Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Download 334.5 Kb.
bet6/20
Sana25.04.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1398977
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
2-Bugim sindromi uning differensial tashhis

Инфекцияга боғлиқ артритлар
Йирингли артрит – микроб бирламчи ўчоқдан гематоген йўл билан бўғим бўшлиғига тушиши натижасида юзага келади. Кўпинча иситмалаш, қалтираш, регионар лимфоаденит асосида битта йирик бўғим шикастланади. Бўғимда кучли оғриқ, унинг устидаги терининг қизариши, шиши, функцияси бузилиши кузатилади. Пункцияда хира йирингли синовиал суюқлик олинади ва унда кўп миқдорда нейтрофиллар аниқланилади.
Сўзакли артрит кўпроқ тизза ва болдир-товон бўғимлари шикастланиши билан кечади. Одатда битта бўғим шикастланади. Айрим ҳолларда юқори харорат ва қалтираш билан кечувчи, кўчиб юрувчи полиартралгиялар кузатилиши мумкин. Бўғим шишади, ушлаб кўрганда махаллий харорат юқори бўлади. Эрта контрактуралар, мушак атрофияси, бўғим дефигурацияси ривожланади. Товон бўғими шикастланиши ахиллобурситлар, тендовагинитлар, товон экзостозлари, мушак атрофияси, яссиоёқлик «гонореяли яссиоёқ» кўринишида кузатилади. Синовиал суюқликда гонококклар аниқланади, лейкоцитлар миқдори 50 тадан 150 109/л гача бўлиши мумкин.
Бруцеллёзли артритда битта ёки бир нечта периферик бўғимлар ва умуртқа пағона шикастланади. Тўлқинсимон иситма, қалтираш, гепатоспленомегалия, лимфоаденопатия, нерв системасини зарарланиши, лейкопения, лимфацитоз, ЭЧТ ошиши негизида артралгиялар, артритлар, периартритлар, бурситлар, сакроилеитлар, спондилитлар, спондилоартритлар кузатилади. Ташхис қўйишда эпиданамнез, Райт-Хеддельсон реакцияси, бруцеллёз антигени билан тери синамаси (Бюрне реакцияси) катта аҳамиятга эга.
Захимли артрит асосан кечқурунлари авж олувчи оғриқ синдроми билан кечади. Бўғим устидаги тери рангпар, таранглашган. Пальпацияда бўғим оғриқсиз, функцияси сақланган, Вассерман реакцияси мусбат бўлади
Лайм касаллиги борелия чақирадиган эндемик юқумли касаллик бўлиб, иксод канаси орқали юқади. Касалликнинг ўзига хос бўлган белгилари, халқасимон кўчиб юрувчи (миграцияланувчи) эритема, қайталанувчи моно- ёки олигоартрит, иситмалаш, артралгия, бош оғриғи, бўйин мушаклари ригидлиги билан бирга кечади. Кичик бўғимлар артрити, менингит, миокардит, перикардит, юрак ўтказувчанлиги бузилиши, мия ва периферик нервлар шикастланиши, ҳамда қулоқ солингаги ёки сут бези сўрғичи якка лимфоцитомаси каби асоратлар кузатилиши мумкин. Ташхислашда спирохета боррелияга қарши IgG антителаси 1: 80 ва ундан юқори титрда бўлиши, синовиал суюқликни экиш натижалари аҳамиятга эга.
Туберкулёзли артритда периферик бўғимлар ва умуртқа поғонаси зарарланиши кузатилади. Жараён кўпроқ битта бўғимда (тизза, тоз-сон, болдир-товон, билак-тирсак) жойлашади. Касаллик аста секин ривожланади: бир оз оғриқ, шиш, бўғимда суюқлик тўпланиши, мушаклар атрофияси пайдо бўлади. Бўғим ташқи кўриниши рангпар, енгил гипертермия, бўғим бўшлиғида суюқлик мавжуд, дефигурацияланган. Кечки босқичларида оқмалар ҳосил бўлиши мумкин. Рентгенда суяк трабекулаларининг ўчоқли ўзгаришлари, суяк бўғим охирларининг деструкцияси ва эриши, уларнинг силжиши, ярим чиқишлари аниқланади. Диагностика эпиданамнез, бошқа аъзоларда туберкулёз ўчоқлари топилиши, мусбат туберкулин синамаси, рентгенограммадаги ўзгаришлар, тўқималар биопсияси, синовиал суюқлик экмаси натижалари каби ўзига хос клиник ва лабаратория белгиларига асосланилади.
Вирусли артритлар кўпроқ вирусли гепатитда, қизилча ва эпидпаротитда ривожланади. Вирусли гепатит билан оғриган беморларда артрит сариқлик олди даврида пайдо бўлади ва сариқлик авж олган вақтда йўқолади. Қизилчада бўғимлар зарарланиши полиартрит кўринишида, генерализациялашган папулёз тошмалар билан бирга кечади. Теносиновитлар ривожланиши унга хосдир. Эпидемик паротитда ўзгариш битта ёки иккита йирик бўғимда кузатилади. У аёлларга нисбатан эркакларда кўпроқ учраб, қотиб қолиш, шиш, тери эритемаси, қулоқолди бези шиши каби клиник белгилар билан номоён бўлади. Вирусли артритларда ўзгаришлар 2 ҳафтадан – 2 ойгача бўлган вақт давомида тўлиқ орқага қайтади.
Ўткир паразитар артритлар барча гелментлар ва бир қатор содда хайвонлар томонидан чақирилади. Бўғимнинг жароҳатланиши паразитнинг бўғим бўшлиғига ёки суяк тўқимасига кириб олиши натижасида юзага келади. Ташхис лаборатория ва асбобий текшириш усуллари асосида қўйилади: эозинофилия, қонда ва синовиал суюқликда IgE миқдорининг ошиши кузатилади, нажасда паразит ёки унинг тухуми топилади.

Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling