Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги Тошкент Архитектура


-расм.Айланма печдаги занжирлар (гирландия усули)


Download 396.95 Kb.
bet4/9
Sana19.06.2023
Hajmi396.95 Kb.
#1601466
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Meniki (4)

3-расм.Айланма печдаги занжирлар (гирландия усули).

Цемент ишлаб чиқариш ишлатиладиган айланма печлар 7 зонадан иборат бўлиб, улар қуйидагича номланади:


1. Қуритиш зонаси. Печнинг умумий ўлчамидан ўртача 20% ини ташкил этади. Бу зонада умумий иссиқликнинг 40% сарф бўлади. Бу зонада материал таркибидаги намлик йўқолади ва температураси 180-2000С гача кўтарилади.
2. Иситиш зонаси. Печнинг умумий узунлигининг 25% ини ташкил этади. Газ температраси 12000С атрофида, бу зонадан чиқаётган материалнинг температураси 6000С бўлиб, бу зонада умумий иссиқликнинг сарфланиши 25% атрофида.
3. Кальцийланиш зонаси. Печнинг умумий узунлиги 35%ини ташкил этади. Газ температураси бу зона бошланишида 1400-15000С, материалнинг температураси эса 600-10000С. Бу зонада тупроқ минералларнинг дегидратацияси содир бўлади, кейин карбонатларнинг диссоциацияси содир бўлади. Печнинг бу зонасида умумий иссиқликнинг 27% сарф бўлади.
4. Экзотермик реакция зонаси. Бу зона нисбатан қисқа бўлиб, у печнинг узунлиги бўйича 5% ини ташкил этади. Материал температураси тез кўтарилади. Бу зонада силикатлар ва кейин кальций алюминатлари хосил бўла бошлайди.
5. Пишиш зонаси. Бу зона печ узунлигининг 10% ини ташкил этади. Газ температураси 1600-17000С, материалнинг қисман суюқланиши 8% ни ташкил этади.
6. Биринчи совитиш зонаси. Печнинг ичида бўлиб, узунлиги 7% ни ташкил этади. Бу ерда материал 1000-11000С гача совитилади.
7. Иккинчи совитиш зонаси. Иккинчи совитиш холодилниклардан олиб борилади. Холодилниклар печнинг ичида ёки печнинг тагига ўрнатилади. Иккинчи совитишдан чиқаётган клинкернинг температураси 1000С атрофида.
Айланма печлар учун мосланган бу қурилманинг узунлиги 10-30 м, диаметри 1,2 – 2,5 м атрофида бўлади. Конструкцияси бўйича печга мос равишда, 4-80 қияликда ўрнатилган цилиндрдан иборат. Холодилник айланиши давомида ундаги клинкер печнинг чиқиш бўлими томонга харакат қилади.


Download 396.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling