Кимёвий паразитар назария (Миллер, 1884 й). Ушбу назарияга биноан кариесни иккита боскичи бор:
А) тишларни каттик тўқималарининг деминерализацияси. Б) микробларни салбий тасири. Биринчи босқичда оѓиз бўшлиѓида чириш жараёни натижасида органик кислоталар пайдо бўлади, улар эмални анорганик қисмини эритади. Иккинчи босқичда эмални органик моддаси микроорганизмлар ферментлари таъсирида эрийди. Муаллиф ўзининг назариясини қуйидаги экспериментда тушунтиришга харакат қилади: суѓирилган тишни чайналган нон, гўшт, сўлак, 2-4% қанд таркибли овқат луқмасига хар хил муддатга солади. Кузатишлар эмальни деминерализацияси пайдо бўлганини кўрсатади. Оѓиз суюқлигида нордон тузлар ва кислоталарни мавжудлиги сўлакни рН ни пасайтиради ва эмальга салбий таъсир кўрсатиб, унинг деминерализациясини юзага келтиради. Миллер назариясини ижобий томонлари: Тиш тўқимасини емирилишида микроорганизмлар катта роль ўйнайди. Кариес жараёни органик кислоталар таъсирида тишни қаттиқ тўқималарини деминерализацияси натижасида пайдо булади. Кариес жараёни табиий чуқурча - фиссураларда, тишларни чайнов ва контакт юзаларида намоён бўлиши клиник тасдиқланган. Кариесни келиб чиқишини Энтин (1928) қуйидагича талқин қилади. Тиш икки мухит (сўлак ва қон томирлар) орасида жойлашади ва Энтинни тахмини бўйича иккита мухитни орасида осмотик токлар пайдо бўлади. Бу токларни йўналиши ташқаридан ичкарига, (эмальдан пульпага) марказга интилувчи бўлиб, асосан, кариесда кузатилади. Натижада эмальни озикланиши бузилади, буни хисобига эмаль коллоидлари буришади, шишади ва унинг ўтказувчанлиги ўзгаради. Меъёрда эса токларни йўналиши тескари: пульпадан-эмальга бўлади. Замонавий текширишлар натижасида шундай фикрга келинган: тишни минерал модда алмашинуви сўлак орқали амалга оширилади. Шарпенак (1949) ўзининг витаминли назариясини В1 витаминини таикислиги билан исботлайди. В1 витаминини танкислигида бутун организмда ва айникса эмальда оқсиллар камаяди, натижада протеолиз кучаяди ва эмаль нимжон бўлиб қолади. Оксилларни биосинтезини секинлашиши овқатлар таркибига кирувчи ноёб аминокислоталарни камайиши ёки умуман бўлмаслиги билан боѓлиқ. Шарпенакни тахминига кўра, организм кўп миқдорда углеводларни хазм қилса, В1 витаминига мухтожлик ошади. Демак В1 витамини танқислигида тўқималарда пироузум кислотаси йиѓилади ва протеолизни яна хам кучайтиради. Лекин бу назариянинг исботи бўлмаган. Ундан ташқари Шарпенак эмальдага ок доѓ босқичида деминерализация жараёнини инкор қилган ва микроорганизмлар ва уларни махсулотларнни дастлаб кариесни ривожланишида иштироки йўқ, деб хам хатоликка йўл қўйган. Маълумки (Orlance et.al., 1955) кариес микроорганизмларсиз ривожланмайди. Шарпенак назариясининг ижобий томонлари: 1. Муалиф эмальни тирик тўқима ҳисобида қабул қилган, эмальни хаётчанлигини исботлаган. 2. Кариес ковак пайдо бўлишида оқсилларни структураси бузилганда рем.терапия натижа бермаслигини тасдиклаган. Download 255.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling