III. Синов тестлари :
1. Польшанинг Пабъяниц АЖ фармацевтика корхонасида ишлаб чиқарилган “Бисептол” 480мл №20 препаратининг таҳлили натижасида , штрих коди ва ишлаб чиқарган корхона номи ёзилишида аниқлик йўқлиги, ҳамда ёзувлар сурилиб кетганлиги аниқланди. Бу қалбакилаштириш шакли дори воситаларининг стандартга мувофиқ келмасликнинг қайси кўрсаткичига тўғри келади ?
Ёрлиқлаш
Қадоқлаш
Ташқи кўриниш
Чинлиги
Миқдори
2. Россиянинг “Биосинтез “ ОАЖ корхонасида ишлаб чиқарилган қобиқ билан қопланган таблетка шаклидаги Нистатин 500000 ТБ №20 препаратини кимёвий таҳлил натижасида препаратнинг таъсир қилувчи моддаси йўқлиги аниқланади. Бу препарат қалбакилаштиришнинг қайси турига киради ?
Яримқалбаки препарат
Нусхали препарат
Препарат-Имитатор
“плацебо” препарати
IV. Мустақил тайёрланиш учун саволлар
1. Фармацевтика бозорида дори воситаларининг сифати ва безарарлигини таъминлашнинг аҳамияти.
2. Ўзбекистон Республикаси фармацевтика бозорида дори воситаларини қалбакилаштириш муаммоси ва унинг ҳолати.
3. Дори воситаларининг қалбакилаштирилишига таъсир кўрсатувчи омиллар.
4. Қалбаки дори воситалари ҳақида тушунча.
5. Қалбаки дори воситаларининг таснифланиши.
6. Қалбаки дори воситаларининг стандартга мувофиқ келмаслик кўрсаткичлари.
7. Ўзбекистон Республикаси фармацевтика бозорида дори воситаларини қалбакилаштиришнинг олдини олиш чора- тадбирлари.
Мустақил бажариш учун вазифалар;
Вазифа 1. Қуйидаги схемаларда келтирилган қалбакилаштирилган дори воситаларнинг гуруҳини келтиринг :
Қалбакилаштирилган дори воситалар гуруҳлари
Таъсир қилувчи моддаси умуман бўлмаган дори воситалари
Ёрлиғида кўрсатилган таъсир этувчи моддадан келиб чиқиши билан фарқланувчи модда ёки таъсир этувчи модда камроқ миқдорда қўшилган дори воситалари
Таъсир этувчи моддаси анча самарасиз ва арзонига алмаштирилган ёки ёрлиғида кўрсатилмаган модда қўшилган дори воситалари
Таркибида керакли таъсир қилувчи моддаларнинг айнан ўзи ва керакли миқдорда бўлади, ҳамда улар замонавий технологияси бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилади
“Яримқалбаки” препарат, нусхали препарат, препарат –Имитатор, “плацебо” препарати.
Do'stlaringiz bilan baham: |