Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Download 334.5 Kb.
bet17/20
Sana25.04.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1398977
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis

Хинолин препаратлари ревматоид артрит ва ревматизмни узлуксиз қайталанувчи турларини даволашда қўлланилади. Бу дориларни ишлатганда кўз тўр пардасидаги ўзгаришлар кузатилади, баъзан кўрликгача олиб келиши мумкин. Уларини ишлатилишига мутлоқ қарши кўрсатма йўқ. Кўз тўр пардаси ва жигар касалликлари, психозлар, цитопениялар нисбий қарши кўрсатма хисобланади.
Д-пеницилламин (купренил) ревматоид артритни даволашда, айниқса ревматоид омил титри юқори бўлса ва бўғимдан ташқари ўзгаришлар (тугунлар, васкулитлар, ўпка шикастланиши) кузатилганда ишлатилади.
Кунига 300 мг дан 5-10 кун ва ундан кўпроқ вақт давомида қўллаш мумкин. Хар ой дозани 150 мг га оширилади. Максимал кунлик миқдори 750 мг ни ташкил этади. Самараси 1,5 - 3 ойдан сўнг намоён бўлади ва кейин ушлаб турувчи дозага ўтилади. 4-5 ой давомида самаранинг йўқлиги препаратни бекор қилишга кўрсатма хисобланади. Ножуя таьсирлари: аллергик тошма, диспепсия, буйрак шикастланиши, цитопения. Ишлатишга қарши кўрсатма: буйрак касалликлари, хомиладорлик, пенициллинни кўтара олмаслик.
Олтин препаратлари (кризанол) асосан ревматоид артрит, Рейтер касаллиги, псориазни даволашда ишлатилади. Улар ревматоид артритни бўғим формасида самарали, бўғим-висцерал турида эса яхши ёрдам бермаслиги сабабли қўллаш тавсия этилмайди. Кризанол иситилган холда м/и га 0,5-1 мл дан, синаш иньекциядан кейин юборилади. Бемор яхши кўтара олганда хар хафтада 34 мг юборилади, умумий даволаш курси 1000 мг га етганда бекор қилинади. Олинган самарага қараб иньекциялар орасидаги муддатни 3-4 хафтага узайтириш мумкин.
Кризотерапиянинг ножуя таъсирлари: қичувчи тошмалар, цитопения, гастроэнтерит, сариқлик, нефропатия, гломерулонефрит. Шуларни хисобга олган холда хар хафта умумий қон ва сийдик тахлили ўтказилади.
Жигар ва буйрак касалликлари, гемоцитопения мавжудлиги қарши кўрсатма хисобланади.
Патогенетик терапияга цитостатиклар ёрдамида иммун тизимни сусайтириш ҳам киради. Олиб борилган яллиғланишга қарши воситалар билан бирга кучсиз иммунодепресантлар қўллаш яхши самара бермаганда цитостатиклар қўлланилади.
Цитостатикларни ишлатишга касалликни кучайиб борувчи тури, бўғимдан ташқари систем -висцерал ўзгаришлар (васкулит, нефрит, марказий нерв тизими шикастланиши), суяк-бўғим деструкциялари ривожланиши, ГКС ни кўтара олмаслик ёки стероидларга боғланиб қолишни пайдо бўлиши кўрсатма хисобланади. Кўпинча азотиоприн (имуран) ёки циклофасфамид кунига 100-150 мг, ёки хлорбутин (лейкеран) 8-15 мг дан қўлланилади. Клиник ўзгаришлар 3-4 хафтадан кейин кузатилади ва 1-2 ой ўтгач 2-3 йил давомида ушлаб турувчи миқдордаги цитостатиклар қолдирилади.Ушлаб турувчи кунлик миқдор азотиоприн ва циклофасфамид учун 25-75 мг ни, хлорбутин учун эса 2-5 мг ни ташкил этади. Авж олиб борувчи псориатик артритда метотриксатни хафтада 7,5 мг дан қўллаш мақсадга мувофиқ. Ревматизмда иммунодеприссантлар кам самаралиги учун умуман қўлланилмайди.
Ножўя таъсирлар: қон ишлаб чиқаришни бузилиши, организмидаги инфекцияни фаоллашуви, аллергик реакциялар, менструал циклни бузилиши, токсик-аллергик холестатик гепатит.
Қарши кўрсатма: ёндош юқумли касалликлар, жигарнинг паренхиматоз шикастланиши ва яққол намоён бўлган гемоцитопения.
Охирги вақтда иммунодепрессив мақсадда базис препарат сифатида, қон ишлаб чиқариш тизимига сўндирувчи таъсир қилмайдиган, ўсмага қарши дори хисобланган проспидин ишлатилмоқда. Вена ичига ёки мушак орасига кунига 50-100 мг дан юборилади, даволаш курси 3-6 г ни ташкил этади.
Иммуномодулловчи даволаш воситаси сифатида физик иммуносупрессив услублар (гемосорбция, плазмоферез, кўкрак лимфа оқимини дренажлаш, лимфатик тугунларни системали нурлаш) қўлланилади. Гемосорбция активланган кўмир орқали қон перфузияси йўли билан ўтказилиб, плазмоферездаги каби қон плазмасида айланиб юрган иммун комплексларни йўқотиш учун ишлатилади. Улар касаллик оғир кечганда, биринчи ва иккинчи қатор дори воситалари самарасизлигида, бемор стероидларга ўрганиб қолганда ёки стероидларга резистентликда, ҳамда касалликни яққол авж олганида қўлланилади. Бу услубларни қайта ўтказганда бемор аҳволи тез, аммо вақтинчалик субъектив яхшиланиши кузатилади. Яна бир яхши томони ушбу муолижалардан сўнг ГКС ва цитостатикларга сезувчанлик ошади. Охирги восита сифатида иммун таначалар хосил бўлишини камайтириш мақсадида лимфа тугунларини тотал тизимли нурлаш қўлланилади. Шу холатларда кўкрак лимфа оқимини дринажлаш ўтказилади.

Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling