Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Download 334.5 Kb.
bet18/20
Sana25.04.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1398977
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis

Остеоартрозларни патогенетик даволашда бўғимларга физик зўриқишни камайтириш билан бирга тоғайлардаги модда алмашинуви жараёнларига таъсир этувчи (хондропротекторлар) препаратлар ишлатилади. Уларга румалон киради. Бир даволаш курси 25 та 1 мл дан кунда ёки кун ора мушак орасига қилинадиган инъекциялардан иборат. Ножўя таъсири: аллергик тошма, диспепсия.
Базис препарат сифатида артепарон (мукополисахаридлар комплекси) ҳам қўлланилади. У 8 хафта давомида 1 ампуладан, кейин ойда 2 марта 4 ой давомида мушак орасига юбориб турилади. Мукартрон, оргатеин, алоэ, АТФ лар худди шундай хусусиятга эга. Ножўя таъсирлари ўсмалар сенсиблизацияси ва уларни ўсишини тезлаштиришидир.
Харакатда йўқолиб кечалари тўмтоқ оғриқлар билан кечувчи ишемик типдаги остеоартрозларни даволашда қон томирларини кенгайтирувчи нош-па, никошпан препаратлари қўлланилади. Ўткир подагрик ҳуружни йўқотиш мақсадида носпецифик яллиғланишга қарши воситалар билан биргаликда колхицин ишлатилади. У даволашнинг биринчи куни 0,5 мг хар 2 соатда (кун давомида 4 мг гача), кейинги кунларда эса, миқдори 1-2 мг гача камайтирилади. Хуруж тўхтагандан кейин ҳам колхицин билан даволаш 3-4 кунгача давом эттирилади. Ножўя таъсирлари: ич кетиш, кўнгил айниши, қайд қилиш.
Падаграни базис давоси сифатида организмда сийдик кислота синтезини камайтирувчи (урикодепрессив препаратлар: аллопуринол, милурит, тиопуринол, орот кислотаси), ва сийдик кислотасини экскрециясини оширувчи препаратлар (урикозурик препаратлар: антуран, пробеницид, этамид) қўлланилади.
Бўғим касаликларини замонавий даволашда бўғимларни сурункали жароҳатланишида, гормонал ёки цитостатик препаратлар билан даволашга қарши кўрсатма бўлганда, унча юқори бўлмаган фаоллик билан кечган моно- ёки олигоартритларда, ҳамда ҳаётий аҳамиятга эга бўлган бўғимлар шикастланганда маҳалий таъсир этувчи воситалар қўлланилади. Махаллий терапия диметилсульфоксид апликациялари, препаратларни бўғим ичига юбориш, физик, ортопедик ва хирургик усулларни ўз ичига олади. Диметилсульфоксид (димексид) РА, Бехтерев касаликларини даволашда 30-40 мин давомида махаллий қўйилади. У яллигланишга, шишга қарши ва спазмолитик таъсир кўрсатади.
Артритларда бўғим ичига юбориш учун гидрокортизон (50-125 мг дан йирик бўғимларга, ўртача бўғимларга 25-50 мг, кичик бўғимларга 5-10 мг) ишлатилади. Кескин ва фаол артритларда гидрокортизон билан циклофосфан (50-100 мг) ишлатилса яхши самара беради. Тез аҳволни яхшилаш учун бўғим катталигига қараб, 20-80 мг дан 4-5 та инъекция қилинади. Айниқса тизза бўғимларининг авж олиб борувчи суяк – тоғай деструкциялари билан кечувчи сурункали артритларида қонсиз синовэктомия мақсадида бўғим ичига олтин препаратлари юборилади.
Яққол оғриқли синдром ва реактив синовит билан кечувчи бўғим дистрофик-дегенератив ўзгаришларида бўғим ичига протеолитик ферментлар (трасилол, гордокс 25000 ЕД), 0,005 г артепарон юборилади. Биринчи 2-4 хафтада инъекциялар хар 3 кунда, кейин хар 1,2,4,6,8,12 хафтада қилинади. Даво курси 15 инъекциядан иборат. Даво хар йили 1-2 марта қайтарилади. Бундан ташқари бўғим «суртмаси» сифатида хафтада 1 марта 5 мл 15% поливенилпирролидон билан бирга 1 мл (25 мг) гидрокортизон (1 курс 4-6 та инъекция) бўғим ичига юборилади.
Бўғим ичига дориларни юборишга қарши кўрсатма: бўғим ичидаги инфекциялар, теридаги йирингли ўзгаришлар, такрорий юборишлар самара бермаганда.
Бўғим касалликларини даволашда физик ва курортологик омиллар, ортопедик ва хирургик даволашлар мухим аҳамиятга эга.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки касалликларни сабаби ва турига қараб бўғим синдроми ҳар хил намоён бўлади ва хар бир ҳолат учун алоҳида даво чоралари олиб бориш керак.
Айрим холларда артритлар қисқа муддатли кечиб, маълум бир касалликни диагностик мезонларига жавоб бермайди ёки диагноз қўйгунча ўтиб кетади. Шунинг учун якуний ташхисни қўйишни узоқ чўзмаслик керак. Носпецифик давони бошлаш учун умумий амалиёт врачига тахминий ташхис ҳам етарли. Ҳамма нотипик ва диагностик ноаниқ холатларда системали касалликлар ҳақида ўйлаш лозим. Артритларни бошланғич даврида Лайм касаллиги ёки бошқа инфекцияларни ҳам унутмаслик зарур, чунки бундай холларда эрта бошланган специфик муолижа яхши натижа беради. Айрим холатлар беморни шошилинч ихтисослаштирилган бўлимларга ётқизиб тез даволаш чораларини олиб боришни талаб қилади. Масалан, синовиал суюқликнинг геморрагик характерда бўлиши синиш ёки хавфли ўсма борлигидан далолат беради. Яққол яллиғланиш тусдаги бўғим суюклиги шикастланган бўғимда йирингли жараён мавжудлигини билдиради. Бу холатлар бўғим деструкциясини олдини олиш учун тезда антибиотиклар ва бошқа бўғим дренажларидан фойдаланишни талаб қилади.
Артропотияли беморларни клиник текширишнинг асосий усили рентгенографиядир. Усиз ташхис қўйиш ва қиёсий ташхислаш ўта мураккаб. Бўғим касаллиги билан оғриган бемор мурожат қилганда шифокор чуқир клиник мулоҳаза ўтқазиши, бунда айрим касалликларни тарқалишини, моноартритларни кўп келтириб чиқарувчи сабаблари остеомиелит, септик артрит, сил, заҳм, травматик артрит, қайталанувчи гидроартроз, полисиндром ревматизм, гемофилия бўлиши мумкинлигини эсда сақлаши лозим. РА, Бехтерев, Рейтер касалликлари, псориатик артропатия, подагра, сурункали энтероколитдаги артрит касалликларида моноартрит фақат вақтинчалик касалликнинг бир белгиси бўлиб, уларни фарқлаш учун бемор ёши ва жинси аҳамиятга эга. Бехтерев, Рейтер касалликлари, падагра кўпинча эркакларда учрайди. Аёлларда кўпроқ гонорейли артрит, РА, болаларда эса бўғимларнинг туғма нуқсонлари кузатилади. Бундан ташқари «классификацияланмаган моноартритлар» бўлиши мумкин, бундай ҳолларда умумий амалиёт врачидан беморни динамик кузатиб бориш талаб этилади. Инфекцион -аллергик артрит ташхиси фақат касалликнинг бошланғич даврида, ҳали артрит табиати ноаниқ бўлганда қўйилади. Чунки вақт ўтиши билан улар ўзгаришларни трансформациясига асосан ревматоид артритга ёки инфекцион касалликлардаги реактив артритлар гуруҳига киритилади.
Умумий амалиёт врачи бўғимли синдром билан тўқнашган ҳамма холатларда, беморларга ўта эътибор бериб, тезроқ аниқ ташхис қўйиши, текширув ва кейинги даволаш чораларини тўғри танлаши керак.
ТЕСТЛАР

Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling