р0 – минерал тўлдирувчиларнинг ҳақиқий зичлиги, г/см3;
рв – боғловчи материалнинг ҳақиқий зичлиги, г/см3.
Минерал тўлдирувчиларнинг ҳақиқий зичлиги ҳисоблаш йўли билан ҳамда чақиқтош, қум ва минерал кукунларнинг тахминий белгиланган зичликлари ҳамда қоришма таркибидаги миқдорларига асосланган ҳолда аниқланади.
Минерал тўлдирувчиларнинг ҳақиқий зичликги 10 кг/м3 аниқликда қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
ρ0 = 100 / (q1/ρ1 + q2/ρ2 + q3/ρ3 + ….. + qn/ρn)
бу ерда:
q1; q2, ... qn – қоришмадаги алоҳида минерал тўлдирувчиларнинг ҳажмий миқдори, %;
ρ1, ρ2, ... ρп - қоришмадаги алоҳида минерал тўлдирувчиларнинг ҳақиқий зичлиги, г/см3.
Пикнометр усули билан асфальтбетоннинг ҳақиқий зичлигини аниқлаш.
Бунда махсус ивитувчи моддалар қўшилган дистилланган сув ишлатилади (ивитувчи моддаларни юмшатиш учун ишлатилади, юмшатувчи моддалар дистилланган сув билан 1:1 нисбатда 50% ли аралашма ҳолида ишлатилади).
Иш тартиби
Пикнометр усулида асфальтбетон қоришмасининг ўртача намунаси ёки йўл қопламасидан ўйиб олинган намуналар 10 мм.дан катта бўлмаган ҳолда майдаланади ва 0,01 г аниқликда 50-200 гр миқдорда икки бўлак намуна тортиб олинади.
Ҳажми 250 ёки 500 мл бўлган тоза ва қуруқ колба тарозига тортилади, кейин колба белгисигача 1 литр сувга 15 г 50% ли аралашма қўшилган 20±2 0C ҳароратли дистилланган сув билан тўлдириб, ушбу ҳароратда 30 минут сақланади ва тортилади. Тортишдан аввал сувнинг белгидан камаймаганлиги текширилади, зарур бўлса қўшимча сув қуйилади.
Кейин сувни тўкиб ташланади ва колба қуритилади. Ҳар бир тортиб олинган намунани қуруқ колбага солинади ва устига 0,4 г (30 томчи) 40%ли аралашма қўшилади, сўнгра колбанинг 1/3 қисмигача 1 литр сувга 15 г 50% ли аралашма қўшилган 20±2 0C ҳароратли дистилланган сув қуйилади ва аралаштирилади. Колбани 1 соатга вакуумга қўйилади, бунда вакуум приборнинг босими 20*102 Па.дан ошмаслиги лозим. Кейин колбани белгисигача 1 литр сувга 15 г 50% ли аралашма қўшилган 20±2 0C ҳароратли дистилланган сув билан тўлдирилади ва ушбу ҳароратда 30 минут сақлангач ўлчанади. Тортишдан аввал сувнинг белгидан камаймаганлиги текширилади, зарур бўлса қўшимча сув қуйилади.
Асфальтбетоннинг ёки йўл қопламасидан ўйиб олинган намунанинг ҳақиқий зичлиги 10 кг/м3 аниқликда қуйидаги формула билан аниқланади:
гp/см3
Бу ерда: m0 - намунанинг оғирлиги, гр; m1 - сувли колбанинг оғирлиги, гр;
Do'stlaringiz bilan baham: |