Ўзбeкистон рeспубликаси


Download 7.02 Mb.
bet27/120
Sana15.11.2023
Hajmi7.02 Mb.
#1774051
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   120
Bog'liq
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча

Иқтисодий таҳлилни жаҳон андозаси даражасига кўтариш муаммоси. Бу ҳозирги пайтда иқтисодий таҳлилда қўл1ани1аётган кўрсаткичлами миллий ҳисоб тизими кўрсаткич1арига мослашти- ришни талаб қилади. Бунинг учун энг муҳим муаммолардан бири макро ва микро таҳлил кўсаткич1арини ишлаб чиқиш, маннинг боғлиқлиги ва хусусиятларини аниқлашдан иборатдир. Бу ўз навбатида бухгалтерíя ва статистика ҳисоботлар кўрсаткич1арини миллий ҳисоб тизимига мослаштиришни талаб қилади.
Молиявий ва бошқарув таҳлилини шакллантириш муаммоси. Бунинг учун тегишли имкониятлар яратилмоқда. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларга ўтиши, бу бўйича миллий стандартларнинг ишлаб чиқилиши молиявий ва бошқарув ҳисобининг шаклланишини ҳам талаб қилди. Бу эса ўз навбатида молиявий ва бошқарув таҳлилининг вужудга келишини тақозо қилди. Шу жиҳатдан молиявий таҳлил методологияси шаклланмоқда. Аммо, бошқарув таҳлили ҳозирги эркин иқтисодиётга мос тарзда тўла шаклланган
эмас. Таҳлил усулларини ҳам иқтисодиёт хусусиятларини инобатга олган ҳолда мазмунан янгича ишлаб чиқиш лозим.
Навбатдаги муаммо, таҳлилни эркин рақобат шароитига мослаштириш ҳисобланади. Бу шароит ҳам иқтисодий таҳлил усулларини тубдан такомиллаштиришни талаб қилади. Ҳозирги мавжуд таҳлилдан ички (тижорат сирини сақлай оладиган) ва ташқи (корхонанинг фаолиятини кўз-кўз қила оладиган) таҳлилни шакллантириш, уларнинг кўрсаткич1арини ва таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Таҳлил усулларини такомиллаштиришда фақатгина рақамларга таяниб қолмасдан, унга мантиқан ёндашиш усулларини (эвристик усул) ҳам жорий қилиш лозим деб ўй1аймиз. Чунки, бозор иқтисодиёти жараёни ҳамиша тутилмаган ҳодисалами, кўзда тутилмаган жараён ва муносабатлари келтириб чиқариши мумкин.
Эндиликда режа кўрсаткичи олдингидек кўр-кўрона юқоридан берилмайди. Ҳар бир корхона ўз режасини ўзи тузади. Буни қандай қилиб амалга ошириш мумкинлигини аниқлаш ҳозирги кунда жуда муҳим бў1иб турибди. Корхонанинг бизнес режасини тузганда унинг реаллигини таъминлаш лозим. Бунинг учун бозор иқтисодиёти шароитида мезон кўрсаткич қилиб “фойдалилик нуқтаси”ни олиш мақсадга мувофиқ бў1ади.
Фойдалилик нуқтасини топиш корхонанинг доимий ва ўзгарувчан харажатларини олдиндан билишни, уларни камайтириш йўл1арини аниқлашни талаб қилади. Шунга қараб фақатгина маҳсулотни ишлаб чиқариш эмас, балки уни сотишни ҳам аниқлаш лозим. Бу эса корхонадан бозорни ўрганишни талаб қилади, яъни унинг маркетинг фаолиятини такомиллаштириш зарурати туғилади.
ранфифдо иқтисодий ўсишни ифодаловчи.кўрсаткичларини жорий қилиш муоммоси. Ҳозирга қадар иқтисодиётда режанинг бажарилиши ҳисобланиб, бу корхона фаолиятига бериладиган баҳога асос бў1иб келарди. Эндиги вазифа иқтисодий аҳволни йилдан-йилга яхшилашдан, унинг узлуксиз барқарор равишда ошиб боришини таъминлашдан иборатдир. Шу туфайли корхона фаолияти натижасини баҳолашда режа бажарилиши ўмига иқтисодий ўсиш кўрсаткичини қабул қилиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Иқтисодий ўсишни аниқлаш учун микроиқтисодиётда, миллий ҳисоб тизими шаклланаётган
шароитда, қайси кўрсаткич1арни олиш лозимлигини ҳам белгилаш яна бир ўзига хос муаммодир.
Ушбу муаммолар республика миқёсида ижобий ҳал бў1иши амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштиришнинг асосий омилларидан бири бў1иб қолади.
Фан методологияси ўзида предметини англашга йўна1тири1ган тамойиллар, усуллар ва методлар, қоидалар тизимини акс эттиради. Билиш фаолияти жараёнини яхлит тадқиқ этувчи англаш назариясидан методология шуниси билан фарқ қиладики, у англаш методларига кўпроқ диққатни қаратади. Агар фан назарияси ўзида билиш жараёни натижасини акс эттирса, у ҳолда методология ушбу билимларга эришиш усули ва тадқиқий фаоÎиятга йўналтирувчи асос саналади.
Фан методологиясининг асосий таркибий қисмлари — бу предметни ўрганиш ёндашувининг умумий тамойилларини ва уни тадқиқ қилишнинг аниқ методикасини ишлаб чиқишдир.
Турли фанлар учун ўзига хос бўлган ўз предметини ўрганишга ёндашув усуллари (жумладан, иқтисодий таҳлил ҳам) билишнинг умумий диалектик методига асосланади.
Билишнинг диалектик методи барча ҳодиса ва жараёнлами узлуксиз ҳаракатда, ўзгариш ва тараққиётда кўриб чиқиш заруратидан келиб чиқади. Ҳеч нарсе. ўз ўрнида турмайди, барчаси оқади, барчаси ўзгаради. Ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқада корхона иқтисодиётида ўзгариш содир бўлиб, улар таққослаш жараёнида англанади. Мунтазам таққослашнинг зарурати — иқтисодий таҳлил характерли жиҳатларидан биридир. Таққослаш иқтисодий таҳлилда жуда кенг қўл1ани1ади: фаолиятнинг ҳақиқий натижалари ўтган йиллар натижалари билан, бошқа корхоналарнинг эришган ютуқлари, мақсадли ва прогноз параметрлар, меъёрий маълумот1ар ва бошқалар билан таққосланади.
Диалектик метод тамойиллари билан мутаносибликда ҳар бир
жараён, ҳар бир ҳодиса қарама-қаршилик кураши ва бирлиги сифатида кўриб чиқилиши зарур. Бу тамойил ҳар бир жараён, ҳар бир ҳодисанинг ички қарама-қаршилиги, ижобий ва салбий томонларини ўрганиш заруратини тақозо этади. Бу ҳам иқтисодий таҳлилнинг тавсифли қирраларидан биридир. Масалан, техник янгиланишлар меҳнат
унумдорлигини ўсиши, рентабеллик ва бошқа кўрсаткич1ар даражаси ошишига ижобий таъсир ўтказади, лекин бунда унинг атроф-муҳит иқтисодий таҳлилни ифлослантириши каби салбий оқибатларини ҳам ёдда тутиш лозим.

Таҳлилда диалектик методдан фойдаланиш корхонанинг хўжа1ик фаоиятини ўрганиш барча ўзаро боғлиқ1икларни ҳисобга олган ҳолда олиб бориши лозимлигини англатади. Ҳеч бир ҳодиса агар у бошқалардан ажратилган ҳолда алоқадорликсизда кўриб чиқилса, тўғри тушунилиши мумкин эмас. Мисол учун, янги техникани жорий этишнинг маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи даражасига таъсирини ўрганишда нафақат бевосита, балки билвосита алоқани ҳам ҳисобга олиш зарур. Маъ1умки, янги техника жорий этилиши билан ишлаб чиқариш харажатлари, демак маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи ҳам ошади. Лекин, бу ҳолат меҳнат унумдорлиги ошишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу эса, иш ҳақидан тежалишига ва шу омил туфайли маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи пасайишига олиб келади. Демак, у ёки бу иқтисодий ҳодисани англаш ва тўғри баҳолаш учун барча ўзаро алоқалами бошқа ҳодисалар билан ўзаро боғ1иқ1ик1арни ўрганиш зарур. Бу ҳам иқтисодий таҳлилнинг методологик жиҳатларидан биридир.
Таҳлилнинг муҳим методологик жиҳатларидан бири унинг нафақат сабаб-оқибат алоқаларини ўрганиш,ʼʼ балки уларга миқдорий тавсиф бериши, яъни фаолият натижаларига омиллар таъсирини миқдоран ўлчашни таъминлаш саналади. Бу аналитик тадқиқотлар даражасини оширади.
Таҳлилда сабаб алоқаларини ўрганиш ва ў1чашни индукция

ва дедукция методи билан амалга ошириш мумкин. Мантиқий индукция кўмагида сабаб, алоқаларини ўрганиш усули шундан иборатки, тадқиқот хусусийдан умумий томон, хусусий далиллардан умумлаштириш, сабабдан натижа томон олиб борилади. Дедукция — шундай усулки, бунда тадқиқот умумий далиллардан., хусусийга, натижалардан сабабга томон амалга оширилади. Иқтисодий таҳлилда ҳам у ҳам бу ёндашувдан фойдаланилади. Индукция методлари барча кўрсаткичларнинг алоҳида омилларга нисбатан ўзгаришидаги таъсирчан1икни комплекс баҳолаш учун қў11анилади. Дедукция
ёрдамида тадқиқ этилаётган натижавий кўрсаткични шакллан- тирувчи бутун комплекс омиллар тадқиқ қилинади.

Билишнинг диалектик методига мувофиқ ҳар бир жараён, ҳар бир иқтисодий ҳодисани тизим ва тизимга ўзаро боғлиқ элементлар мажмуаси сифатида кўриб чиқиш лозим. Буламинг ҳар бири унинг ривожланиши учун муносиб ҳисса қўшади. Тизим элементларîдан бирига ички ёки ташқи тавсифıдаги ихтиёрий таъсир унинг бошқа элементларида ҳам ўз аксини топади. Бундан таҳлил объектларини ўрганишга тизимли ёндашув зарурати келиб чиқади, бу тадқиқот методологиясининг йўна1иш1аридан бири ҳисобланади. Тизимли ёндашув таҳлил объектини чуқур ўрганишга, у ҳақда янада то.{лиқ ва яхлит тасаввур олишга, бу объектнинг алоҳида қисмлари ўртасидаги сабаб-оқибат алоқаларини аниқлашга имкон беради.
Тизимли ёндашувнинг асосий хусусияти — динамизм, ўзаро таъсир, ўзаро боғлиқ1ик, тизим элементларининг ўзаро алоқаси, ком- плекслилик, яхлитлилик, тобелик, етакчи бўғин ажратилиши кабилардир.
Тизимли ёндашув элементлари ўрганилаётган ҳодисалар ва жараёнламинг максимал деталлаштириш (хусусий таҳлил) ва уларнинг тизимлаштирилишини кўзда тутади. У ёки бу ҳодисалами деталлаш- тириш (таркибий қисмларга ажратиш) ўрганилаётган объектда янада жиддий ва асосийсини аниқлаш учун зарур бў1ган даражада олиб борилади. У объект ва таҳлил мақсадига боғ1иқ. Бу иқтисодий таҳлилдаги мураккаб вазифа бўлиб, аналитикдан иқтисодий ҳодисалар моҳияти, шунингдек, уларнинг ривожланишини аниқловчи омил ва сабаблар ҳақида аниқ билимлар талаб қилади.
Таҳлилда тизимли билан бир қаторда вазиятли ёндашув мавжуд, унга мувофиқ амалга ошириш белгиланган функцияни инқирозли ҳодисалардан огоҳлантириш мақсадида бошқарилиши лозим бў1ган вазият ташкил этади. Тўғри қарор қабул қилиш учун юзага келган вазиятни баҳолаш ва унинг истиқболда ривожланишини прогнозлаш зарур. Вазиятли ёндашувнинг ўзига хослиги шундан иборатки, у тизимли таҳлилнинг асосий ғояларини ривожлантириб, энг аҳамиятли тизим параметрларини, энг долзарб омиллами ажратади, қўйи1ган мақсадларга янада самарали усуллар билан эришиш мумкин бў1ганларига таъсир кўрсатади. Вазиятли ёндашув
ҳозирги вақтда иқтисодий таҳлилни ривожлантириш методология ва ме- тодикасининг энг истиқболли йўна1ишларидан бири саналади.

Комплекс иқтисодий таҳлил методикаси
Методида — аналитик тадқиқотни янада мақсадга мувофиқ бажаришнинг усуллари ва қоидалари мажмуидир. Таҳлилда умумий ва хусусий методида фарқланади.

Умумий методика иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги иқтисодий таҳлилнинг турли объектларни ўргани5ҳда фойдаланилади. Хусусий методида муайян иқтисодиёт соҳалари, ишлаб чиқариш тури, тадқиқот объектларида таҳлил кўринишида умумий қў11ани1ишини аниқлаштиради.
Таҳлилнинг ихтиёрий методикаси аналитик тадқиқот ўтказиш бўйича кўрсатма1ар ёки методологик тавсиялами ўзида акс эттиради, айнан:

  • аналитик тадқиқот ўтказиш кетма-кетлиги ва даврийлиги
бўйича тавсиялар;

  • ўргани1аётган объектларни тадқиқ қилиш усул ва услубларини

Download 7.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling