Амалий мазмундаги ностандарт масалаларни ечиш ва ижодий ишлаш. Бир мавзу ёки бўлим буйича ностандарт, алоҳида ёндашиш талаб қилинадиган, назарий аҳамиятга эга бўлган амалий топшириқлар, ижодий ёндашиш талаб қилинадиган илмий-ижодий вазифалар, намуналар яратиш вазифаси топширилиши мумкин. Амалий топшириқлар масалани хал қилишнинг содда вариантларини излашга ва топишга қаратилган бўлиши керак.
Талабанинг қизиқиши ва қобилиятига қараб, унга ҳар хил характердаги топшириқлар бериш, ўқитувчи билан ҳамкорликда илмий мақолалар тайёрлаш ва чоп эттириш мумкин.
Мустақил ишни баҳолаш. ТМИ натижалари амалдаги "Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими туғрисидаги Низом"га асосан баҳолаб борилади.
Маслаҳатлар ташкил қилиш. Мустақил ишларни бажаришда талабалар учун маслаҳатлар ташкил этилади. Одатда маслаҳатлар тасдиқланган жадвал асосида фан ўқитувчилари томонидан олиб борилади.
Мавзуни мустақил ўзлаштириш, реферат тайёрлаш, кўргазмали воситалар тайёрлашда зарур ҳолларда (ўзлаштириш қийин бўлса, саволлар пайдо бўлса, адабиётлар етишмаса, мавзуни тизимли баён эта олмаса ва ҳ,.к.) ўқитувчидан маслаҳат оладилар ва талабалар ўқитувчи билан ҳамкорликда ишлайди.
Таянч иборалар. Мустақил ишни бажариш учун талабага ахборот манбаи ва интернет тармоғидаги тегишли маълумотларни тезкор олиш учун таянч сўз ва иборалар хизмат қилади:
Ахборот манбалари. Мустақил ишни бажариш учун талабага ахборот манбаи сифатида дарслик ва ўқув қўлланмалар, жумладан уларнинг электрон вариантлари, услубий қўлланма ва кўрсатмалар, маълумотлар тўплами ва банки, жумладан уларнинг электрон вариантлари, илмий ва оммавий даврий ишлар, интернет тармоғидаги тегишли маълумотлар, берилган мавзу бўйича аввал бажарилган ишлар банки ва бошқалар хизмат қилади. Талабаларга мустақил ишларни бажариш учун зарурий ахборот, манбаа ва воситалари белгиланади, талабаларга турли кутубхоналар, музейлар, тармоқ муассаса ва корхоналардан мустақил иш учун зарурий маълумотлар тўплаш юзасидан сўровнома хатлари расмийлаштириб берилади. Бундан ташқари талабаларга мустақил ишларни ўз вақтида бажариш учун компьютер техникаси ва интернет тармоғидан самарали фойдаланиш учун шарт–шароитлар яратиб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |