Ёқилғили юқори ҳароратда қайнайдиган
Органик иссиқлик ташувчи буғ-генераторлари
Оралиқ иссиқлик ташувчилар сифатида сув буғидан ташқари юқори
хароратда қайнайдиган органик иссиқлик ташувчилар ишлатилади. М:
моноизопропилдифенил, дифенил аралашмалари. Бу моддаларни буғ ҳолатда
келтириш учун маҳсус мосламалар керак бўлади.
Биотехнология ва кимё-фармацевтика соҳасида
одатда электр иситгич
билан таъминланган юқори хароратда қайнайдиган органик иссиқлик
ташувчи буг-генераторлари қўлланилади.
Электр иситгич билан таъминланган юқори хароратда қайнайдиган
органик иссиқлик ташувчи буг-генераторлари.
Юқори хароратда қайнайдиган органик иссиқлик ташувчи буғ-
генераторларини қуввати 54 дан 300 кВт гача бўлади. Электр қиздиргич
билан таъминланган буғ-генераторнинг расми қуйидагича бўлади.
Буғ-генератори цилиндрсимон кўринишли горизонтал жойлашган катта
сиғимли идишдан 1 иборат, буғни суюқлик
томчиларидан ажратувчи
мослама 5, электр киздиргичлар билан таъминланган 2, клапан 3, буғ
чиқарадиган штуцер 4, сув кирадиган штуцер 6, суюқликни тўкиб олинувчи
штуцер 7 лардан иборат.
Иссиқлик ташувчини қайнаш жараёни катта хажмда [1…6 м
3
]
амалга
оширилади. Ишчи босим 0,3…0,4 МПа ва харорати t=330
0
С….350
0
С бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: