Ўзбeкистон рeспубликаси
Иқтисодий таҳлилда қўИланиладиган усуллар ва уларни гуруҳларга ажратиш
Download 7.02 Mb.
|
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий таҳлил жараёнида таққослаш усулининг
Иқтисодий таҳлилда қўИланиладиган усуллар ва уларни гуруҳларга ажратиш
Иқтисодий таҳлил қилиш жараёнида турли усуллар ва методикалар қўл1ани1ади. Бу усул ва методикалардан фойдаланиш жараёнида таҳлил методининг асосий жиҳатларининг комплекслиги ва тизимлашганлиги яққол кўринади. Хўжалик жараёнларининг умумий бирлиги, ўзига хос тузилиш ва тартибга эгалиги ҳамда мураккаб тавсифдаги ўзаро боғ1иқ1иги таҳлил усуллари ва методикаларини қў1лашда асосий эътиборда туради. Таҳлилнинг усул ва методикаларини қўллашда корхонанинг хўжа1ик ва бошқа турдаги фаолиятини бир бутун тизим эканлиги, унинг умумий якуний натижаси мавжудлиги назарда тутилган ҳолда фаолиятнинг турли томонлари ва элементлари ҳам алоҳида, ҳам биргаликда ўргани1иб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, бири иккинчи- сининг таъсиридан келиб чиқиши, яъни кетıна-кетлиги аниқланиб, барча омиллар асосий ҳамда асосий бўлмаган гуруҳларга бў1иниб, улар ўзато уйғун1аштирилган ҳамда тизимга солинган ҳолда якуний натижага омилларнинг биргаликдаги бевосита ва билвосита таъсири ҳисобланади. Таҳлил усулларини қў11аш ўргани1аётган жараёнларнинг бир- бирига боғ1иқ1иги, ўзгариш сабаби, таъсир кўрсатган омиллар ва қўшимча сабаблами аниқлашга ёрдам беради. Ҳозирги рақобатдош иқтисодиётда аксарият етук иқтисодчи олимларимиз таҳлилнинг усулларини иқтисодий адабиётларда шартли равишда икки гуруҳга ажратиб кўрсатишмоқда. Иқтисодий таҳлилнинг усулларини қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин: Оддий-анъанавий (одатдаги) усуллар гуруҳи. Иқтисодий - математик (омилли таҳлил) усуллар гуруҳи. Оддий-анъанавий (одатдаги) усуллар гуруҳига иқтисодий таҳлил пайдо бў1гандан буён анъанага айланиб, амалий тажрибада кенг қў11ани1иб келаётган усуллар киритилади. Уларнинг таркибига мутлоқ ва нисбий фарқлами аниқлаш, таққослаш, гуруҳлаштириш, балансли боғ1аниш, занжирли боғ1аниш, индекс, фоизлар ва ҳоказо усулларни киритишимиз мумкин бў1ади. Иқтисодий-математик усуллар таркибига эса одатда корреляцион ва реграцион таҳлил, интеграл усули, математик ёки чизиқли программалаштириш усули, детерминантлар усули, иқтисодий ташхис қўйиш усули, логарифмлар усули, назарий ўйин усули ва ҳоказолами киритишимиз мумкин. Фан методологияси ўзида предметини англашга йўналтири1ган тамойиллар, усуллар ва методлар, қоидалар тизимини акс эттиради. Билиш фаолияти жараёнини яхлит тадқиқ этувчи англаш назариясидан методология шуниси билан фарқ қиладики, у англаш методларига кўпроқ диққатни қамтади. Агар фан назарияси ўзида билиш жараёни натижасини акс эттирса, у ҳолда методология ушбу биҳмларга эришиш усули ва тадқиқий фаолиятга йўна1тирувчи асос саналади. Фан методологиясининг асосий таркибий қисмлари — бу предметни ўрганиш ёндашувининг умумий тамойилларини ва уни тадқиқ қилишнинг аниқ методикасини ишлаб чиқишдир. Турли фанлар учун ўзига хос бўлган ўз предметини ўрганишга ёндашув усуллари (жумладан, иқтисодий таҳлил ҳам) билишнинг умумий диалектик методига асосланади. Билишнинг диалектик методи барча ҳодиса ва жараёнлами узлуксиз ҳаракатда, ўзгариш ва тараққиётда кўриб чиқиш заруратидан келиб чиқади. Ҳеч нарса ўз ўрнида турмайди, барчаси ривожланади, барчаси ўзгаради. Ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқада корхона иқтисодиётида ўзгариш содир бў1иб, улар таққос- лаш жараёнида англанади. Мунтазам таққослашнинг зарурати — иқтисодий таҳлилнинг характерли жиҳатларидан биридир. Таққослаш иқтисодий таҳлилда жуда кенг қў11ани1ади: фаолиятнинг ҳақиқий натижалари ўтган йилÎар натижалари билан, бошқа корхоналарнинг эришган ютуқлари, мақсадли ва прогноз параметрлар, меъёрий маъ1умотлар ва бошқалар билан таққосланади. Диалектик метод тамойиллари билан мутаносибликда ҳар бир жараён, ҳар бир ҳодиса қарама-қаршилик кураши ва бирлиги сифатида кўриб чиқилиши зарур. Бу тамойил ҳар бир жараён, ҳар бир ҳодисанинг ички қарама-қаршилиги, ижобий ва салбий томонларини ўрганиш заруратини тақозо этади. Бу ҳам иқтисодий таҳлил тавсифли қирраларидан биридир. Масалан, техник янгиланишлар меҳнат унумдорлигини ўсиши, рентабеллик ва бошқа кўрсаткич1ар даражаси ошишига ижобий таъсир ўтказади, лекин бунда унинг атроф-муҳитни ифлослантириши каби салбий оқибатларини ҳам ёдда тутиш лозим. Таҳлилда диалектик методдан фойдаланиш корхонанинг хўжалик фаолиятини ўрганиш барча ўзаро боғ1иқлик1арни ҳисобга олган ҳолда олиб бориши лозимлигини англатади. Ҳеч бир ҳодиса агар у бошқалардан ажратилган ҳолда алоҳида, боғ1иқсиз кўриб чиқилса, тўғри тушунилиши мумкин эмас. Мисол учун, янги техникани жорий этишнинг маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи даражасига таъсирини ўрганишда нафақат бевосита, балки билвосита алоқани ҳам. ҳисобга олиш зарур. Маъ1умки, янги техника жорий этилиши билан ишлаб чиқариш харажатлари, демак маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи ҳам ошади. Лекин, бу ҳолат меҳнат унумдорлиги ошишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу эса, иш ҳақидан тежалишига ва шу омил туфайли маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи пасайишига олиб келади. Демак, у ёки бу иқтисодий ҳодисани англаш ва тўғри баҳолаш учун барча ўзаро алоқалами бошқа ҳодисалар билан ўзаро боғ1иқ1ик1ами ўрганиш зарур. Бу ҳам иқтисодий таҳлилнинг методологик жиҳатларидан биридир. Таҳлилнинг муҳим методологик жиҳатларидан бири унинг нафақат сабаб-оқибат алоқаларини ўрганиш, балки уларга миқдорий тавсиф бериши, яъни фаолият натижаларига омиллар таъсирини миқдоран ў1- чашни таъминлаш саналади. Бу аналитик тадқиқотлар даражасини оширади. Таҳлилда сабаб алоқаларини ўрганиш ва ўлчашни индукция ва дедукция методи билан амалга ошириш мумкин. Мантиқий индукция кўмагида сабаб, алоқаларини ўрганиш усули шундаıı иборатки, тадқиқот хусусийдан умумий томон, хусусий далиллардан умумлаштириш, сабабдан натижа томон олиб борилади. Дедукция шундай усулки, бунда тадқиқот умумий далиллардан хусусийга, натижалардан сабабга томон амалга оширилади. Иқтисодий таҳлилда ҳам у ҳам бу ёндашувдан фойдаланилади. Индукция методлари барча кўрсаткичларнинг алоҳида омилларга нисбатан ўзгаришидаги таъсирчанликни комплекс баҳолаш учун қўл1анилади. Дедукция ёрдамида тадқиқ этилаётган натижавий кўрсаткични шаклланти- рувчи бутун комплекс омиллар тадқиқ қилинади. Билишнинг диалектик методига мувофиқ ҳар бир жараён, ҳар бир иқтисодий ҳодисани тизим ва тизимга ўзаро боғлиқ элементлар мажмуаси сифатида кўриб чиқиш лозим. Буламинг ҳар бири унинг ривожланиши учун муносиб ҳисса қўшади. Тизим элементларидан бирига ички ёки ташқи тавсифıдаги ихтиёрий таъсир унинг бошқа элементларида ҳам ўз аксини топади. Бундан таҳлил объектларини ўрганишга тизимли ёндашув зарурати келиб чиқади, бу тадқиқот методологиясининг йўналиш1аридан бири ҳисобланади. Тизимли ёндашув таҳлил объектини чуқур ўрганишга, у ҳақда янада тў1иқ ва яхлит тасаввур олишга, бу объектнинг алоҳида қисмлари ўртасидаги сабаб-оқибат алоқаларини аниқлашга имкон беради. Тизимли ёндашувнинг асосий хусусияти — динамизм, ўзаро таъсир, ўзаро боғлиқлик, тизим элементларининг ўзаро алоқаси, ком- плекслилик, яхлитлилик, тобелик, етакчи бўғин ажратилиши кабилардир. Тизимли ёндашув элементлари ўрганилаётган ҳодисалар ва жараёнларнинг максимал деталлаштириш (хусусий таҳлил) ва уларнинг тизимлаштирилишини кўзда тутади. У ёки бу ҳодисалами деталлаш- тириш (таркибий қисмларга ажратиш) ўрганилаётган объектда янада жиддий ва асосийсини аниқлаш учун зарур бўлган даражада олиб борилади. У объект ва таҳлил мақсадига боғлиқ. Бу иқтисодий таҳлилдаги мураккаб вазифа бў1иб, аналитикдан иқтисодий ҳодисалар моҳияти, шунингдек, уларнинг ривожланишини аниқловчи омил ва сабаблар ҳақида аниқ билимлар талаб қилади.Тизим элементларини тизимлаштириш уларнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро таъсирини ўрганиш асосида амалга оширилади. Бу асосий компонентлами, функциялами, тизим элементлари тобелигини аниқлашга, ўрганилаётган объект (тизим)нинг тахминий тузилишли — мантиқий таҳлил моделини тузишга имкон беради. График жиҳатда у одатда расм кўринишида тақдим бўлади, бу ерда ҳар бир элементга муайян блок мос келади. Алоҳида блоклар ўзаро стрелкалар билан боғлиқ, улар ички ва ташқи тизим алоқалари мавжудлиги ва йўна1ишини кўıсатади. тузилишли-мантиқий чизмалар асосида математик боғлиқлик шакллари белгиланади, тизимнинг элементлари ўзаро алоқани ўрласидаги тâвсифловчи математик моделлар тузилади, уларнинг параметрлари аниқланади. Тизимлаштириш таҳлилдаги ўта масъулиятли давр ҳисобланади. Бу жараёнда доимий омиллами тасодифийларидан ажратиш, кўп1аб ўргани1аётган омилларнинг тўп1амидан фаолият натижалари боғ1иқ бў1ган асосийларини аниқлаш зарур. Иқтисодий таҳлилнинг юқорида қайд қилинган томонлар билан бе- восита шартланган муҳим методологик жиҳати, корхонанинг хўжа1ик фаолиятидаги иқтисодий жараён ва ҳодисаларнинг сабаб-оқибат алоқаларини комплекс, тизимли тадқиқ қилиш учун зарурий саналувчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш ҳисобланади.Таҳлилда тизимли билан бир қаторда вазиятли ёндашув мавжуд, унга мувофиқ амалга ошириш белгиланган функцияни инқирозли ҳодисалардан огоҳлантириш мақсадида бошқарилиши лозим бў1ган вазият ташкил этади. Тўғри қарор қабул қилиш учун юзага келган вазиятни баҳолаш ва унинг истиқболда ривожланишини прогнозлаш зарур. Вазиятли ёндашувнинг ўзига хослиги шундан иборатки, у тизимли таҳлилнинг асосий ғоя1арини ривожлантириб, энг аҳамиятли тизим параметрларини, энг долзарб омилларни ажратади, қўйилган мақсадларга янада самарали усуллар билан эришиш мумкин бўлган1арига таъсир кўрсатади. Вазиятли ёндашув ҳозирги вақтда иқтисодий таҳлилни ривожлантириш методология ва ме- тодикасининг энг истиқболли йўналиш1аридан бири саналади. Иқтисодий таҳлил жараёнида таққослаш усулинингқўИИанилишиТаққослаш — инсон атроф-муҳитни англай бошлаган усуллардан бири бў1иб, ундан доимо фойдаланилади. Унинг муҳимлиги қуйидаги нақлда ҳам қайд қилинади: «Барча нарса қиёслашда англанади». Бу усул иқтисодий ҳодисалар тадқиқида ҳам кенг тарқалди: баҳолаш учун қў11ани1адиган ҳар бир кўрсаткич, ҳар бир рақам, назорат ва прогноз худди шундай бошқалар билан таққослашдагина аҳамиятлидир. Таққослаш моҳияти — турдош объектлар ўртасидаги ўхшашлик ёки фарқларни аниқлаш мақсадида қиёслашдир. Улар ёрдамида умумий ва хусусий иқтисодий ҳодисалами таққослаш бажарилади, ўргани1аётган объектлар даражасида ўзгариш1ар, тенденциялар ва уларнинг ривожланиши қонуниятлари, улар ўртасидаги сабаб-оқибат алоқалари ўрнати1ади.Технологик таққослаш бир нечта босқичдан иборат: таққосланадиган объектларни танлаш, таққослаш шаклини танлаш (динамик, маконий ва б.), таққослаш базасини танлаш (ўтган давр, ҳисобот давр режаси, эталон корхона ва б.), объектларни қиёслаш амалга ошириладиган кўрсаткич1ар сонини танлаш, таққослаш шкаласини танлаш.Иқтисодий таҳлилда қийпсий таҳлилнинг қуйидаги шакллари фарқланади: горизонталь ва вертикал, динамик ва статик, бир ў1чов1и ва кўп ўлчов1и. Горизонталь қиёсий таҳлил ўрганилаётган кўрсаткичламинг ҳақиқатдаги даражасини базавийдан (режа, ўтган давр, ўртача даража, фан ва и1ғор тажриба ютуқлари) абсолют ва нисбий оғишларини аниқлаш учун фойдаланилади.Вертикал қиёсий таҳлил ёрдамида иқтисодий ҳодисаларнинг структураси ва жараёнларнинг қисмлари ҳамда умумий солиштирма са1моғини ҳисоблаш йўли билан (ўз капиталининг умумий капиталдаги солиштирма салмоғи), бутун ва қисм нисбатлари (масалан, ўз ва қарз капитали, асосий ва айланма капитал), шунингдек, омилламинг натижавий кўрсаткичларнинг даражасига таъсирини мутаносиб омилнинг олдинги ва кейинги ўзгариш1ари миқдорларига таққослаш йўли билан ўрганилади. Тренд таҳлил ўрганишда базис йил даражасига нисбатан қатор йиллар учун нисбий ўсиш суръати ва кўрсаткичламинг ўсишини ўрганишда қўл1анилади, яъни кўрсаткичлар динамикасининг асосий тенденциялари тадқиқ қилинади. Динамик таққослаш ўргани1аётган кўрсаткич1аминг вақтда ўзгаришини ўрганиш учун қў11анилади, статик таққослаш — турли хўжа1ик субъектлари бир давр бўйича кўрсаткичлар даражасини баҳолаш учун. Download 7.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling