Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси
Download 334.5 Kb.
|
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis
Бехтерев касаллиги
Анкилозловчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги) тана –скилет ўқининг асосий (умуртқа, умуртқалараро, тоз- умуртқа) бўғимларини сурункали анкилозловчи яллиғланиш касаллиги бўлиб, серонегатив спондилоартритлар гуруҳига киради. Кўпроқ 20-40 ёшдаги эркаклар касалланади. 90-95 % беморларда HLA-B27 антигени аниқланади. Касаллик ривожланишида 2 та назария (рецепторли ва молекуляр мимикрия) мавжуд бўлиб, кейинчалик иммун яллиғланишли жараёнлар ривожланади. Унинг 4 та клиник шакли мавжуд: Марказий шакли – умуртқа поғонаси ва думғаза -ёнбош битишмаси зарарланади; Ризомиелик шакли – умуртқа ва елка ҳамда чаноқ-сон бўғими жароҳатланади. Периферик шакли – умуртқа пағонаси билан бирга умуртқалараро, умуртқа-қовурға бўғимлари ва периферик бўғимлар шикастланади. Булардан ташқари ревматоид артритга ўхшаш ҳамда септик турлари фарқланади. Бехтерев касаллигини ташхислашда умумий амалиёт врачи қуйидагиларга эътибор бериши керак: 1. Умуртқа поғонасининг бел, бел-думғаза сохасида яллиғланишга хос оғриқлар, қотиб қолиш, ҳаракатнинг қийинлашиши, оғриқнинг эрталаб кучайиши ва куннинг иккинчи ярмида, енгил жисмоний машқлардан ва иссиқ муолижалардан кейин камайиши; 2. Кўкрак қафасида оғриқлар, оғриқнинг нафас олишда ва йўталганда кучайиши, орқа тўғри мушакларининг қотиб қолиши (кейинчалик атрофияси), бел лардозининг яссиланиши, тўш-ўмров ва тўш-қовурға битишмаларнинг шикастланиши; 3. Хавфсиз қайталанувчи (рецидивланувчи) оёқлардаги моно- ва олигоартрит; 4. Икки томонлама сакроилеитнинг клиник ва рентгенологик белгилари (Макаров ва Кушелевский тестлари мусбатлиги); 5. Энтезопатия (фиброз тўқималарнинг суякга бирикган сохасида оғриқ). 6. Қоматни бузилиши (“тахтасимон орқа”, “тиланчи холати” (“поза просителя”)). 7. Рентгенда умуртқалараро синдесмофитларни аниқланиши (овалсимон суяк кўприкчалари). 8. Юрак -қон томир тизими (аортит, аорта қопқоқлари етишмовчилиги ва бошқалар), ўпка (прогрессирланувчи фиброз), баъзан буйрак (амилоидоз), кўз (конъюктивит, ирит, иридоциклит) шикастланади. Лаборатор ўзгаришлардан (активлик даражасига қараб) ЭЧТ нинг ошиши, С -реактив оқсил (СРО), ДФА аниқланиши, гипергамма- глобулинемия, қонда HLA – B27 антигени мавжудлиги. Рентгенда икки томонлама сакроилеит белгиси (суяк қирраларининг ноаниқлиги, эрозияси), суяк кўприкчаларининг хосил бўлиши (умуртқа поғонасининг ҳамма қисмида; «бамбук таёғи» симптоми), олдинги спондилитлар, склероз, анкилоз, эрозия ва бошқаларни аниқланиши мухим аҳамиятга эга. Download 334.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling