Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги Тошкент Архитектура
Цемент ишлаб чиқариш ишлатиладиган айланма печлар
Download 396.95 Kb.
|
Meniki (4)
Цемент ишлаб чиқариш ишлатиладиган айланма печлар.
Цемент ишлаб чиқариш ишлатиладиган айланма печларнинг узунлиги 135-185 м гача боради. Печ 8 та таянчга ўрнатилган ва 8 та пўлат бандаж билан махкамланган. Печ корпусига икки томондан симметрик тарзда қуввати 310 квт бўлган электродвигател жойлаштирилади. Улар печни исталган вақтида тўхташи учун редуктор билан электромеханик тарзда ишловчи тормозга бириктирилган. Айланма печларнинг айланишлар тезлигини бошқариш босқичли бўлиб, минутига 0,6-1,2 айланиш оралиғидадир. 2-расм. Цемент ишлаб чиқаришда ишлатиладиган айланма печ. 1- печнинг корпуси; 2-таянч; 3-узатма; 4-фильтр-иситгич; 5-занжирли бўлим;6-ячейкали металл иссиқлик алмаштиргич; 7- чангни қайтарувчи қурилма; 8-иссиқ бошча; 9- совитиш бўлими; 10-аравача; 11-форсунка; 12-панжарали холодилник. Печнинг корпуси оловбардош ғишт билан футеровка қилинади. Чиқиш қисмида печ футеровкасининг қалинлиги 700 мм. Печнинг совуқ четида 2,5 м оралиғида фильтр-иситгич ўрнатилган бўлиб, унинг узунлиги 3,5 м дан иборат. Шу жойдан 30-40 м узунликда занжирли бўлим, кейин 15 м узунликда ўтга чидамли пўлатдан ясалган ячейкали теплообменник ўрнатилган бўлади. Занжирли бўлимдаги занжирлар ўтга чидамли темир қотишмасидан тайёрланган бўлади. Занжирлар икки хил усулда ўрнатилади. Биринчи усулида занжирларнинг иккала учлари махкамланган холда (гирлянда) бўлса, иккинчи усулда занжирларнинг бир учи махкамланмаган холда бўлади. Учлари махкамланган усулдаги занжирлар самарадор хисобланади. Занжирларни ўрнатишдан мақсад куйдирилаётган материални алохида-алохида бўлакларга ажратиш жараёнини таъминлашдир. Алохида бўлакларга ажралган материал қатламида иссиқлик алмашинуви жараёни яхшиланади ва уларнинг харакатланиш жараёни хам осонлашади. Занжирларни ўрнатишда печнинг айланиши ва материалнинг харакат йўналиши хисобга олинади. Занжирлар печнинг корпусига пайвандланган халқаларга осилади. Бир учи махкамланмаган занжирлар эса печ деворига юпишиб қолган компонентларни кўчириб, печ деворида қаватликлар, қатламлар хосил бўлмаслигини олдини олади. Download 396.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling