Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Download 334.5 Kb.
bet7/20
Sana25.04.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1398977
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis

Реактив артритлар
Улар «стерил» яллиғланишли артритлар хисобланиб, бирон бир инфекцияга боғлиқ ҳолда маълум вақт (1-1,5 ой) давомида ривожланади. Барча реактив артритлар учун ўткир бошланиш, яққол клиник кўриниш ва кўпинча тўлиқ орқага қайтиш хосдир. Реактив артритларнинг қуйидаги турлари мавжуд.
Иерсиниозли артрит Iersinia entercolitika томонидан чақирилиб, кўпроқ аёлларда учрайди. Бўғим синдромидан 1-3 хафта олдин ичакдаги ўзгаришлар: қисқа муддатли ич кетиш, холецистит, апендикуляр колика, ўнг ёнбош сохада оғриқлардан кейин кузатилади. Бунда оёқ бўғимларининг ассиметрик шикастланиши характерли бўлиб, жараёнга акромиал- ўмров, тўш-ўмров бўғимлари, қўл ва оёқ бармоқларининг биринчи бўғимлари қўшилиши мумкин. Шунингдек бир томонлама сакроилеит, тендовагинит, бурситлар, иситма, бўғимдан ташқари ўзгаришлар (эписклерит, конъюктивит, ирит, миокардит) хос. Қон тахлилида лейкацитоз, юқори ЭЧТ, иерсинияга қарши антитела аниқланади.
Дизентерияли ва салмонелёзли артритлар иерсиниозли реактив артритлардан кам фарқ қилади. Касалликнинг 2-3 хафтасида пайдо бўлади. Бу артритга кучли яққол ифодаланган оғриқ синдроми хосдир. Ташхис клиник белгиларга, ичак инфекцияларига боғлиқлиги тўғрисидаги анамнестик маълумотлар, нажасда қўзғатувчининг аниқланиши, мусбат серологик реакцияларга асосланиб қўйилади.
Рейтер синдроми (касаллиги) – сийдик – таносил аъзолар, бўғимлар ва кўзнинг биргаликда ёки бирин -кетин шикастланиши билан номоён бўлади. Кўпинча ёш эркакларда учрайди. Қўзғатувчиси Chlamidia trahomatis, жинсий ва жинсий бўлмаган йўллар орқали юқиб, сийдик найи ва конъюктив эпителийси хужайралари ичида, ҳамда синовиал хужайралар цитоплазмасида аниқланади. Касалликнинг иккинчи иммунопатологик босқичида кўз ва бўғимлар ассиметрик шикастланади. Касаллик клиникасига уретрит, цистит, простатит, конъюктивит, артрит белгилари хос. Бўғимлар «зинапоясимон» («пастдан юқорига») кўринишда жарохатланади, оғриқлар эрталаб ва кечқурин кучаяди. Улар юзасидаги тери қизаради ва бўшлиғида суюқлик пайдо бўлади. Бўғимларда эксудатив жараёнлар устунлик қилиб, ярали стоматит, глоссит, балонтит, кератодермия, тирноқлар шикастланиши билан бирга кечади. Қонда лейкацитоз, ЭЧТ нинг ошиши, HLA – B27 антигени аниқланади.
Бурун - халқум инфекцияларида артритлар аденовируслар, стрептакоккнинг «норевматик» штаммлари таъсирида келиб чиқади. Юқори нафас йўлларидаги катарал ўзгаришлар негизида иситма, миалгия, умумий холсизлик йирик ва майда бўғимлардаги ўтиб кетувчи артритлар кузатилади. Бўғим синдроми 2-4 хафта давомида йўқолади. Қонда яллиғланиш белгилари аниқланади.

Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling