Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Download 334.5 Kb.
bet14/20
Sana25.04.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1398977
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis

Сурункали актив гепатит
Гепатитда проксимал фалангалараро бўғимларнинг шикастланиши хос бўлиб, оғриқ тўсатдан бошланади ва эрталабги қотиб қолиш, кучли ифодаланган аутоиммун ўзгаришлар ва жигардан ташқари белгилар билан бирга кечади. Касаллик клиникасида гепатит белгилари ва жигарнинг функционал холати ўзгаришлари устунлик қилади. Одатда ушбу беморларда бўғим синдроми изсиз ўтиб кетади.
Сакркоидоз
Сакркоидозда кўпроқ тизза ва болдир – товон бўғимлари шикастланади. Аксарият холларда артрит тугунчали эритема (Лефгрен синдроми) ва иситмалаш билан бирга кечади. Саркоидоз учун медиастинал лимфа тугунларининг катталашиши, ўпканинг шикастланиши, рентгендаги ўзгаришлар хосдир.
Даврий касаллик
Даврий касалликда бўғим синдроми қайталанувчи полиартралгия, моно- ва полиартритлар кўринишида кечади. Кўпроқ йирик бўғимлар шикастланиб, унинг давомийлиги 7-10 кундан ошмайди. Бўғим синдроми аксарият ҳолларда қайталанувчи хуружлар (иситмалаш, абдоминал ва торакал синдромлар) кўринишида номоён бўлади.
Кам учрайдиган бўғим касалликлари
Полисиндром ревматизмда бўғимдаги оғриқ ҳуружларини хар хил вақт оралиғида қайталаниши хос бўлиб, (оғриқ, шиш, бўғим териси қизариши, эрталабки қотиб қолиш кузатилмайди) қон тахлилида яллиғланиш белгилари аниқланмайди. Кўпроқ ўрта ва катта ёшдаги эркаклар орасида учрайди. Полисиндромли ревматизм ревматоидли артридга ўтиб кетиши мумкин. Шу сабабли поликлиника босқичида профилактик даво чораларига алоҳида эътибор талаб этилади.
Интермиттирловчи гидроартроз бошқача айтганда, кўчиб юрувчи бўғим “водянкаси”да вақти- вақти билан йирик бўғимларнинг бирида (кўпроқ тизза бўғимида) оғриқсиз суюқлик йиғилиши кузатилади. Лекин махаллий ва умумий яллиғланиш белгилари бўлмайди. Бўғимларни рентгенологик кўрганда ва синовиал суюқликни текширганда патологик ўзгаришлар аниқланмайди. Бўғим бўшлиғидаги суюқлик мустақил равишда ўзи сўрилиб кетади, хуружлар 2-4 хафтада қайтарилиб туради.
Бўғимлар хондроматозига– синовиал пардани ўчоқли тоғай тўқимаси билан қопланиши хосдир. Асосан тизза бўғимлари шикастланиб унда оғриқ, шиш, бўғим ёриғида ўсма (“суставных мышей”) бўлса, бўғим «блокада»си юзага келади ва бўғимда “тиқилиб” қолиш сабабли харакат чегараланади. Диагноз артроскопия ва биопсия текширишлар асосида қўйилади. Бу текширишлар ихтисослашган бўлимларда ўтказилади.
Рецидивланувчи (қайталовчи) полихондрит тоғай тўқимасининг яллиғланиш касаллиги бўлиб, қулоқ супраси шиши, қизариши, оғриши, иситмалаш, ирит ёки эписклерит билан бирга кузатилади. Бундан ташқари бурун, бронхлар тоғайи ва аорта ҳам жараёнга қўшилиши мумкин.

Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling