Ўзбeкистон рeспубликаси
Download 7.02 Mb.
|
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча
Мазкур таҳлилнинг муҳирр хусусияти шундаки, у ўтган давр иқтисодий -молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида уларга келгусида таъсир этувчи омилларни аниқлаш имконини беради. Бунда истиқболли таМилни ташкил этишда жорий таҳлил ва истиқболли тахминлаш элементларидан самарали фойдаланиш лозим. Истиқболли иқıисодîй таҳлилни ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий босқичлари
5.6-чизма. Хўжалик субъектларларда истиқболли иқтисодий таҳлилни амалга ошириш босқичлари. Тахминлаш истиқболли иқтисодий таҳлил ўтказишнинг муҳим босқичи ҳисобланиб, у келгуси таҳлил, бошқарув жараёнига таъсир этувчи омиллар таҳлили, иқтисодий ривожланишнинг муқобил вариаут- ларидан энг самаралисини танлаб олиш орқали амалга оширилади. Истиқболли иқтисодий таҳлилнинг асосий вазифаларидан бири истиқболга мўлжал1анган инвестиция қарорларини қабул қилишдаги хатоликларни бартараф этишдан иборат. Шунингдек, мазкур таҳлил қуйидагиларни баҳолаш имконини беради: хўжа1ик субъектламинг мулкий ҳолати;тадбиркорлик риски даражаси; учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларни бажариш имконияти; —жорий ва узоқ муддатли инвестициялар учун капитал етарлилиги; қўшимча молиявий манбаларга эҳтиёж; капитални кўпайтириш имконияти; қарз маб1ағ1арининг оқилона тарзда жалб этилиши таҳлили;фойдани тақсимлаш ва ишлатилишининг асосланганлиги; инвестициялами йўна1тиришнинг мақсадга мувофıқлиги. Кенг маънода истиқболли иқтисодий таҳлилдан қуйидаги мақсад- ларда фойдаланиш мумкин: қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестиция қарорларини мақсадга мувофиқлигини асослашда; инвестиция фаолиятини бошқариш сифатини баҳолашда; келгуси натижаларни тахминлаш усули сифатида. Истиқболли иқтисодий таҳлил натижалари оқилона стратегик бошқарув қарорлари қабул қилишда муҳим маъ1умотлар манбаи ҳисобланади.Истиқболли иқтисодий таҳлилнинг асосий вазифаси истиқболли режаларга асосланган ҳолда уламинг бажарилиш имкониятларини баҳолаш ҳисобланади. Ушбу таҳлил тури исталган фаолият соҳасининг муҳим иқтисодий-молиявий кўрсаткич1арини комплек қамраб олади, чунки, бир томонлама истиқболли таҳлил хўжа1ик субъектламинг иқтисодий самарадорликка эришишидаги мавжуд муаммолами тў1иқ ифодалаш имконини бермайди. Истиқболли иқтисодий таҳлилни бошқа таҳлил турларидан асосий фарқи уни ташкил этишда хўжа1ик субъектларнинг бир неча йиллик маъ1умот1аридан фойдаланишдир. Бу эса ҳисоб-китоб жараёнини мураккаблаштиради. Шу сабабли, уни ташкил этишда иқтисодий- молиявий жараёнлами моделлаштириш усулларидан унумли фойдала- ниш мақсадга мувофıкдир. Истиқболли иқтисодий таҳлилда хўжалик субъектлар фаолиятининг узлуксизлиги ва иқтисодий яшовчанлигини тавсифловчи асосий молиявий кўрсаткичлар қуйидагилардан иборат: хўжалик субъектларларнинг ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткич1ари; — жорий тўловга лаёқатлилик кўрсаткичлари; — узоқ муддатли тў1овга лаёқатлилик кўрсаткич1ари. Ушбу кўрсаткичларнинг пасайиши хўжалик субъектларнинг молиявий жиҳатдан барқарор эмаслигидан далолат беради. Хўжа1ик субъектламинг ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткич- ларини пасайишига қуйидаги омиллар таъсир этади: — маҳсулотлар сотишдан олинадиган тушумнинг камайиши; — сотиш суръатлари ўсишининг ҳисобот даври бўйича беқарорлиги; тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажми ва ишлаб чиқариш захираларининг камайиши;истеъмо1 қилинадиган ресурслар миқдорини ишлаб чиқари- лаётган маҳсулотларга нисбатан ошиб кетиши; айланма активламинг ишлаб чиқариш захиралари таркибида бў1иш муддатининг ошиши;ишлаб чикариш цикли ва тайй ор маҳсулотни омборда сақлаш муддатининг чўзилиши; пул маб1ағ1арининг ҳаракатсиз қолиш муддатини узайиши; даромад келтирмайдиган активлар қийматîнинг асоссиз равишда ортиши; ишлаб чиқаришдаги ва муомаладаги айланма активлар нисбатидаги мутаносиблик.Хўжа1ик субъектларнинг ўз мажбуриятларини келгусида бажара олмаслиги қуйидаги кўрсаткич1ар орқали ифодаланади: —соф активлар ва устав капиталининг нокулай нисбати;—узоқ муддат мобайнида зарар билан ишлаш ҳолатининг юзага келиши;—капитал захираларининг камайиши; —ҳисобот даври охирида хўжалик субъектлар капитали нархининг йил бошидаги кўрсаткич1арга нисбатан ошиб кетиши;—активлар рентабеллиги ва хўжа1ик субъектлар капитали баҳосининг номақбул нисбати; —фоиз харажатларини қоплаш коэффисиент қийматининг камайиши (маржинал фойданинг тў1ов бўйича фоизлар суммасига нисбати);харажатлар рентабеллигининг сезиларли даражада камайиши (солиқлар ва фоизларни ҳисоблаб ажратишгача бў1ган фойданинг хўжа1ик субъектлар харажатларига нисбати) кўрсаткич1ари. Юқорида кўриб чиқилган хўжа1ик субъектлар иқтисодий яшовчанлиги кўрсаткичлари гуруҳлари ўзаро боғ1иқ бў1иб, фаолият кўламининг қисқариши жорий ва узоқ муддатли ташқи мажбуриятларни бажаришда молиявий қийинчиликлами юзага келиши, ишбилармонлик фаоллигининг сусайиши иқтисодий субъектнинг банкротлик ҳолатига тушишига олиб келади. Демак, истиқболли таҳлил ёрдамида корхонанинг келгусидаги иқтисодий — ижтимоий натижаларининг стратегиясини белгîлаб олиш, бошқарувни юқори даражага кўтариш имкониятлари пайдо бў1ади.Бундан ташқари корхонани иқтисодий-ижтимоий натижаларини фан — техника тараққиёти билан боғлаган ҳолда келгусида миллий иқтисодиётни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясини кўрсатиб бериши мумкин бўлади. Истиқболли таҳлил корхоналар фаолиятини аввалдан кўра билиш ёки прогнозлаштириш деб ҳам қаралади. Download 7.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling