Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги Тошкент Архитектура


Ускуна конструкцияси ва иссиқлик жараёни тавсифи


Download 396.95 Kb.
bet2/9
Sana19.06.2023
Hajmi396.95 Kb.
#1601466
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Meniki (4)

Ускуна конструкцияси ва иссиқлик жараёни тавсифи.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда технологик жараённинг асосий қисмини иссиқлик ишлови ва иссиқлик жиҳозлари ташкил этади. Уларнинг тўғри ишлаши корхонада ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг сифатига ва ишлаб чиқариш самарадорлигига боғлиқ бўлади.
Иссиқлик жиҳозларига қуритгичлар, буғ қозонлари, қотириш камералари ва турли конструкцияга эга бўлган айланма, шахтали, туннелли, халқали, конвейерли ва бошқа турдаги печлар киради.
Печ деб, юқори ҳароратли шароитда материалнинг хоссаларини ўзгартирувчи, физик-кимёвий жараёнлар содир этувчи, максимал хароратда материални мустаҳкамловчи иссиқлик агрегатига айтилади. Печлар ишлаш тарзига кўра даврий ва узлуксиз тарзда ишловчи турларга бўлинади. Конструкциясига кўра айланма, шахтали, халқали, туннели, конвейерли, ваннали ва бошқа турларга бўлинадилар.
Боғловчи материаллар ишлаб чиқаришда айланма, шахтали печлардан фойдаланилади. Махсулот ишлаб чиқариш турига кўра уларнинг конструктив кўриниши ва ўлчамлари турлича бўлади.
Айланма печлар.
Айланма печлар пўлат барабандан иборат бўлиб, ўз ўқи атрофида айланади, қиялиги 3-4%. Печнинг айланма харакатланиши яъни айланиши давомида печдаги материал печнинг бир бурчагидан, кейинги бурчаги томонга айланма харакат қилади. Печнинг ички деворлари оловбардош материаллар билан қопланади.
Айланма печларда куйдириладиган материал печнинг юқори қисмидан берилади ва печнинг қуйи қисмидан берилаётган иссиқлик билан таъсирлашиб, айланма харакат қилади. Ёқилғининг ёниши учун керакли миқдордаги хаво (15% дан 35% гача) форсунка орқали берилади. Ёқилғи ёндирилганидан сўнг иссиқлик материал бўйлаб харакатланади, ёнишдан хосил бўлган чиқит газлар чанг ютувчи мослама орқали печ мўрисидан чиқариб юборилади. Чанг ютувчи мослама тутун газларини тозалаш учун хизмат қилади. Ушлаб қолинган чанг печга қайтарилади.

1-расм. Айланма печнинг умумий кўриниши.
Айланма печнинг авзалликларидан бири бу - печда температуранинг бир текис тарқалишидир. Айниқса, бу печнинг реакцияли зонасида ахамиятли бўлиб, у махсулотнинг сифатли бўлишини тахминлайди. Ишлаб чиқариш унумдорлиги катта.
Айланма печларида турли хилдаги ёқилғилардан фойдаланиш имкони мавжуд. Технологик жихатдан айланма печлар цемент ишлаб чиқаришда, керамзит ишлаб чиқаришда, шамот ва магнезит ишлаб чиқаришда ишлатилади.[1]

Download 396.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling