кичик қовушқоқликка эга бўлиши,
кимёвий барқарор,
ёнувчан ва портловчан булмаслиги,
таннархи арзон бўлиши,
хом аше етарли даражада бўлиши керак.
Амалиётда совитувчи мосламаларда ишланаётганида харорат 0
0
С дан
кичик бўлмаса оддий сув ишлатилади.
Манфий хароратларда совитувчи агент сифатида қуйидаги тузларнинг
сувли эритмалари ишлатилади: NaCl, Mg, Ca ва х.к.. Агар тузли эритманинг
концентрацияси қанча юқори бўлса, унинг музлаш ҳарорати шунча кичик
бўлади. Лекин хар бир эритма учун энг кичик музлаш харорати мавжуд – бу
криогидрат нукта дейилади.
Буғ – компрессорли совитиш мосламаларининг турлари.
Буғ
компрессорли мосламаларнинг асосий мосламаси сифатида
компрессор ишлатилади. Коспрессорлар совитувчи агентни сиқишига ва
айланма ҳаракат қилишига ёрдам беради.
Одатда поршенли, ротацион, винтли ва турбокомпрессорли мосламалр
қўлланилади. Бу мосламаларнинг ишлаш тартиблари олдинги барсларда
айтиб ўтилган эди.
Лекин совитувчи мосламаларда ишлатиладиган компрессорлар бир
қанча афзалликларига эга:


 совитувчи агент оқиб чиқиб кета олмайди, яъни мосламалар герметик
тарзда ишлов берилган,
 энергетик сарф ҳаражатни бошқариш мумкинлиги, хайдаш ва сўриш
босимларини, ҳароратни бошқарилиши мумкинлиги.
 Мослама учун мўлжалланган турли ҳил суриш мойлари сиқилувчи
агентга аралашиб кетмайди
Олдинги вақтларда фақатгина поршенли компрессорлар ишлатилиб
келинган эди. Улар сиқилувчи совитувчи агентнинг турига кўра
қуйидагиларга бўлинган: аммиакли, фреонли ва универсал, шунингдек,
совуқлик ишлаб чиқариш унумдорлиги бўйича кичик (14 кВт гача), ўрта
(14...105 кВт гача) ва йирик (105 кВт дан катта). Шу билан бир қаторда барча
поршенли компрессорлар совитиш тизимлари билан ўрнатилган.
Ротацион компрессорлар юқори унумдорликда ишловчи мосламалар
билан 
биргаликда 
ўрнатилади. 
Ротацион 
компрессорларда 
сўрувчи
клапанларнинг йўқлиги туфайли улар совитувчи агентнинг кичик қайнаш
ҳароратларида ишлаши мумкин.
Винтли компрессорлар совитиш мосламалари билан биргаликда
ишлатилганда ўзининг кичик хажмли ўлчами билан фарқланади. Бундай
мосламалар поршенли компрессорларга ўхшаш юқори айланишлар тезлигида
ишлаши мумкин. Бундай мосламаларни совитувчи агентнинг ҳарорати кичик
бўлган мосламаларда ишлатиш мақсадга мувофиқ. Бу мосламаларнинг сўриш
босими 5....2 кПа.

Download 391.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling