Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Қон тизими касалликларидаги артропатиялар


Download 334.5 Kb.
bet13/20
Sana25.04.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1398977
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis

Қон тизими касалликларидаги артропатиялар
Лейкоз, гемофилия, миелом касаллиги, лимфагранулематозда бўғим синдроми кузатилиб, уларнинг клиник намоён бўлишида асосий касаллик белгилари устунлик қилади. Одатда ушбу касалликларда бўғимларнинг зарарланиши турғун бўлмай, балки кўчиб юриш хусусиятига эгадир.
Гемофилияда бўғим ичига қон қуюлиши натижасида гемартрозлар кузатилади. Айрим қон касалликларида сийдик кислотаси кўп миқдорда хосил бўлиши натижасида бази беморларда иккиламчи падагра хуружи ривожланиши мумкин.
Метоболик артропатиялар
Метоболик артропатиялар – амилоидоз, охроноз, ксантоматоз, гемохрамотоз касалликларида учрайди.
Тарқоқ амилоидозда полиартралгиялар, шунингдек ўтиб кетувчи ва турғун артритлар аниқланади. Аммо қиёсий ташхислашда амилоидоз полисистем касаллик эканлигини хисобга олиш лозим. Бунда тери, мушак ва пайларда псевдосклеродермик ўзгаришлар, полинейропатия, геморрагия, амилоид нефроз, юрак, жигар, талоқ шикастланиши кузатилади. Булардан ташқари ЭЧТ ошиши, диспротеинемия ривожланиши ҳам хосдир.
Охронозда бўғимлар шикастланиши ДОА ни эслатади. Ксантоматозда бўғим синдроми артралгиядан тортиб то падагрик хуруж ва ревматоид артритни эслатувчи оғриқлар кўринишида бўлиши мумкин. Бунда кўпинча тизза бўғими шикастланади. Аксарият холларда жараён ассимметрик кечади. Ксантоматозда бўғим синдроми II тип гиперлипопротеинемия (гипер β- липопротеинемия) билан боғлиқ. Тери ксантомаси, қовоқ ксантелазмаси, кам холарда бошқа аъзолар, жумладан бўғимлар қон томирларининг ички қаватига липидлар ўтириб қолиши ҳам кузатилади. Бунда умумий амалиёт врачи липидлар алмашинуви кўрсатгичларини аниқлаши керак.
Гемохраматозда тизза, чаноқ – сон ва панжа бўғинлари шикастланади. Гемохраматоз кўпинча хондрокалциноз билан бирга кечади. Ташхисни тастиқлаш учун қон зардобидаги темир миқдорини аниқлаш лозим.
Организм интоксикацияси
Организм интоксикациясида – кучли артралгиялар, мушак ва бўғимларнинг қотиб қолиши кузатилади. Диагностик хатога йўл қўймаслик учун шифокор бемор анамнезиини яхшилаб йиғиши зарур. Бўғимдаги оғриқлар вирусли, бактериал инфекцияларда (пневмония, холецистит ва бошқа яллиғланиш касалликлари) хамда экзоген ва префессионал захарланишларда учрайди.



Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling