Масаланинг қўйилиши: фармасевтик бошқарув фанини ўқитишда кластер ва СWОТ таълим технологиясидан фойдаланиш лозим.
Ишни бажариш учун намуна
1 Талабалар бошланғич билимларини аниқлаш учун ўқув-услубий кўрсатмада келтирилган саволларни беради.
2 Мавзу юзасидан билимларни кенгайтириш мақсадида ўқув-услубий кўрсатмада келтирилган мустақил бажариш учун каскад вазифаларга изоҳ беради ва бажарилади
Вазифа 1. Берилган таркатма маълумотлар асосида стандартлар мохиятини тахлил килинг ва езинг.
Вазифа 1.Компанияга халкаро стандартларни жорий килиш кандай имкониятлар келтиришини тахлил килинг ва езинг.
Мавзу 12-13:ДОРИ ВОСИТАЛАРИ СИФАТИНИ БОШҚАРИШДА сертификатлаштириш тизими ва асосий тушунчалар
Мавзунинг мақсади. Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан фармацевтик маҳсулотни сертификатлаштиришнинг назарий асослари, тартиби, ва бу жараёнда расмийлаштириладиган хужжатлар билан таништириш, зарур билим ва кўникмаларни шакллантириш мавзунинг мақсадини ташкил этади.
II. Мавзунинг аҳамияти. Фармацевтика тизимида фаолият юритаётган ҳар бир фармацевт тиббий маҳсулотни сертификатлаштириш тартиби, сертификатлаштириш идоралари тизими, мувофиқлик сертификати ва унинг аҳамияти каби тушунчаларнинг моҳиятини англаб олиши зарур.
III. Вазиятли масалалар.
Мувофиқлик сертификатларини қайси идоралар беришга ҳақли:
а) Синов марказлари
б) Давлат бошқарув идоралари
в) Сертификатлаш бўйича Аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш идоралари
Do'stlaringiz bilan baham: |