Ўзбекистон республикаси солиќНИ


Download 255.5 Kb.
bet2/12
Sana25.04.2023
Hajmi255.5 Kb.
#1398922
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-()

МИЛЛЕР НАЗАРИЯСИ (1884 йил). Оѓиз бўшлиѓидаги микроорганизмлар углеводларни парчалаб органик кислоталар (сут, сирка, пироузум) хосил қилади ва бу органик кислоталар тишларнинг қаттиқ тўқималарини емиради ва кариес келиб чиқишига сабаб бўлади.
Тиш пилакчаси (Plaque) - ёпишкок структурали булиб, бактериал хужайра ва хужайралараро модда (матрица)дан иборат. Тиш карашлари икки хил булади: милк усти (supragingivalis) ва милк ости (subgingivalis). Милк усти карашлар купрок, кариес чақирса, милк остиси - пародонт касалликларига сабабчи булади.
Милк усти карашлар тишларни тозалаши кийин булган жойларда -ретенцион нукталарда тўпланади. Биринчи навбатда ана шу сохаларда кариесга мойиллик ошади. Тишнинг табиий чукурчаларида, фиссураларида, апроксимал ва буйин олди юзаларда хам шулар жумласидандир.
Тиш карашини ривожланиши бир неча боскичда кечади. Эмальнинг устида парда-пелликула хосил бўлади (acquired pellicle), унинг таркибида углевод ва протеинлар булади ва хажми 0,1-1 мкм гача боради. Ушбу пардага секин-аста оѓиз бўшлиѓидаги микроблар чўкади. Дастлаб бактериялар адгезия механизми туфайли бактериялар колонияси хосил қилади. Шу билан бирга бактериялар сони кўпаяди ва улар тишни бутун юзасини эгаллайди. Бактериялар купайиши хисобига пелликула қатлами қалинлашади. Д
----Оболочка (pellicle)
астлаб тиш эмалида грамм-манфий шарсимон микроорганизмлар ва аэроблар бўлса, кейинчалик анаэроб бактериялар (Actinomycec, Fusobacterium ва Veillonella) кўпая боради.
Ривожланган тиш караши 60-70% зич жойлашгаи бактериялар каватидан, 30-40% аморф моддадан иборат. Карашдаги бактериялар таркиби бир хил эмас, у сулак таркиби, овкатланиш тартибига богликдир.
Кариесни келиб чикишида тиш карашини ахамияти катта. Караш метаболитларидан Streptococcus mutans хисобланади. Бир томондан у кариесоген омил бўлса, бошқа томондан бактерияларга озуқа бўлган сахароза хам кариесни келиб чикишида мухим хисобланади. Бактериялар учун сахароза энергия манбаи бўлиб хизмат қилади.

Сахароза



Энзиматик


парчаланиш

Энзиматик
парчаланиш



Фруктоза


Глюкоза

Глюкоза


Фруктоза



Хужайранинг ташкисидаги полисахаридлар синтези



Парчаланиш

Хужайра ички полисахаридлар синтези



Органик кислоталар




Органик кислоталар ўз навбатида эмальда деминерализация ўчоѓини: хосил бўлишида катнашади. S.mutans сахарозадан лактат хосил килинишида иштирок этади. Асосан двусахаридларни парчаланиш жараёнида (кислородсиз гликолизда) лактат хосил булади, энзимлар таъсири хисобига адгезион полисахаридлар синтезланади. Ёпишкок бўлгани учун улар ўзаро бирикиб тишни юзасига ёпишади. S.mutans гексозлардан сут кислотасини хосил килади. Овкат махсулотида сахарозани концентрацияси паст бўлса гликолизда хам глюкоза, хамда фруктоза иштирок этади. Натижада рН=5,0 га тенг бўлади ва ундан хам пасайиши мумкин, бу холда деминерализация ўчоѓи ривожланади (эмальдан Са ва Р ювилиб чиқиб кетади). Минераллашган тиш карашлари сўлак иштирокида тиш тошларига айланишади. Икки турдаги тиш тошлари фарқланади: милк усти (calculus supragingivalis) ва милк ости (c.sublingvalis). Милк усти тошлари оѓиз бушлиѓига очиладиган катта сўлак безларини йўлларига яқин жойларда (пастки курак тишларини тил юзалари, юкори чайнов тишларини вестибуляр юзалари)да ривожланади. Милк ости тиш тошлари патологик милк чўнтагида хосил бўлади.
Овкатланиш таркиби ва тури кариеснинг келиб чиқишида мухим роль ўйнайди. Текширувлар шуни кўрсатадики, истеъмол қилинаётган озуқада витамин ва оксиллар камомати аниқлансада, кариес касаллиги хар доим ҳам ривожланмайди.Тиш караши хосил бўлган бўлса ва майда кристалли углеводлар (қанд, глюкоза ва бошқа) тез ва кўп истеъмол қилинса, кариес касаллигини ривожланиш эхтимоли ошади. Агар озука крахмалга бой бўлса хам кариес касаллиги келиб чикавермайди. Лекин крахмал ва қанд ёки фақат қанд махсулотлари кўпрок истеъмол қилинганда, кариес касаллигини пайдо бўлиши ва кўпайиши кузатилади. Ҳимоя вазифасини ёѓлар бажаради, айникса пишлоқ, чунки тишни устини нафис қават билан қоплайди ва кариес касаллигини хосил бўлишини олдини олади. Демак, бемор билан сухбат қурилганда, унинг овқатланиш тартиби ва таркибига аҳамият бериши лозимлиги уқтирилади.
Тишнинг қаттиқ тўқималарининг кимёвий таркиби, уларнинг морфологияси кариес ривожланишида ахамиятли бўлади. Эмальни кристаллик қафасини мустахкамлигини фтор бажаради, чунки эмални юза қаватларида фторидларнинг юқори даражада сақланиши, тишда кариес пайдо бўлишини камайтиради. Карбонатларни микдори эмальда юқори бўлганда, кариесни келиб чиқиши тезлашади. Иккиламчи омиллардан сўлак, унинг ҳажми, ажралиш тезлиги, буферли хусусиятлари кариес касаллигини ривожланишида катта роль ўйнайди.
Кариесни келиб чикишини тушунтирувчи бир неча юз назариялар мавжуд. Лекин шулардан бир нечтасини кўриб чиқамиз:

Download 255.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling