m2 - колбанинг намуна ва сув билан оғирлиги, гр;
ρис - ивитувчили арашмали сувнинг зичлиги.
Асфальтбетоннинг хақиқий зичлиги икки аниқлашнинг ўртача натижаси деб олинади. Натижаларнинг фарқи 0,01 г/см3 дан ошмаслиги керак.
Асфальтбетон назорат намуналарининг ҳажмий оғирлигини аниқлаш.
Иш тартиби
Стандарт шиббалаш йўли билан олинган намунанинг ҳажмий оғирлиги, асфальтбетон қоришмасининг шиббаланувчанлигини характерлайди. Лабораторияда тайёрланган ва йўл қопламасидан ўйиб олинган намуналарни гидростатик тортиш йўли билан оғирлиги ўлчанади.
Стандарт усул бўйича тайёрланган учта намунани яхшилаб артиб тозаланади. Намуналар қоришманинг эркин зарраларидан тозаланиб, 0,01 гр аниқликкача ҳавода тортилади. Сўнгра 20 ҳароратли сувда 30 мин. сақланади ва яхшилаб артиб яна ҳавода тортилади. Кейин 20 ҳароратли сувда тортилади. Ўртача ҳажмий оғирлик 0,01 гр. аниқликкача қуйидаги формула бўйича аниқланади.
, гp/см3
Бу ерда:
m0 - ҳавода тортилган намунанинг массаси, гр;
m1 - намунанинг 30 минут сувда ушлаб тургандан кейинги массаси, гр;
m2 - сувда тортилган ўша намунанинг массаси гр;
ρ - сувнинг зичлиги (1 гр/см3).
Ўртача ҳажмий оғирлик сифатида учта бир хил намуналарнинг ўртача арифметик қиймати олинади.
Асфальтбетон назорат намуналарининг сув шимувчанлигини аниқлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |