Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Артрит ва артрозларни даволашни умумий тамойиллари


Download 334.5 Kb.
bet16/20
Sana25.04.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1398977
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis

Артрит ва артрозларни даволашни умумий тамойиллари.
Даволаш имкон даражада эрта, босқичма- босқич ва тўлиқ бўлиши керак. Бўғим касалликлари сурункали ривожланиб боришини хисобга олган холда бемор унинг ўткир даврида шифохона шароитида даволангандан кейин давони узоқ вақт врач назорати остида қишлоқ врачлик пункти ёки оъилавий поликлиника ва санатор – курорт шароитида давом эттириш лозим.
Бўғим хасталикларини даволашда касалликнинг индивидуал тури, босқичи, фаоллик даражаси ва хар бир бемор организмининг сезувчанлигини хисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Даволаш самараси турли хил патогенетик тизимларга таъсир қилишга йўналтирилган этиотроп яллиғланишга қарши, иммунномодуляторлар (базис) ва симптоматик дори воситалари билан бир қаторда зарур бўлганда физиотерапевтик муолижалардан ҳам унумли фойдаланишга боғлиқ.
Умумтерапевтик чора- тадбирларга касаллик тури ва фаоллик даражасига мос даволаш тартиби ҳам киради. Артрит ёки артрозларнинг ўткир даврида касаллик тинчлангунча ётоқ тартиби буюрилади. Бунда юмшоқ ғалтак ёки лонгетлар ёрдамида бўғимларга физиологик, кўпинча бироз букилган холат берилади. Кейинчалик харакат тартиби кенгайтирилади ва даволаш физкультура курси буюрилади. Овқатланишга ҳам эътибор бериш лозим. Ҳамма артритларнинг авж олиш даврида туз чегараланиб витаминга бой озиқ овқатлар тавсия этилади. Падагрик артритли беморларга пуринга бой овқатларни (гўшт, балиқ, дуккакли ўсимликлардан тайёрланган салат, алкогол) истеъмол қилиш чегараланади.
Этиотроп даволаш касалликнинг назологик турига боғлиқ. Ревматизмда пенициллин ва бициллинпрофилактика, урогинетал инфекция (хламидиоз) билан кечувчи Рейтер касаллигида тетрациклин, инфекцион артритларда кенг таъсирли антибиотиклар, туберкулёз натижасидаги бўғим шикастланишда унга қарши специфик дори воситалари, бруцеллезда левомецетин қўлланилади. Патогенетик терапия сифатида эса, ностероид яллигланишга қарши препаратлар ишлатилади. Уларга салицилатлар, пиразолон гурухи (бутадион, амидопирин, анальгин), индолуксус (индометацин), фенилуксус (вольтарен, ортофен), пропион (бруфен, ибупрофен), антронил ва тиапрофен (сургам антронил) кислоталари хосилалари ҳамда оксикам (пироксикам), перклюзонлар киради.
Кучли яллиғланишга қарши ва иммунодепрессив ҳусусиятга эга бўлган кортикостероидлар (ГКС) биринчи қатор препаратлари хисобланади. Замонавий синтетик кортикостероидлардан преднизалон ва метилпреднизалон (урбазон) юқори ва турғун даво самарасига эга бўлиб, беморлар уни яхши кўтарадилар. Триамцинолон, бошқа ГКС ларга қараганда натрий ва сувни камроқ ушлаб қолсада, беморларда озиб кетиш, умумий холсизлик, гастродуоденал яралар пайдо бўлиши, мушак атрофиялари, бош айланиш каби ножўя таъсирларни келтириб чиқаради. Дексаметазон буюрганда қўзғалиш, уйкусизлик, Кушинг синдромини тез ривожланиши, организмда сув ушлаб қолиш каби холатлар кузатилади. Кортизон ҳозирги пайтда самараси кам ва беморлар яхши кўтара олмаслиги сабабли ишлатилмайди. Бўғим ичига юбориш учун узоқ таъсир қилувчи калий препаратлари, гидрокортизон ацетат (суспензия) ва гидрокартизон гемисукцинат ишлатилади.
Глюкокортикостероидлар ноинфекцион яллиғланишли бўғим касалликларида қўлланилади. Ножўя таъсирлари (Кушинг синдроми, артериал гипертензия, пептик яралар, қандли диабед, натрий ва сувни ушланиб қолиши) ривожланишини хисобга олган холда улар жараён яққол ва юқори фаоллик даражада бўлганда, айниқса висцеропатиялар билан бирга кечганда ёки бошқа даво чоралари самарасиз бўлган холларда ишлатилади. Шунингдек улар артрозларда ўткир иккиламчи синовитларни даволаш учун ҳам буюрилиб, кейинчалик дозаси аста –секин камайтирилиб борилади. Охирги йилларда касаллиги оғир ва тез ривожланиб борувчи ёки висцерал аъзолари зарарланган беморларга юқори дозадаги препарат билан пульс – терапия олиб бориш тавсия этилади. Масалан, уч кун давомида ҳар куни вена ичига 800 – 1000 мг урбазон томчилаб юборилади. Яра касаллиги, қандли диабет, руҳий касалликлар, буйрак ва юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, тромбоэмболия, семириш, актив сил, яққол остеопороз, тромбофлебит, ЮИК, Кушинг касаллиги глюкокортикоидларни ишлатишга қарши кўрсатма хисобланади. Ножўя таъсирларни олдини олиш учун пульс – терапиядан тез ушлаб турувчи дозага ўтиш, суткалик дозани эрталаб бир марта ёки кун ора қабул қилиш, витаминларга, оқсилга бой махсулотрарни истемол қилиш, сув ва туз миқдорини чегаралаб, бир вақтнинг ўзида анаболик препаратларни (нерабол 15 – 20 мг сут) қўллаш тавсия этилади.
Яллиғланишга қарши терапиянинг самараси кам бўлганда иккинчи қатор, яъни патогенетик базис препаратлар, хинолинли дорилар, Д – пеницилламин, олтин препаратлари, иммунодепрессантлар ишлатилади.
Булар касаллик фаоллигини сўндиради, самараси эса дорилар бекор қилингандан кейин ҳам бир неча ойгача сақланади. Базис препаратлар билан даволаш шифохонада бошланиб, амбулатор шароитда доимий врач кузатуви ва мунтазам равишда қон ва сийдик тахлилини назорат қилган холда давом эттирилади.

Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling