Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси
Download 334.5 Kb.
|
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумий қисм.
Маъруза режаси.
Кириш. Умумий қисм. Бўғим касалликлари классификацияси. Артритлар Артрозлар Норевматик касалликларда артропатиялар Бўғимларни кам учровчи касалликлари Артрит ва артрозларни умумий даволаш тамоиллари. Кириш Умумий амалиёт врачи иш фаолиятида бўғимдаги оғриқларга шикоят қилувчи беморлар кўп учрайди. Айниқса ушбу шикоят билан ёши 50 дан ошган таянч-ҳаракат тизимида шикастланиш ва ёшига хос дистрофик характердаги ўзгаришлар мавжуд бўлган шахслар тез – тез мурожат қиладилар. Ёшларда бўғим синдроми кўп ҳолларда иммун ўзгаришлар ва системали касалликларга чалинган, оқибатлари яхши бўлмаган ҳолатларга олиб келувчи оғир потологик жараённинг бир кўринишидир. Шунинг учун шифокор эътиборини фақат зарарланган бўғимни даволашга қаратмасдан, чуқур таққослама ташхис ўтказиши ва бемордаги оғриқ синдромини баҳолашда масъулият билан ёндашиши керак. Бўғим синдроми билан кечувчи кенг тарқалган касалликларни ва уларни ташхислаш учун лозим бўлган барча лаборатор – инструментал текширишларни билиш ўз вақтида ташхис қўйиш ва патогенетик даво олиб боришга, эҳтиёж бўлганда беморларни асосланган ҳолда кўп тармоқли махсус даволаш муассасаларига (ревматология, онкология, урология, ортопедия ва бошқалар) юборишга ёрдам беради. Умумий қисм. Бўғимдаги оғриқлар – таянч-харакат тизимининг бирламчи ва иккиламчи зарарланишида кузатиладиган патологик симптомлардан бири бўлиб, 100 дан ортиқ турли касалликларда учрайди. Оғриқларни пайдо бўлиши бевосита бўғим ҳосил қилувчи структуралар (синовиал қобиқ остидаги суяклар, бойламлар) ва преартикуляр тўқимада жойлашган нерв охирларини таъсирланиши билан боғлиқ. Фақат бўғим тоғайида нерв толалари ва томирлар йўқ ва уни чегараланган зарарланиши оғриқ билан кечмайди. Бўғимдаги оғриқларни юзага келтирувчи сабабларидан бири артрозлардир. У барча бўғим касалликларининг 80 % ни ташкил этади. Бу касалликлар тоғайдаги дегенератив ўзгаришлар билан бошланиб, қисқа вақт ичида унинг остида ётувчи суякларни, бўғим қобиғини, мушакларни хатто синовиал ўрамни қамраб олади. Бўғимларни яллиғланиш касалликлари (артритлар) тарқалиши бўйича иккинчи ўринда турувчи оғриқ синдроми билан кечадиган касаллик. Одатда улар асосида бўғим бўшлиғи ва синовиал қобиғда (синовит) жойлашган патологик жараён ётади. Бўғимни кўрганда аниқланадиган шишлар нафақат синовит туфайли, балки синовиал қобиқни ва бўғим атрофидаги юмшоқ тўқималарни яллиғланиши сабабли юзага келади. Артритлар инфекцион, аутоиммун яллиғланишлар, модда алмашинувини бузилиши, жароҳат туфайли пайдо бўлса, айрим ҳолларда эса, сабаби номаълум бўлади. Бўғимдаги оғриқлар бошқа аъзо ва тизим касалликларида ҳам кузатилади. Бунда ҳам артралгия, ҳам артритлар бўлиши мумкин. Кўпинча иккиламчи бўғим синдроми бириктирувчи тўқимани тизимли зарарланиши, модда алмашинувини ва вегетатив нерв системасининг гормонал холати бузилиши, токсик, аллергик, токсико - аллергик механизмлар таъсирида бўғим тўқимаси сезувчанлигини жиддий ўзгариши оқибатида ривожланади. Улар турли жойлашишга ҳамда ўзига хос белгиларга эга. Бўғимдаги патологик жараён бошқа аъзо ва тизимларнинг норевматик касалликлари натижасида ҳам юзага келиши мумкин. Улар артропатиялар дейилади. Download 334.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling