Усулнинг моҳияти: Асфальтобетон намунасининг сув шимувчанлик кўрсаткичи деб, намунани дастлабки ҳажмига нисбатан вакуум шароитида сувга тўйинган миқдорига (фоиз ҳисобида) айтилади. Аниқлаш қуйидаги тартиб олиб борилади:
1. Хажмий массаси аниқлангандан сўнг асфальтбетон намуналари ҳарорати (20±2) бўлган вакуум аппаратга жойлаштирилади намуна устидаги сув сатҳи 3 см дан кам бўлмаслиги керак.
2. Намуналар 1330-2000 Па қолдик босимда 1,5 соат, сўнгра босимни нормал ҳолга келтириб ўша ҳароратда сувда ярим соат сақланади.
3. Намунани сувдан олиб юмшоқ латта билан артиб, 0,01 г аниқликкача ҳавода ва сувда тортилади.
4. Намунани ҳажмий сув шимувчанлик қуйидагича аниқланади:
Бу ерда:
m0 – қуруқ намунанинг (сувга тўйинмаган) ҳаводаги оғирлиги, г.;
m1 – намунани 30 мин давомида сувда сақлангандан сўнг ҳаводаги оғирлиги, г.;
m2 – шу намунани сувдаги оғирлиги, г.;
m3 – сувга тўйинган (вакуум аппаратда) намунанинг ҳаводаги оғирлиги, г.
Олинган натижалар гост 9128-2013 талаби билан солиштирлади.
Бажарди:
Қабул қилди:
Лаборатория иши № 12
Мавзу: Асфальтбетон назорат намуналарининг сиқилишга мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш
Асфальтбетонларнинг механик хоссалари таъсирида қопламанинг узоқ муддат хизмат қилишини юк ва транспорт воситалари характерлайди. Фойдаланиш шароитида қопламалар сиқилиш, чўзилиш ва сурилиш кучланишларнинг таъсири остида бўладилар. Шу муносабат билан асфальтбетонларни сиқилиш, эгилиш, чўзилиш, сурилишдаги мустаҳкамликлари аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |