Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Бўғимларнинг ўсма ва ўсмасимон касалликлари


Download 334.5 Kb.
bet15/20
Sana25.04.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1398977
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis

Бўғимларнинг ўсма ва ўсмасимон касалликлари.
Пигментланган ворсинкали– тугунли синовитга синовиал пардада ворсинкали тугунларнинг ўсиши ва улар устига темир сақловчи пигментларинг йиғилиши хосдир. Кўпроқ тизза бўғими шикастланади. Унда шиш, харакатда оғриқ, бўғимнинг блокада симптоми, синовиал суюқликни қизил – жигарранг тусга кириши кузатилади.
Синовиал парда гемангиомаси – туғма томирли хосила бўлиб, клиникаси пигментланган ворсинкали – тугунли синовитга ўхшайди. Бўғимда доимий оғриқ, унинг тинч холатида ва палпацияда кучайиши хос. Синовиал суюкликнинг хужайрали таркиби миёрга яқин бўлади.
Синовиома – синовиал парданинг хавфли ўсмаси бўлиб, бўғимнинг шишиши ва кучайиб борувчи оғриқ билан кечади. Қонда ўзгаришлар аниқланмайди. Одатда синовиал суюқликни хужайрали таркиби ўзгаришсиз қолади.
Саркома – тез ривожлановчи жараён. Унга доимий ортиб борувчи ва тунга бориб кучаювчи оғриқлар, яққол намоён бўлган шиш, чўлоқланиш белгилари хосдир. Палпацияда бўғим олдида қаттиқ шиш ва кучли оғриқ аниқланади. Ўсма ва ўсмасимон касалликлар ташхиси артроскопия ва тоғай, синовиал тўқима биопсиясига асосланилади. Айрим ҳолларда артрография ҳам ўтказилади. Бундай беморларга ортопед ёки онколог кўриги тавсия этилади.
Артрологик беморларга умумий ёндошиш.
Тўлиқ анамнез йиғиш ва физикал текшириш муҳим аҳамиятга эга. Рентген ва лаборатор текширишлар қўшимча рол ўйнайди. Бўғимлардаги яллиғланишли ва яллиғланишсиз, ҳамда, унча яққол бўлмаган ўзгаришлар бир қанча касалликларда, жумладан системали қизил волчанкада, бронхоген рак натижасида келиб чиққан гипертрофик ўпка остеоартропатиясида, гемохроматозда учрайди. Диагноз қўйишда бўғим синдромидан ташқари учрайдиган клиник белгилар (масалан: падаграда тофуслар, ревматоид артритда тугунчалар, гонококцемияда пустулали тошмалар) муҳим аҳамиятга эга. Бўғим атрофи тўқимасидаги ўзгаришлар ҳам тўғри ташхислашга катта ёрдам беради. Масалан: тендинит кўпроқ гонококкли ва ревматоит артритларда ҳамда баъзи тизимли касалликларда учрайди.
Тизза бўғими артрити натижасида ҳосил бўлган тизза ости кисталари шу жойдаги веналарни босиб қўйиши натижасида оғриқ юзага келади. Кисталар ёрилиши ва унинг сақланмаси мушаклар орасига тарқалиши мумкин. Ўроқсимон ҳужайрали анемия ва гипертрофик ўпка осеоартропатиялари учун томир тутамлари ёнидаги суякларда кучли оғриқ ва бўғим бўшлиғида суюқлик йиғилиши хос.



Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling