Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Қиздиргичларни тавсифланиши


Download 391.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet41/56
Sana13.09.2023
Hajmi391.64 Kb.
#1677425
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   56
Bog'liq
Kitob 2966 uzsmart.uz

Қиздиргичларни тавсифланиши.
Энергия билан таъминлаш усулига кўра қиздиргичлар ёқиғили ва
электр токи (қаршиликлар, индукцион, контактли, инфрақизил, юқори
частотали) билан ишлайдиган турларга бўлинади.
Шунингдек, қиздиргичлар иш фаолиятига кўра узлуксиз ва даврий
бўлади.
Даврий ишловчи печларда юқори ҳароратда қайта ишланиши лозим
бўлган объектлар совуқ печга юклатилади. У ерда объект керакли
хароратгача қиздирилади ва маълум вақт қиздиргичда қайта ишланади,
сўнгра совитилади ва чиқариб олинади.
Узлуксиз ишлайдиган қиздиргичларда объект узлуксиз равишда
юклатилади, қайта ишланади ва чиқариб олинади.


Қиздиргичлар харорат даражасига кўра кичик хароратли – ишчи
муҳитдаги газларнинг харорати 1000
0
С гача ва юқори хароратли – 1000
0
С дан
юқори бўлади.
Иссиқлик алмашинишни ташкил этиш бўйича [иссиқликни материалга
узатилиши бўйича] қиздиргичлар бевосита (алангали ва контактли) ва
билвосита турларига бўлинади.
Бевосита қиздириш қиздиргичида қиздириш жараёни маҳсулотни
юқори иссиқлик ҳарорати билан тўғридан – тўғри таъсирлашади.
Билвосита қиздириш усулида иссиқлик қиздиргич мосламасининг
девори орқали узатилади. Бундай жараённи олиб боришдан мақсад объектлар
ифлосланмаслиги ёки ёқилғи билан кимёвий таъсирланишини олдини олади.
Одатдаги
атмосфера
босимида
қиздиргичли 
мосламалардаги
жараёнларни 2000
0
С да олиб борса бўлади. Лекин бу жараённи камчиликлари
сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин: газ ва қайта ишланаётган объектлар
орасида харорат кескин ўзгариб туриши мумкин, шунингдек иссиқлик бериш
коэффициенти кичик бўлади.
Қиздиргичлардаги жараёнлар.
Қиздиргични ишлатиш жараёнида ҳавони миқдори кичик бўлганда,
ёқилаётган ёқилғи тўлиқ ёнишини таъминлаб, қиздирилган ёки ёндирилган
маҳсулот
мосламадан
тўлик олиниб турилиши лозим.
Агар
қайта
ишланаётган маҳсулотлар оксидланиш хусусиятига эга бўлса, яъни
оксидланишни олдини олиш керак бўлса, ёниш жараёни ҳавосиз муҳитда
олиб борилади.
Қиздиргичнинг ишчи муҳитидаги иссиқлик ва ҳарорат режимлари
газларнинг харакатига, ёнувчи ёқилғининг нур ўтказишига ва қиздиргичнинг
тузилишига боғлиқ.
Қиздиргичнинг ишчи муҳитидаги иссиқликнинг алмашинишига кўра
қиздиргичлар ташқи – газлар ва девордан объектга [нурланиш ва конвекция]


орқали ва ички – объектнинг юзасидан орқали унинг хажмига [иссиклик
утказувчанлик] ўтишлари бўйича бўлинади.
Қиздиргичлардаги газнинг ҳаракати эркин ва мажбурий [вентилятор
ёрдамида] равишда амалга оширилиши мумкин. Газлар харакатланиш
пайтида қиздиргичнинг барча ишчи бўшлиқларни тўлдириши керак бўлиб,
газларнинг 
тўпланишига 
[газли
ҳалтачалар
ҳосил
қилишига] 
йўл
қўйилмаслиги лозим.
Қиздиргичларда маълум бир ҳарорат ва босимни ростлаб туриш лозим
бўлса, ёқилғини узатилишини ростлаш, ҳаво оқимларини узатилишини
автоматик бошқариш, газларни сўриб олувчи мослама билан амалга
оширилади. Агар ҳарорат ёки босим кескин ўзгариб ёки ортиб кетиши
натижасида авария
ҳолати юзага келса, бундай мосламалар дарҳол
ишлашини тўхтатиш керак.

Download 391.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling