I. Мавзунинг мақсади. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлари асосида фармацевтик ташкилотлар фаолиятини текшириш, текширувларнинг турлари, уларни ўтказиш тартиби, назорат идоралари, назорат натижаларини расмийлаштириш тартиби каби масалалар билан талабларни таништириш.
II. Мавзунинг аҳамияти. Бошқарув назорати бошқарув функцияларидан бири бўлиб, бу функциясиз бошқа функқияларни тўлақонли амалга ошириш мумкин эмас. Назорат асосида реал вазиятга объектив баҳо берилиб, зарур тузатишлар киритилган ҳолда ташкилотни ривожлантириш имконияти яратилади.
III. Синов тестлари:
Ўзбекистон Республикасида хўжалик юритувчи субъектларнинг назоратлари қайси идора томонидан бошқарилади?
Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши
Мутасадди ташкилотлар
Аудит – бу ...
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларининг тўғрилигини текшириш, молия ҳужжатларининг экспертизаси ва таҳлили
Фаолият мониторинги
Иқтисодий таҳлил усули
Фаолият учун берилган руҳсатнома
Аудиторлик назорати қандай мақсад билан ўтказилади?
Хўжалик юритувчи субъеклардаги бухгалтерлик ҳисоботларининг тўғрилигини, ҳамда улар амалга оширган фаолият молиявий ва хўжалик мажбуриятларининг меъёрий ҳужжатларига мослигини аниқлаш
ЎзР сида фаолият юритувчи корхоналардаги бухгалтерия ҳисобиининг таҳлили, хўжалик молиявий фаолиятининг иқтисодий таҳлилини ўтказиш
Иқтисодий субъектдаги бухгалтерлик ҳисоботларининг тўғрилигини текшириш ва назорат натижалари бўйича юқори ташкилотга ҳисобот бериш
Барча жавоблар тўғри
Do'stlaringiz bilan baham: |